Тадқиқот мақсади:
Юқорида ўрганилган маълумотларга асосланган ҳолда янгидан
(биринчи марта) соя экилаётган тупроқлардаги соя ўсимлигининг илдизларида азот
тўпловчи туганакларни ўстириш мўлжалланган тупроқларга юқтирилади. Бунинг учун
муқаддам (1999 йилда) биопрепарат ишлатиб соя етиштирилган даладаги тупроқдан олиб
янги соя экилаётган далага
Rizobium japonicum
азот тўпловчи туганак бактерияларини
юқтириди.
2019 йил тажрибаларига нисбатан 2020 йилда соя ўсимлигининг илдизларида азот
тўпловчи туганакларнинг сони сезиларли даражада ортди. Олинган икки йиллик
маълумотлар кўрсатадики, сояниг “Барака” навининг назорат навига нисбатан 2-3-
вариантларда гуллаш-дуккаклаш босқичида азот тўпловчи туганакларнинг ўртача
миқдори ҳар бир ўсимлик илдизида 46,95 ва 58,9 донагача кўпроқ шакилланганлиги
кузатилди. Шу вариантларнинг “Тўмарис ММ-3” навида эса назоратга нисбатан эса ҳар
туп соя ўсимлиги илдизида 34,45 ва 59,25 донага ортганлиги аниқланди.(расмга қаранг).
Тажрибада фойдаланилган 15-25 см тупроқ қатламида азот тўпловчи туганаклар сони 0-15
см қатламга нисбатан камроқ ҳосил бўлди. Чунончи, соянинг “Барака” навини 4 ва 5
вариантларида ўсимликларнинг илдизларида назорат вариантига нисбатан мос ҳолда
ўртача 23,6 ва 33,85 донага кўпайганлиги аниқланди. Худди шу вариантларнинг “Тўмарис
ММ-3” навларида назорат вариантига нисбатан 15-25 см қатлам тупроқ 10 кг вариантида
26,25 донага ортганлиги ҳамда 15-25 см қатлам тупроқдан 15кг FOSSTIM3 вариантида
назоратга нисбатан 33,6 донага юқорига кўпайганлиги аниқланди.
Тўла пишиш босқичига ўтган ўсимликларнинг илдизларидаги туганакларнинг
ҳосил бўлиши сезиларли миқдорда камайа бошлаши уларнинг ранги қўнғирлашгани ва
тупроққа сингиши кузатилди. Бу ҳолат “Тўмарис ММ-3” навида эртароқ кузатилди.
Чунки, “Тўмарис ММ-3” нави эрта пишар бўлганлиги, учун туганакларнинг ҳосил бўлиши
секинлашади. Ўсимликни пишиш босқичига тезроқ ўтганлиги билан изоҳланади.
Тажрибадаги соя ўсимликларидан олинадиган асосий маҳсулот ўсимликнинг дон
ҳосилдорлигини ўрганиш натижасини кўрсатишича, 2 ва 5 вариантлардаги ўсимликлардан
олинган соя дони ҳосилдорлиги назорат вариантларига нисбатан ўртача 4-12 фоизгачани
ташкил этди. Бунда “Барака” навида ўртача 2 йилда 4-7,2 фоиз, Тўмарис ММ-3 навида 10-
11,6 фоизга, кўпроқ соя дони етиштирилганлиги аниқланди.
Хулосалар:Соя экилаётган тупроқларда
Bradirizobium
лик тупроқни қўшиш
натижасида соя ҳар туп ўсимликларнинг илдизларида азот тўпловчи туганаклар
шакилланди ҳамда кечпишар соя навларида эртапишар навларга нисбатан ўртача 6,0-11,8
донагача кўпроқ азот тўпловчи туганакчалар аниқланди.Муқаддам (20 йил аввал)
Rhizobium
бойитилган туганакларни бошқа тупроқларга юқтириши натижасида
ўстирилган соя ўсимлигининг ҳосилдорлиги эртапишар “Тўмарис ММ-3” навида
гектаридан ўртача 10-11,6 фоизгача, ўртакечки “Барака” навида эса ўртача 4-7,2 фоизгача
қўшимча дон ҳосили олинишини таъминлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |