Таълим вазирлиги бухоро давлат университети


ИНГИЧКА ТОЛАЛИ “ТЕРМИЗ-202” ҒЎЗА НАВИДА МАҲАЛЛИЙ



Download 5,16 Kb.
Pdf ko'rish
bet150/200
Sana22.06.2022
Hajmi5,16 Kb.
#691793
1   ...   146   147   148   149   150   151   152   153   ...   200
Bog'liq
0хирги туплам

ИНГИЧКА ТОЛАЛИ “ТЕРМИЗ-202” ҒЎЗА НАВИДА МАҲАЛЛИЙ 
ДЕФОЛИАНТЛАРНИНГ САМАРАДОРЛИГИ
А.А.Қодиров, З.Қ.Чориева, Л.Иззатулаев, Ж.Қўзибоев
Термиз агротехнологиялар ва Инновацион ривожлантириш институти
Мақолада истиқболли ингичка толали “Термиз-202” ғўза навидан юқори ва 
сифатли пахта ҳосили олиш учун мавжуд кўсакларнинг 30-40 ва 40-50% очилган 
муддатларда Суюқ-ХМД ва ЎзДЕФ дефолиантларни 8,0-9,0 л/га ҳамда 7,0-8,0 л/га 
меъёрлари қўлланилган варианлардан юқори натижа олиниб, пахта ҳосили 34,6-34,8 ц/га 
ва 35,2-36,1
ц/га назорат вариантига нисбатан 1,2-1,3 ц/га ва 1,8-2,6 ц/га ҳосил 
олинганлиги баён этилган.
Кириш.
Маълумки кейинги йилларда соҳа олимлари томонидан ҳар бир тупроқ-
иқлим шароитларига мос тезпишар ғўза навларининг яратилиши ва пахта далаларида 
барча агротадбирлар қаторида ғўза дефолиациясининг аксарият майдонларда ўтказилиши 
натижасида ҳар йили пахта ҳосили октябрь ойининг биринчи ярмидаёқ йиғиб-териб 
олинмоқда. 
Кейинги вақтда баҳор фаслининг узоқ давом этиб, ёғингарчиликли ва совуқли 
кунларнинг ёз фаслигача кечикиши ва куз фаслининг ёғингарчиликли совуқ кунларининг 
эрта келиши ғўзанинг ўсиш ва ривожланишига катта таъсир этмоқда. Куз фаслида об-
ҳавонинг ноқулай келиши аксарият ғўза навларининг пишиб-етилишини кечикиши ва бу 
ҳосилнинг пасайиб кетишига олиб келади. Бундай ҳолларда ҳосилнинг пишиб-етилишини 
тезлаштириш учун йиғим-терим даври бошланиши олдидан кимёвий дефолиантлардан 
фойдаланилади. Юқоридаги фикрлардан келиб чиқиб, жанубий минтақаларда ингичка 
толали ғўза навларининг биологик хусусиятларини инобатга олган ҳолда қўлланиладиган 
дефолиантларнинг кимёвий хусусиятига, қўллаш меъёри, муддати ва усулларини ишлаб 
чиқиш долзарб ҳисобланади. 
Ғўза ўсимлигида дефолиация ўтказишнинг амалий жиҳатларидан бири бу ғўза 
кўсакларининг пишиб етилиши, очилиш тезлиги ва биринчи терим салмоғини ошириш 


203 
ҳисобланади. Пахта ҳосили кўпгина омилларга, жумладан суғориш тартиби кўчат 
қалинлиги, озиқлантириш тартиблари ҳамда қўлланилган дефолиантларнинг тури ва 
меъёрларига ҳам бевосита боғлиқ ҳолда ўзгаради [2]. 
Т.Зокиров, И.Рахматовларнинг тажрибаларида (1971) ингичка толали ғўзани 
дефолиация қилиш бўйича 1969-1970 йилларда Қашқадарё вилояти шароитида олиб 
борган тажрибаларида Хлорат магний дефолиантини 16 кг/га, Хлорат-хларид кальций 30 
кг/га меъёрларида 4-5 дона кўсак очилганда қўллаш самарали эканлигини аниқлаган [3].
 
М.Тураев, О.Наимов, Б.Рахматовлар илмий изланишларида (1989) ингичка толали 
Ашхабад-25 ва С-6037 ғўза навларини ғўза тупида 45-50%, тезпишар Термиз-14 навини 
ғўза тупида 50-55% кўсаклар очилганда ёки энг ёш кўсаклар 40-45 кунлик бўлганда 
дефолиация қилиш энг мақбул муддат эканлигини аниқлашган [4]. 
Маълумки, ғўза дефолиацияси барг тўкилишини таъминлаш билан биргаликда 
кўсаклар очилишини тезлаштириши ва биринчи терим салмоғини ошириши эвазига совуқ 
ва ёғингарчилик кунларга қолмасдан етиштирилган ҳосилнинг аксарият қисмини териб 
олиш имконини яратиб, хом-ашё сифатининг юқори саноатбоплигини таъминлайди [5]. 
Юқоридаги фикрлардан келиб чиқиб, маҳаллий дефолиантларнинг ғўзадаги 
самарадорлигини ўрганиш бўйича тадқиқотлар 2018-2020
йиллари ПСУАЕИТИ нинг 
Сурхондарё илмий-тажриба станцияси тажриба хўжалик далаларида олиб борилди. 

Download 5,16 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   146   147   148   149   150   151   152   153   ...   200




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish