196
прокси-сервер ѐки қайта манзиллаштириш серверига мурожаат қилади.
Кейин тармоқнинг ишлаш алгоритми у қайси серверга мурожаат
қилганлигига боғлиқ бўлади.
7.4. Қайта манзиллаштириш сервери орқали боғланишларни
ўрнатилиши кўринишлари
Чақирувчи фойдаланувчига бошқа фойдаланувчини чақириш талаб
қилинади. У унга маълум бўлган қайта манзиллаштириш сервери манзилига
ва яшириш бўйича ишлатиладиган 5060 портга INVITE (1) сўровини узатади
(7.1-расм).
7.1-расм. Қайта манзиллаштириш сервери орқали боғланишни
ўрнатилиши кўриниши
Чақирувчи фойдаланувчи сўровда чақирилувчи фойдаланувчининг
манзилини кўрсатади. Қайта манзиллаштириш сервери жойлашиш ўрнини
Чақирувчи
фойдаланувчи
Чақирилувчи
фойдаланувчи
Қайта
манзиллаш
сервери
Жойлашиш
ўринни аниқлаш
сервери
2. Жойлашиш ўринни
аниқлашга
сўров
3. Жорий манзил
билан жавоб
бериш
Сўзлашув
фазаси
197
аниқлаш серверидан (2) керакли фойдаланувчининг
жорий манзилини
сўрайди. Жойлашиш ўрнини аниқлаш сервери қайта манзиллаштириш
серверига бу манзилни (3) хабар қилади.
Қайта манзиллаштириш сервери ўз 302 Moved temporarily жавобида
чақирувчи томонга чақирилувчи фойдаланувчининг жорий манзилини (4)
узатади ѐки чақирувчига улардан бирини ўзи танлашини таклиф қилиш
билан чақирилувчи фойдаланувчининг рўйхатдан ўтказилган
манзиллари
рўйхатини хабар қилади. Чақирувчи томон 302 жавобни қабул қилганлигини
ACK (5) хабарни узатиши билан тасдиқлайди.
Энди чақирувчи томон чақирилувчи томон билан боғланиши мумкин.
Бунинг учун у янги INVITE (6) сўровини узатади. INVITE сўрови танасида
чақирувчи томон функционал имкониятлари ҳақида маълумотлар SDP
протоколи форматида кўрсатилади.
Чақирилувчи томон INVITE сўровини қабул қилади ва уни қайта
ишлашни
бошлайди, бу ҳақда қарама-қарши қурилмага унинг таймерларини ишга
тушириш учун 100 Trying (7) жавоб билан хабар қилади.
Келган сўровни қайта ишлаш тугаганидан кейин чақирилувчи томон
қурилмаси ўз фойдаланувчисига кирувчи чақирув ҳақида хабар қилади,
қарама-қарши томонга эса 180 Ringing (8) жавобни узатади. Чақирилувчи
фойдаланувчи кирувчи чақирувни қабул қилганидан кейин қарама-қарши
томонга 200 ОК (9)
хабар узатилади, унда чақирилувчи терминалнинг
функционал имкониятлари ҳақида маълумотлар SDP протоколи форматида
кўрсатилади.
Чақирувчи томон терминали АСК (10) сўров билан жавобни қабул
қилинганлигини тасдиқлайди. Бу билан боғланишни ўрнатилиши фазаси
тугайди ва сўзлашув фазаси бошланади.
Сўзлашув фазасининг якунланиши бўйича томонлардан исталгани BYE
(11) сўровини узатади, у 200 ОК (12) жавоб билан тасдиқланади.
Do'stlaringiz bilan baham: