Baktria press


•  адолатли муомалада бўлиш; •



Download 10,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/132
Sana21.06.2022
Hajmi10,73 Mb.
#689402
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   132
Bog'liq
Давлат хизмати тўғрисида материаллар

• 
адолатли муомалада бўлиш;
• 
ижтимоий ҳуқуқларга риоя қилиш;
• 
меҳнатига қараб ҳақ тўлаш;
• 
маълум бир вазиятларда (касаллик, бахтсиз ҳодиса) ёрдам бериш;
• 
пенсия ва ҳ.к.лар кафолатланган.
Давлат идораси томонидан мансабдор шахсга нисбатан қўлланилган чораларнинг адолатлигини текшириш мақсадида 
улар бевосита судга мурожаат қилишлари мумкин. Бундан ташқари мансабдор шахсларга оддий фуқароларга
қараганда кенг доирадаги имтиёзлар (енгилликлар) берилган.
Мансабдор шахсларнинг моддий таъминоти асосий иш ҳақидан, ҳудудий қўшимчалардан, болалар учун, лавозими 
учун, иш стажи учун белгиланадиган қўшимча устамалардан иборат. Мансабдор шахсларга ҳақ тўлашнинг ҳажми, 
тузилиши ва ўсиш суръати (даражаси) “Мансабдор шахсларнинг иш ҳақи тўғрисида”ги Қонун билан тартибга солин-
ган.
Мансабдор шахсларга ҳақ тўлаш конституциявий асосга ҳам эгадир. Жумладан, Асосий Қонунда давлат хизматчи-
ларини сақлаш (моддий таъминлаш) – давлат хизматининг асосий принципларидан бири бўлиб, эгаллаб турган 
мансабга мос равишда ҳақ тўланиши белгилаб берилган. Моддий таъминот давлат хизматчисига ўзини касби (манса-
би)га тўлиқ бағишлаш имконини бериши керак. Фақатгина иқтисодий жиҳатдан тўлиқ мустақил бўлган хизматчигина 
Конституция билан унинг олдига қўйилган вазифаларни бажариш имконига эга бўлиши мумкин.
Давлат хизматчилари учун турли кўринишдаги ижтимоий таъминот ҳам назарда тутилган. Масалан, пенсия таъминоти, 
моддий кўмак бериш, давлат хизматчиси вафот этганда унинг оиласини таъминлаш, давлат хизматчиси йўқолганида, 
бахтсиз ҳодисаларда тўланадиган тўловлар ва ҳ.к.лар.
ДАВЛАТ ХИЗМАТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШНИНГ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ. ХОРИЖИЙ ТАЖРИБА


12
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ДАВЛАТ ХИЗМАТИНИ ИСЛОҲ ЭТИШНИНГ ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ
Давлат хизматчилари иш ҳақи тўлиқ сақланган ҳолда ҳар йилги меҳнат таътили олиш ҳуқуқига эга. Бундан ташқари 
сиёсий фаолиятларини амалга ошириш, малакасини ошириш, сайловлар ва референдумларда иштирок этиш учун 
ҳам меҳнат таътили олиш ҳуқуқига эга. 
Давлат хизматчилари бевосита ёки бошқалар орқали тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши, турли ташкилот-
ларнинг бошқарув ёки кузатув кенгашлари фаолиятида иштирок этиши мумкин эмас. Масалан, Германия Асосий 
қонунига биноан Федерал канцлер ва федерал вазирлар ҳақ тўланадиган бошқа ҳар қандай мансабни эгаллаши, 
тижорат ёки бошқа профессионал фаолият билан шуғулланиши ёхуд раҳбар органлар таркибига кириши, шунингдек 
Бундестаг
11
розилигисиз даромад олишни назарда тутган корхонанинг Кузатув кенгаши таркибига кириши мумкин 
эмас.
12
Давлат хизматчилари ўзларининг мансаб мажбуриятларини бажармаганида ёки лозим даражада бажармаганида 
Федерал Интизом Устави (Bundesdisziplinarordnung)га асосан жавобгарликка тортилади. Давлат хизматчисининг 
мансаб мажбуриятларини бузишга қаратилган ҳаракати хизмат ножўя хатти-ҳаракат бўлиб, уларнинг ҳар бири учун 
алоҳида жавобгарлик белгиланган.
Германия давлат хизматининг ўзига хос жиҳатларидан яна бири шундан иборатки, давлат хизматчисининг хизматдан 
ташқарида содир этган хатти-ҳаракати, агарда давлат хизматчисига бўлган ишонч ёки ҳурматга ёхуд давлат 
муассасаси манфаатларига дахлдор бўлса, хизмат ножўя хатти-ҳаракати сифатида тан олинади ва жавобгарликка 
тортилади. 
Федерал Интизом Уставида хизмат ножўя хатти-ҳаракатлари учун қуйидаги интизомий жазо чоралари назарда 
тутилган:
4
хайфсан;
4
жарима;
4
иш ҳақини камайтириш;
4
иш ҳақи камайтирилган бошқа мансабга ўтказиш;
4
хизматдан бўшатиш;
4
пенсия таъминотини қисқартириш;
4
пенсия таъминотини тўлашдан воз кечиш.
Давлат хизматида хайфсан ёки жарима раҳбар (ёки юқори турувчи инстанция) томонидан, бошқа барча интизомий 
жазо чоралари махсус интизом судлари томонидан қўлланилади.
Давлат хизмат муносабатлари, одатда, хизматдан бўшатиш ёки мансабдан четлаштириш оқибатида бекор бўлади. 
Давлат хизматчисини хизматдан бўшатишга қуйидагилар асос бўлиши мумкин:

Download 10,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish