47 / ПАРПИЕВНИНГ ЖИЯНИ
48 / ПАРПИЕВНИНГ ЖИЯНИ
49 / ПАРПИЕВНИНГ ЖИЯНИ
50 / ПАРПИЕВНИНГ ЖИЯНИ
2005-2006
йй.
51 / ПАРПИЕВНИНГ ЖИЯНИ
ДСҚнинг навбатдаги коллегия йиғилишида.
52 / ПАРПИЕВНИНГ ЖИЯНИ
53 / ПАРПИЕВНИНГ ЖИЯНИ
54 / ПАРПИЕВНИНГ ЖИЯНИ
55 / ПАРПИЕВНИНГ ЖИЯНИ
56 / ПАРПИЕВНИНГ ЖИЯНИ
57 / ПАРПИЕВНИНГ ЖИЯНИ
58 / ПАРПИЕВНИНГ ЖИЯНИ
59 / ПАРПИЕВНИНГ ЖИЯНИ
61 / ШАКАР, ВАННА, ПРЕСС, БАКЛАЖКА
Тўқсонинчи йиллар оиламиз бой бўлмаган, лекин оч
ҳам қолмаганмиз. Онам доя, отам автослесарь эди. Бо-
лалар туғилаверган, машиналар бузилаверган, ота-онам
ишсиз қолмаган. Уларнинг энг катта орзуси фарзанд-
ларига яхши таълим бериш бўлган. Шунинг учун ойим
ўқишимни олтинчи синфдан ЎзМУ қошидаги гимна-
зияга (кейинчалик академик лицейга айлантирилди) ўт-
казган. Ҳеч кимга пул-мул бермаган. Ойим пора бериш
кераклигини билмасди ҳам.
Пул — ажойиб нарса! У менга доим завқ берган.
Ўзи олдиндан бошқаларга ўхшаб фақат ойликка кўниб
яшаш ниятим йўқ эди. Катта бўлганимда кўп пул то-
Шакар, ванна,
пресс, баклажка
— ◆ III ◆ —
пишимга, хоҳлаган нарсамни сотиб олишимга аниқ
ишонганман. Лекин бу кунларни узоқ кутишга сабрим
чидамасди. Ҳозироқ бойиб кетиб, маҳалламиз ёшла-
ри ҳавас қиладиган янги «қаҳрамонларимиз» — мага-
зинчилар, чойхона ва макарон фабрикаларининг хўжа-
йинлари, поп-корн сотувчиларга ўхшаб юргим келар-
ди. Ҳаммасининг тагида янги машина, оёғида кроссов-
ка, эгнида замонавий спорт кийими, жинси шим — хул-
лас, бутун дунёда улардан зўри йўқ.
Коммунистик мафкура пучга чиққан пайтлар. Қў-
ни-қўшни орасида фақат бизнес, тез ва осонгина бойиб
кетиш йўллари ҳақида гап-сўзлар юрарди. Биз ўн уч
яшар ўсмирлар ҳам чўнтагимизда доим пул бўлиши-
ни хоҳлардик. Кўп тенгдошларим ўзи ишлаб даромад
топар, кимдир оиласига ёрдам берса, яна кимдир кичик
орзуларига пул йиғарди.
Мендан ёлланма ишчи чиқмади. Аммаваччамнинг
жўхори қаламчалари чиқарадиган цехида бир кун
ишлаб кўрдим. Арзимаган пул учун эрталабдан кечгача
тер тўкиб меҳнат қилиш менга эмас экан.
Вазифам нимадан иборат эди? Жўхорини олдин
«дробилка»га, кейин махсус аппаратга соламиз. Жўхо-
ри дони иссиқ ҳаво босими остида пақиллаб ёрилиб,
қаламчага айланади. Иш ҳақи тайёр маҳсулотнинг ки-
лосига тўланади. Бир уюм жўхори қаламчасини чиқа-
риб, камида ўн килограмм бўлди, деб ўйлайсан. Тор-
62 / ШАКАР, ВАННА, ПРЕСС, БАКЛАЖКА
тиб кўрсанг, зўрға ярим кило чиқади. Иш куни охирида
аммаваччам пул ўрнига қўлимга ўзим тайёрлаган жўхо-
ридан тутқазди. Уйга келиб, «иш ҳақим»ни столга қўй-
диму ечинмасдан, ўзимни кроватга таппа ташладим.
Эрталабгача қотиб ухлабман. Уйғонганимда аниқ бир
қарорга келдим — мен ҳеч қачон ёлланма ишчи бўлмай-
ман!
Гап оғир меҳнатдан қочишда эмас. Менга бировнинг
чўнтагини тўлдириш учун белни букиб, эвазига арзи-
маган чақа топиш ёқмади. Бунақа капитализмни ҳазм
қила олмасдим. Биз лицейда ўзимиз поп-корн тайёр-
лаб сотардик. Ўзимиз учун ишлардик, шунга меҳнати
малол келмаган. Кўпи куйган, бемаза попкорнимиз унча
яхши кетмасди. Бу тадбиркорлик фаолиятимда бирин-
чи сабоқ бўлган — маҳсулотинг сотилишини хоҳласанг,
ишни сифатли қил!
Ўн уч ёшимда қанд қироли бўлишга қарор қилдим.
Ўзимга велик олишим керак эди. Велосипеди бор ўр-
тоқларим учишга бермай қўйишди. Ота-онам эса:
«Комилжон, великсиз ҳам доим қаёқлардадир санғиб
юрасан, велосипед минсанг, сени умуман тополмай қо-
ламиз!» — деб гапни қисқа қилишди.
Бизнес-режа бундай эди: бир қоп шакар сотиб оли-
нади, уни қандга айлантириб, устига пул қўйиб соти-
лади. Шакар билан қанднинг нархи орасидаги фарқ —
соф фойда.
63 / ШАКАР, ВАННА, ПРЕСС, БАКЛАЖКА
Тайёр шакар цехини ижарага олдим. «Цех» деганда
кўз олдингизга нима келди билмадим-у, аммо бу ҳеч ким
яшамайдиган ташландиқ бир уй эди. Ундаги бор уску-
на — тегирмон, пресс, фанера, ванна, иситкичли фен
ва бир ярим литрлик баклажка, холос. Олдин шакар
кукунга айлантирилади. Кейин ваннага солиб, усти-
дан бир ярим литр совуқ сув қуйилади. Кукун нам тор-
тиб, қорга ўхшаб ғирчиллаб қолганда, прессдан чиқа-
рилиб, фанер устига ёйилади. Қанд шаклига солиниб,
фенда қуритилади. Бир кеча-кундузда бир қоп шакар
олди-бердига ишлатиладиган, тўй-ҳашамда дастурхон-
га қўйиладиган ширинликка айланади.
Отам кўп магазинчиларнинг машинасини тузатар-
дилар. Шу танишларидан маҳсулотимни сотиб бериш-
ни илтимос қилдилар.
Бу цехда ишчи ҳам, фаррош ҳам, мол етказиб берув-
чи ҳам, директор ҳам ўзим эдим. Цехни ижарага олиш-
дан олдин дўстларимга шерикчиликни таклиф қил-
дим, улар кўнишмади. Балки тўғри қилишгандир. Икки
ҳафта ўтгач, дўконларда шакар кўринмай қолди, кейин
бирдан нархи ошиб кетди. Қанддан тушадиган озгина
фойда ҳам йўқ бўлди. Шундай қилиб, биринчи бизне-
сим синди. Қизиғи шундаки, дўстларим молиявий кри-
зисни олдиндан кўра билгани учун эмас, ишёқмаслиги,
ҳаракатсизлиги туфайли ҳамкорликдан бош тортишди.
Биз бирга ўсиб катта бўлдик, лекин ҳозир жамиятдаги
ўрнимиз орасида осмон билан ерча фарқ бор.
Do'stlaringiz bilan baham: |