Тадқиқотнинг услубяти:
Тадқиқотлар “Дала тажрибаларини ўтказиш услублари”
қўлланмаси асосида олиб борилди [1]. Тажриба 14 та вариантдан иборат бўлиб, 3
қайтариқда такрорланди. Тажриба вариантларининг умумий майдони 2016 м
2
ни ташкил
этди.
Тадқиқотлар Сурхондарё вилоятининг ўтлоқлашиб бораётган тақирсимон тупроқлар
шароитида парваришланаётган ингичка толали “Термиз-202” ғўза навининг кўсаклари 30-
40% ва 40-50% очилган муддатларда маҳаллий Суюқ-ХМД ва ЎзДЕФ
дефолиантларининг турли меъёрларини қўллаб, ҳосилдорликка таъсири ўрганилди.
Қўлланилган дефолиантларнинг таърифи.
Суюқ хлорат-магний дефолианти -
таркибида 36-43% таъсир этувчи моддаси бўлган оч сарғиш рангли суюқлик, ҳидсиз
модда бўлиб, иссиққонлилар учун кам заҳарли ҳисобланади. Таъсир этиш механизми
худди кристалл туз шаклидаги Хлорат-магнийникига ўхшайди. Кимёвий формуласи
Mg(ClO3)2+6H2O.
ЎзДЕФ – 43% таъсир этувчи моддага эга бўлган оч сарғиш рангли, ҳидсиз, сувда
яхши эрувчан, мураккаб таркибли кимёвий бирикмадан иборат бўлиб, хлорат магний ва
карбамид ҳамда амоний нитрат, ацетатэтаноламиндан (стимулятор сифатида) иборат
комплекс бирикмалар асосида яратилган.
Ингичка толали “Термиз-202” ғўза нави
– Сурхондарё ИТСда Х.Д.Чориева,
А.А.Янгибоев, М.Н.Тожиев, С.М.Болтаев ва бошқалар томонидан 6608-В х Термиз-11
навларини чатиштириб, кўп йиллар давомида танлаш йўли билан яратилган. “Термиз-202”
ғўза нави ўртапишар навлар гуруҳига киради. 117-118 кунда ҳосили пишади. Навнинг
кўсаклари тез суръатлар билан яхши очилади. Чаноқлардаги пахта тўкилиб
кетмайди.Толаси оқ рангли, бир кўсак пахтасининг вазни 3,4-3,5 г. Тола узунлиги-39,2 мм,
тола чиқиши-36,8%, 1000 дона чигитнинг вазни 117-120 г. Толанинг метрик рақами 7340,
тола пишиқлиги 4,5 г.к, Нисбий узулиши 31,4 гк/текс, тола типи-II, тола микронейри 4,2-
4,3.
Тадқиқот натижалари:
Олиб борилган кузатувларга кўра, ингичка толали “Термиз-
202” ғўза навининг кўсаклари (1-фон) 30-40% очилган муддатда, дефолиация қўллаб
ҳосилдорлик аниқланганда, назорат вариантида ҳосилдорлик ўртача 33,4 ц/гани
ташкил
этган бўлса, Суюқ-ХМД дефолианти 8,0-9,0-10,0 л/га меъёрларда қўлланилганда 34,6-
34,1-33,7 ц/га, назоратга нисбатан 1,2-0,7-0,3 ц/га ҳосил ошганлиги қайд этилиб, ЎзДЕФ
дефолианти 7,0-8,0-9,0 л/га меъёрлари қўлланилганда эса 35,2-34,6-34,3 ц/га, назорат
вариантидан 1,8-1,2-0,9 ц/га ҳосил ошган (1-диаграмма). Ушбу қўлланилган дефолиант
меъёрлари орасидан энг юқори натижалар Суюқ-ХМД-8,0 л/га (34,6 ц/га) ҳамда ЎзДЕФ-
7,0 л/га (35,2 ц/га) меъёрида қўлланилган варинтлардан олиниб, назоратга нисбатан 1,2-1,8
ц/га ча ошганлиги аниқланди.
204
1-диаграмма
Do'stlaringiz bilan baham: |