Фойдаланилган адабиётлар.
1.
В. Н Чирков- Ўсимликшуносликдан практикум. “Ўқитувчи” нашриёти Тошкент-
1976. 21-40-бетлар.
2.
Ш.Х. Тўхтаев ва бошқалар Бошоқли дон экинларининг касалликлари ва уларга
қарши курашиш. Тавсиянома “Дурдона” нашриёти Бухоро -2004
3.
Ш.Х. Тўхтаев, Р Юнусов- Бухоро вилояти тупроқ-иқлим шароитида апрель ойида
маданий экинларда учрайдиган зарарли организмлар ва уларга қарши замонавий кураш
чоралари. Амалий тавсиянома. “Дурдона” нашриёти Бухоро -2006
4.
Б.Б Тохиров, Ш.Х. Тўхтаев ва бошқалар- Маданий ўсимликларнинг зарарли
организмлари ва уларга қарши биологик кураш усуллари. “Дурдона” нашриёти Бухоро
2019
УРУҒ ЭКИШ МУДДАТЛАРИ ВА МЕЪЁРЛАРИНИ КУЗГИ ЖАВДАР
БОШОҒИНИНГ БИОМЕТРИК КЎРСАТКИЧЛАРГА ТАЪСИРИ
А.М.Тагаев, С.А.Абдурахмонов
Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти
Кузги жавдарни экиш муддатлари ва меъёрларини кузги жавдарнинг бошоқ
узунлиги, бошоқдаги дон сони ва унинг оғирлиги ҳамда 1000 дона дон вазнига таъсири
ўрганилган. Бошоқ донли экинларда бошоқнинг биометрик кўрсаткичлари ҳосилдорликни
хал қилувчи муҳим кўрсаткичлардан бири эканлигига ва бу кўрсаткичлар дон вазни
навнинг биологик хусусиятига боғлиқ бўлибгина қолмасдан, балки етиштириш шароити
ҳамда етиштиришда қўлланилган агротехник тадбирларга боғлиқ холда ўзгариб туради.
222
Дала тажрибалари Андижон вилоятининг эскидан суғориладиган оч тусли бўз
тупроқлари шароитида олиб борилди. Тупроғининг механик таркиби ўртача қумоқ, сизот
сувлари 4-5 метр чуқурликда жойлашган шўрланмаган тупроқлари шароитида ўтказилди.
Тажриба 2016-2019 йиллар мобайнида Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш
агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти Андижон илмий-тажриба станциясида
олиб борилиб, кузги жавдар уруғини экиш муддатлари ва меъёрларини ўсимликнинг
ўсиши, ривожланиши ва дон ҳосилдорлигига таъсири ўрганилди.
Жумладан, 2016–2017 йиллари олиб борган тадқиқотларимиздан олинган
маълумотларга эътибор берадиган бўлсак, 20–сентябрь муддатида гектарига 3 млн. дона
унувчан уруғ ҳисобида экилган 1–вариантда бошоқнинг ўртача узунлиги 13,4 см. ни,
битта бошоқдаги дон сони 34,6 донани, битта бошоқдаги дон оғирлиги 1,0 граммни ҳамда
1000 дона дон вазни 28,1 граммни кўрсатган бўлса, ушбу уруғ меъёри 1–октябрь
муддатида экилган 4–вариантда бошоқнинг ўртача узунлиги 13,0 см. ни, битта бошоқдаги
дон сони 34,1 донани, битта бошоқдаги дон оғирлиги 1,0 граммни ҳамда 1000 дона дон
вазни 28,1 граммга тенг бўлиб, 20–сентябрь муддатига нисбатан бошоқ узунлиги 0,4 см.
га, битта бошоқдаги дон сони 0,5 донага кам бўлганлиги аниқланди.
Ушбу уруғ меъёри октябрь ойининг 10 ва 20 кунлари экилганида эса (7–10
вариантлар) бошоқларнинг ўртача узунлиги 12,8–12,2 см. ни, битта бошоқдаги дон сони
33,8–33,1 донани, битта бошоқдаги дон оғирлиги 0,9 граммни, 1000 дона дон вазни 27,8–
26,8 грамм бўлганлиги аниқланиб, 20–сентябрь муддатига нисбатан бошоқ узунлиги 0,6–
1,2 см. га, битта бошоқдаги дон сони 0,8–1,5 донага, битта бошоқдаги дон оғирлиги 0,1
граммга ҳамда 1000 дона дон вазни 0,3–1,3 граммга кам бўлганлиги кузатилди.
Ушбу уруғ меъёри (3 млн./га) кечки 1–ноябрь муддатида экилган 13–вариант таҳлил
қилинганида бошоқнинг ўртача узунлиги 11,0 см. ни, битта бошоқдаги дон сони 32,8
донани, битта бошоқдаги дон оғирлиги 0,9 граммни ҳамда 1000 дона дон вазни 26,3
граммни кўрсатиб, 20–сентябрь муддатига нисбатан бошоқ узунлиги 2,4 см. га, битта
бошоқдаги дон сони 1,8 донага, битта бошоқдаги дон оғирлиги 0,1 граммга ва 1000 дона
дон вазни 1,8 граммга кам натижа кўрсатганлиги қайд этилди.
Бошқа вариантларимизда ҳам юқоридаги қонуниятлар акс этганлиги кузатилиб,
бунда 20–сентябрь муддатида гектарига 4–5 млн. дона унувчан уруғ ҳисобида экилган 2–
3–вариантларда бошоқнинг ўртача узунлиги 12,7–12,0 см. ни, битта бошоқдаги дон сони
33,7–32,6 донани, битта бошоқдаги дон оғирлиги 0,9 граммни ҳамда 1000 дона дон вазни
27,1–26,7 граммни ташкил бўлса, ушбу уруғ меъёрлари 1–октябрь муддатида экилган 5–6–
вариантларда мос равишда бошоқнинг ўртача узунлиги 12,5–11,7 см. ни, битта бошоқдаги
дон сони 33,5–32,5 донани, битта бошоқдаги дон оғирлиги 0,9 граммни, 1000 дона дон
вазни эса 27,5–27,0 граммга тенг бўлиб, 20–сентябрь муддатига нисбатан бошоқ узунлиги
0,2–0,3 см. га, битта бошоқдаги дон сони 0,2–0,1 донага кам эканлиги аниқланган бўлсада,
аммо 1000 дона дон вазни 0,4–0,3 граммга юқори натижа кўрсатганлиги аниқланди.
Ушбу уруғ меъёри октябрь ойининг 10–куни экилганида эса (8–9 вариантлар)
бошоқларнинг ўртача узунлиги 12,2–11,5 см. ни, битта бошоқдаги дон сони 33,0–32,7
донани, битта бошоқдаги дон оғирлиги 0,9 граммни кўрсатиб шунга мос равишда 1000
дона дон вазни 27,3–27,0 граммга тенг бўлиб, 20–сентябрь муддатига нисбатан бошоқ
узунлиги ўртача 0,5 см. гача, битта бошоқдаги дон сони 0,7 донагача кам кўрсаткич
олинган бўлсада, аммо 1000 дона дон вазни 0,2–0,3 граммга юқори натижа олинганлиги
кузатилди.
Бу кўрсаткичлар 20–октябрь муддатида экилган 11–12 вариантларда бошоқларнинг
ўртача узунлиги 11,7–11,1 см. ни, битта бошоқдаги дон сони 32,6–33,0 донани, битта
бошоқдаги дон оғирлиги 0,9 граммни, 1000 дона дон вазни эса 26,4–26,0 граммни
кўрсатиб, 20–сентябрь муддатига нисбатан бошоқ узунлиги 1,0–0,9 см. гача, битта
бошоқдаги дон сони 1,1 донагача кам бўлишига қарамасдан, 1000 дона дон вазни 0,7
граммгача юқори натижа кўрсатганлиги қайд этилди.
223
Ушбу кўрсаткичлар кечки муддатда, яъни 1–ноябрь куни экилган 14–15–
вариантларда бошоқнинг ўртача узунлиги 10,5–9,8 см. ни, битта бошоқдаги дон сони
32,4–31,4 донани, битта бошоқдаги дон оғирлиги 0,8 граммни ҳамда 1000 дона дон вазни
25,8–25,1 граммни ташкил этиб, 20–сентябрь муддатига нисбатан бошоқ узунлиги ўртача
2,2 см. гача, битта бошоқдаги дон сони 1,3–1,2 донагача, битта бошоқдаги дон оғирлиги
0,1 граммга ҳамда 1000 дона дон вазни 1,3–1,6 граммгача кам эканлиги кузатилди.
Хулоса
Олинган
натижалардан
кўриниб
турибдики,
уруғларни
экиш
муддатларининг кечиктирилиши барча уруғ меъёрларида ҳам қонуниятга мос равишда
бошоқнинг биометрик кўрсаткичларига ўз таъсирини кўрсатган бўлсада, аммо 20–октябрь
ва 1–ноябрь муддатларига нисбатан 1–октябрь ҳамда 10–октябрь муддатларида салбий
таъсири кам бўлганлиги кузатилди.
2017–2018 йиллар ҳамда 2018–2019 йиллари олиб борилган тадқиқотларимизда ҳам
юқоридаги қонуния такрорланганлиги кузатилиб, бошқа муддаларга нисбатан 1 ва 10–
октябрь муддатларида экилганда бошоқнинг биометрик кўрсаткичлари деярли сақланиб,
20–сентябрь муддатига яқин бўлган маълумотлар олинганлиги қайд этилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |