Таълим вазирлиги бухоро давлат университети



Download 5,16 Kb.
Pdf ko'rish
bet167/200
Sana22.06.2022
Hajmi5,16 Kb.
#691793
1   ...   163   164   165   166   167   168   169   170   ...   200
Bog'liq
0хирги туплам

Фойдаланилган адабиётлар 
1. Атабоева Х.Н. Ўсимликшунослик.Дарслик.-Тошкент: Мехнат, 2000–Б.134-137. 
2.Доспехов Б.А. Методология полевого опыта. Изд-во «Колос» Москва 1985. 
3.“Методика Государственного сортоиспытания сельскохозяйственных культур”. 
Т.1997.Б.8-15. 
4.Нурматов Ш., Мирзажонов Қ. ва бошқалар. “Дала тажрибаларини ўтказиш 
услублари” (ЎзПИТИ, 2007) Б.8-51. 
 
ЭКСПОРТБОП ҚОВУН НАВЛАРИ, УЛАРДАН ҚОҚИ ТАЙЁРЛАШ 
ТЕХНОЛОГИЯСИНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ 
Ҳ.М.Тилавов, Амиров Х.С.,Остонақулов Т.Э. 
Тошкент давлат аграр университети Самарқанд филиали
Қарши давлат университети
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва ҳукумати мамалакатимизда қовунчиликни 
ривожлантириш, уни янгилигича ва қуритилган ҳолларда экспорт қилишга мос маҳсулот 
эканлигини қайд этиб, алоҳида эътибор қаратмоқдалар.
Кейинги йилларда янгидан суғориладиган бўз тупроқлар шароитида қовун ёзги 
навларининг ўсиши, ривожланиши ва ҳосилдорлигини аниқлаб, уларни турли усулларда 
қуритиб баҳолаш асосида ишлаб чиқаришга юқори барқарор, экспортбоп маҳсулотлар 
етиштириш бўйича истиқболли навларни танлаш, мақбул ўғитлар шароитида ўстириш ва 
қуритиш технологиясига оид тавсиялар ишлаб чиқиш мақсадида илмий тадқиқот ишлари 
ўтказдик. 
Изланишлар асосида қайд этилган шароитда қовун ёзги навлар тўпламидан 
муттасил, юқори ва сифатли товар ҳосилдорликни (26,9-36,8 т/га) таъминловчи меваси 
таркибида қуруқ модда 14 %дан, қанддорлиги 12% зиёд Лаззатли, Олтин водий, Саховат, 
Ич-қизил, Оқ-қовун-557, Кўкча-588, Шакарпалак-554, Тошлоқи-862, Новоткалла, 
Кўндаланг тўр, Кўк тинни-1087, Оқ новвот, Маҳаллий Самарқанд оби новвоти каби
навлар ажратилди. Улар органоминерал ўғитлар (30 т/га гўнг+N
150
P
150
K
60
кг/га) шароитида 
ўстирилганда энг юқори товар ҳосилдорлик (27,4-32,8 т/га)ни таъминлаб, гектаридан 4,9-
5,6 тонна қўшимча ҳосил олиш имконини берди ҳамда мева таркибида энг кўп қуруқ 
модда (12,2-13,4%), қанддорлик (9,4-10,7%), аскорбин кислотаси (15,30-23,16 мг/%) 
сақлаши кузатилди. Ушбу ажратилган навлар меваси қуритилганда қоқи чиқими мавжуд 
офтоби (гелио) усулда 10,4-13,6 % ни, сунъий қуритиш камерасида қуритилганда эса 12,0-
14,7 % ёки гектаридан, мос равишда 2,71-4,18 ва 2,92-4,73 тонна қоқи ҳосилдорлигига 
эришилди.


224 
Сунъий усулда қуритилган қоқининг сифати гелио усулда (офтобда) 
тайёрлангандан юқори ва экологик тозалиги билан устун бўлиб, органолептик 
баҳоланганда 0,5-1,1 зиёд балл билан баҳоланди. 
Бундан ташқари қуритилган қоқи чанг тўзонлар, патоген микроорганизмлар (ичак 
таёқчалари, салмонелла ва моғор кабилар) дан ҳоли, оғир металлар (қўрғошин, симоб, 
кадмий, сурма, мис, рух), радионуклидлар (цезий-137, стронций-99) миқдори тавсия 
этилган меъёрлардан жуда кам эканлигини кўрсатди. 
Биз қовун қоқи тайёрлашга мос навларни яратиш борасида селекция иши олиб 
бориб, янги қовун Новоткалла навини яратишга эришдик ва 2020 йилдан Давлат реестрига 
киритилиб, туманлаштирилди. Бу нав қовун маҳаллий Самарқанд оби новвоти ва Бўри 
калла навларини чатиштириб, олинган дурагай яна такрорий Бўри калла нави билан 
такрорий чатиштирилиб, олингандан дурагай комбинациядан чексиз якка танлаш йўли 
билан яратилган. Ўсув даври 75-80 кун бўлиб, тезпишар. Ҳосилдорлиги 25-28 т/га. 
Ташилувчанлиги ва сақланувчанлиги ўртача. Ун шудринг ва қўрғоқчиликка чидамли. 
Қоқи чиқими - 11,7-13,1 %, ҳосилдорлиги эса - 3,86-4,32 т/га. 
Юқоридагилардан кўриниб турибдики, қовун қоқини офтобда, гелио- қуритиш 
қатор камчиликларга эга бўлиб, энг муҳими маҳсулот сифати пастлиги ва экологик тоза 
эмаслиги билан характерланади. Сунъий камерада қуритиш эса иситиш учун кўп маблағ, 
махсус қурилма талаб этади ва маҳсулот таннархини оширади. Шунинг учун маҳсулот 
экологик тозалигини сақлаб, экспортбоп қовун қоқи тайёрлашга имкон берадиган мини 
мослама ишлаб чиқдик. Меваларни қуритиш ва қоқини тайёрлашнинг биз тавсия этган 
мини мослама узунлиги 12 метр, эни 3,6 метр, баландлиги 2,5 метрни ташкил этади. У 
учун асосан маҳаллий материаллар ишлатилади ва ҳамма томондан герметик ёпилади. 
Плёнка пастки қисми ерга 15-20 см чуқурликда кўмилади. Олд ва орқа томонлари маскит 
сетка билан ҳашоратлар, чанг, қурт-қумурсқалар кирмаслиги учун беркитилади. Орқа 
томонига диаметри 30-40 см бўлган вентилятор ўрнатилади. Эшик аквадан берк 
ёпиладиган бўлгани лозим. Қовун эти бўлаклари 2 см қалинликда, 12-15 см узунликда 
кесилиб, бирданига эни 40 см, узунлиги 100 см бўлган расталарнинг зангламайдиган 
сеткалари устига текис бир қават жойланади.
Мослама ичидаги расталар 1-қавати ердан 40 см, 2-қавати биринчидан 70 см, 3-
қавати 2-қаватдан 50 см оралиқда жойлаштирилади. Шундай оралиқда ёруғлик ва 
қуритиш жараёни учун шароит қулай (ҳарорат 40-50
0
С ва зиёд) яратилади, қовун этлари 
текис қурийди. 
Мослама сиғими 600-700 кг бўлиб, 60-75 кг қовун қоқи 7-12 кунда тайёр бўлади. 
Олинган қовун қоқи кўриниши, оч сариқ рангда, яхши қуриган, эти ёпишмайдиган 
қаватли, юмшоқ консистенцияли, намлиги 17,5-18,5 % дан ошмаслиги билан сунъий 
камерада қуритилгандан қолишмайди. 
Тайёрланган қовун қоқларини 50,100,300,500,1000 ва 5000 грамм сиғимда пакетлар 
ёки пласмасса идиш (контейнер) ларга қуритилгач дарҳол жойланиб, асл (оргинал), ёнғоқ 
ва майиз ўралган рулет ва бошқа қуруқ мевалар билан аралаш (мультимева) ҳолида 
сотишга ёки экспортга чиқариш мумкин. 
Бу билан пайкалда пишган ҳосилни йиғиш, ташиш, сақлаш ва сотишгача бўлган 
даврларда табиий ёрилган, ҳашоратлар, ёввойи йиртқич ҳайвонлар шикастлаган бир қисм 
ҳосилни нобуд бўлишдан асрашга имкон яратилади. Кузги ва қишки қовун навлар 
ҳосилининг 40-50 %и сақлаш жараёнида ириб-чириб нобуд бўлишига ҳам барҳам бериш 
мумкин бўлади. 
Бу эса ҳалқимиз учун қўшимча даромад манбаи бўлиб хизмат қилади. 

Download 5,16 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   163   164   165   166   167   168   169   170   ...   200




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish