Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Ушбу китобнинг ҳеч бир қисмидан муаллиф



Download 45,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/44
Sana23.06.2022
Hajmi45,63 Mb.
#696084
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   44
Bog'liq
KIA-Алламжонов Аибдор Уз b6LGFvX

 Бир гапни таъкидламоқчиман: билим — чўққига 
кўтарилишда энг кучли туртки. Агар ота-онангиз 
ўзлари учун ҳамма нарсадан воз кечиб, сизнинг билим 
олишингизга шароит яратиб берган бўлса, ўқишдан 
бўйин товлаш ғирт нонкўрликдир. Ўз ҳаётини қадр-
ламаслик дегани бу. Аммо шароит кўтармагани, ор-
зуларнинг ушалишига тайёр имкон йўқлиги учунгина 
келажак мақсадлардан воз кечиш катта хато бўла-
ди. «Дипломсиз, маълумотсиз ҳеч кимсан», дейдиган-
ларга умуман қулоқ солманг! Ниятга етиш учун би-
ринчи ўринда қатъият, сабр-бардош ва ўзингизга 


89 / ГАРВАРД РЕЖАДА ЙЎҚ ЭДИ
ишонч бўлиши керак. «Ўзингга ишон» ибораси сийқа-
си чиққандек, ясама туюлиши мумкин. Лекин бусиз 
орзуга эришиб бўлмайди. Ҳар сафар тушкунликка 
тушганингизда иккинчи курсда ўқишдан ҳайдалган, 
институт ва университетда сиртдан ўқиган, шун-
чаки соҳаси бўйича ишлаб билимини оширган Комил 
Алламжоновни эслаб қўйинг. Энг ишончли ва текин 
университет мустақил таълим билан амалиётдир. 
Албатта, Гарвардда ўтган кунларим фақат ўйин- 
кулгидан иборат бўлмаган. Тошкентдаги жамоам ўр-
нимга уй вазифаларни бажараётган пайтда мен уни-
верситет таълим тизимини ўрганиб, ўзим учун кўп 
нарса кашф қилдим. Нима учун Гарвардда, ким дарс 
ўтишидан қатъи назар, битирувчиларнинг билими 
кучли? Чунки бу даргоҳнинг ўқув методикаси жуда 
юқори савияда. У ерда ўқиган талаба саводсиз бўлиб 
қолиши мумкин эмас. Биз бир пайтлар мутлақо эшит-
маган ўйин воситасида билим бериш усулини ҳам 
қўшинг бунга. Дарсни кўр-кўрона, фақат баҳо учун 
ёдлаб олмасдан, мағзини чақишга ҳам ёрдам беради-
ган «эмоционал идрок» деган тушунча ҳам бор экан, 
биз эса бундан мутлақо бехабар эдик.
Моҳиятни тушуниш — энг муҳим масала. Ғилди-
рак қандай айланишини билсанг, уни ўзинг ихтиро 
қила оласан. Шунчаки ҳалқа ва симларидан нусха кў-
чирмасдан, бу механизм қандай қилиб ва нима учун 
ҳаракатланаётганини ўрганасан. Ўз «ғилдирагинг»ни 


90 / ГАРВАРД РЕЖАДА ЙЎҚ ЭДИ
мукаммаллаштириш йўлида яна кўп сирларни билиб 
оласан. «Кейин уни яхшироқ пуллаш учун» деган 
гапни қўшиб қўймасам, Комил Алламжоновлигим қа-
ерда қолади?!
У даврда биздаги ўқув методикаларида бунақа нар-
са қўлланилмаган. Дарсликда нима ёзилган бўлса, шу- 
ни тўтига ўхшаб такрорлаб, ёдлаб олинса бўлди — 
бутун таълим тизимимиз шу пойдеворга қурилганди. 
Мустақил фикрлаш, таҳлил қилиш йўқ. Тўғри, яхши 
мутахассислар етишиб чиққан, лекин ҳақиқий истеъ-
додларни бармоқ билан санаса бўларди. Гарварддаги 
таълим эса ҳар бир талабани мустақил фикрловчи 
даҳо даражасига кўтаришга қаратилган. 
Болани аналитик фикрлашга ўргатмасак, фақат би-
ровнинг топшириғини яхши бажаришга ярайдиган 
ўртамиёна ходим бўлиб вояга етади. Ёки дарсликнинг 
ярмини эсидан чиқариб юборгани учун, шуни ҳам 
эплолмайди. Бу ҳақиқатни энди-энди тушуниб етяп-
миз. Ўйин, такрорлаш, қиёслаш орқали билим бериш, 
мавзу доирасидан чиқиб, кенгроқ мулоҳаза қилиш-
ни ўргатиш қанчалик зарур эканини кўряпмиз. Аммо 
бу услуб ҳозир фақат хусусий, пуллик муассасаларда 
қўлланилади. Давлат таълим тизимида эса аҳвол ҳа-
лиям ўша-ўша — мазмун эмас, шакл муҳим: давомат, 
бир хил ташқи кўриниш, намунали хулқ, уй вазифа-
ларни вақтида бажариш... 


91 / ГАРВАРД РЕЖАДА ЙЎҚ ЭДИ
Ўзига, эртанги кунига ишонган одамлар бўлмаса, 
бутун мамлакатнинг тараққиёти тўхтайди. Ўн, йи-
гирма йилдан кейин нима бўлишини ўйламайдиган, 
фақат қорин ғамида, бугуни билан яшаётган жамият-
га айланиб қоляпмиз. Аввалгидек фақат оч қолмаслик 
учун ишлайверамизми? Тилла идишга қимматбаҳо 
қизил икра солиб ейилса ҳам, у барибир бир егулик, 
холос.
Мамлакатдаги тадбиркорларнинг ҳеч бўлмаса бир 
қисми ўз олдига улкан мақсадларни қўйиши, энг ба-
ланд чўққиларга интилиши керак. Менга «пул ишлаб 
олиш» таклифлари кўп тушади. У ёқдан олиб, бу ёққа 
сотиб, ўртадаги фойдани чўнтакка урасан, дейишади. 
Бу ҳам ўша «еб-ичиш» даражасидаги фикрлаш. Бу-
нақа ишлар мени қизиқтирмай қўйган. Қачондир қи-
зиққанимни эслолмайман ҳам. Шу жойида муҳтарам 
Сергей Ежков «расво ишлардан тоймайдиган бу бола-
кай ўзини бутун инсониятнинг халоскори деб хаёл қи-
лади», — деган бўларди. 
Миямда Катта Ғоя бор. Баъзан эски одатга кўра
«Узметроном» саҳифаларини оча туриб, умридан ба-
рака топкур Ежков шу ҳақда ҳам ёзиб қолармикин, 
деб ўйлайман. Ўзимча оригинал, тортадиган сарлавҳа-
ям ўйлаб топаман. Ўзи Сергей Александрович бунақа 
нарсага жуда уста. Унинг мақолалари доим ўқишли 
бўлган. Айниқса, мен ҳақимда ёзмаганида. 


92 / ГАРВАРД РЕЖАДА ЙЎҚ ЭДИ
Тўғри, энди мени «болакай» деб атай олмайди, 
катта бўлиб қолдим. «Парпиевнинг жияни» мавзу-
си ҳам эскирган. «Солиқ-инфо» ёпилди. «Турон-24»21 
ҳам. «Автотест репорт» лойиҳаси ҳаракатдан тўхта-
тилди, мудроқ ҳолатда ҳозир. Лекин Сергей Алексан-
дрович барибир шов-шувли сарлавҳага баҳона топади, 
бунга ишонаман. Майли, ҳаммамизни ўша кунларга 
етказсин. Дарвоқе, мен ўзимни ҳалиям бутун «инсо-
ниятнинг халоскори» деб ҳисоблайман..


93 / ГАРВАРД РЕЖАДА ЙЎҚ ЭДИ




Download 45,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish