Baktria press


•  давлат муассасаси раҳбарининг мансабга тайинлаш тўғрисидаги маъмурий акти; •



Download 10,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/132
Sana21.06.2022
Hajmi10,73 Mb.
#689402
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   132
Bog'liq
Давлат хизмати тўғрисида материаллар

• 
давлат муассасаси раҳбарининг мансабга тайинлаш тўғрисидаги маъмурий акти;
• 
танлов имтиҳонларини муваффақиятли топшириш натижасида мансабга ўтказиш;
• 
кооптация
7
ва мансабга ўтказиш.
Давлат хизматчилари, одатда, умрбод тайинланади ҳамда хизмат муносабатлари уларнинг пенсияга чиқиши муноса-
бати билан бекор бўлади (хизмат билан боғлиқ алоҳида қонунбузилиш ҳолатлари бундан мустасно).
Давлат хизматчиларини мансабга тайинлаш муддатидан келиб чиқиб, қуйидагиларга ажратиш мумкин:
1)
мансабга умрбод тайинланадиган хизматчилар;
2)
алоҳида ҳуқуқий кўрсатмалар асосида маълум бир (муайян) муддатга мансабга тайинланадиган 
хизматчилар;
3)
номуайян муддатга мансабга тайинланадиган хизматчилар. Бу гуруҳга кирувчи хизматчиларнинг 
ижтимоий ҳимояси бошқаларга қараганда паст бўлади. Буларга, асосан, тайёргарлик хизматини ўтаган 
ва умрбод мансабга тайишланишга номзод бўлган шахслар киради;
4)
синов муддати асосида мансабга тайинланадиган хизматчилар. Синов муддати олий таълим муассаса-
сини тугатган, бошланғич вақтда номуайян муддатга тайинланган шахсларга ўрнатилади. Синов муддати 
мансаб даражасига қараб 1 йилдан 4 йилгача белгиланиши мумкин;
5)
фахрий мансабдор шахслар, ўзининг вазифаларини вақтинча бажарадиган ва профессионал хизмат-
чилар таркибига кирмаган хизматчилар. Уларнинг фаолияти сайлов асосида ташкил этилади ва 
одатда маҳаллий миқиёсда бўлади (масалан, бургомистр
8
, унинг ўринбосарлари). Фахрий мансабдор 
шахслар умрбод мансабга тайинланадиган хизматчилар мақомидан фойдаланадилар, профессионал 
хизматчилар сингари улар ҳам мансабга тайинланганлик тўғрисидаги тегишли ҳужжатга эга бўлади-
лар.
Германия қонунчилигига биноан давлат хизматида бўлган шахс ўзига юклатилган хизмат мажбуриятларини бажариши 
билан учинчи шахслар манфаатларини бузса, давлат ёки ушбу давлат хизматчиси фаолият кўрсатаётган ташкилот 
(корпорация) жавобгар ҳисобланади. Агарда қонунбузилишида давлат хизматчисининг айби ёки қўпол эҳтиётсизлик 
орқасида содир этилган бўлса, регресс
9
даъво қилиш ҳуқуқи сақланиб қолинади.
10
Давлат хизматида хизматчиларнинг содиқлик бурчига алоҳида эътибор қаратилган. Жумладан, “Мансабдор шахслар 
тўғрисида”ги Федерал Қонунга биноан мансабдор шахслар давлатдаги эркин демократик тузумни тан олиши ва унинг 
ҳимоясида туриши лозим. Давлат аппаратида хизматда бўлган ҳар бир мансабдор шахс – эркинлик, демократия, 
ҳуқуқий давлат ва ижтимоий давлат сингари давлат фаолиятининг асосий принципларига амал қилиши ҳамда улар 
асосида фаолиятини амалга ошириши лозим. Мансабдор шахслар оғир вазиятларда ҳам давлат фаолиятининг 
мувозанатини сақлаб туриши, давлат тартиботини сақлаши лозим.

Кооптация (лот. “cooptatio” - қўшимча сайлаш) – давлат органига қўшимча сайлов ўтказмасдан туриб, мазкур орган қарори билан тузилма таркибига янги аъзоларни киритиш.

Бургомистр нем. “Burgmeister” – “шаҳар бошлиғи” маъносини англатади

Регресс (лот. “regressus” – орқага қайтиш) – мажбуриятни бажарган шахснинг ушбу мажбурият учун жавобгар бошқа шахсдан зарарни қоплаш тўғрисидаги талаби. 
10 
Германия Асосий қонуни (Grundgesetz)нинг 34-моддаси


11
Давлат хизматида мансаб бўйича ҳаракатланиш малакасини мажбурий тартибда ошириб бориш ва мансаб 
пиллапояси бўйича кетма-кетликда ҳаракатланиш принциплари асосида амалга оширилади. Ушбу принципларга 
биноан мансабдор шахснинг бирон-бир мансаб бўйича кўтарилишида махсус синов ёки давлат имтиҳонини топшириш 
билан тасдиқланадиган мажбурий тартибдаги малакани ошириш, мансаб пиллапоясидаги барча мансабларни 
(сакрашларсиз) босиб ўтиши талаб этилади. 
Хизмат бўйича ҳаракатланиш тайёргарлик ва синов муддатини назарда тутади. Синов муддати (камида 1 йил) 
давомида хизматчи мансаб бўйича кўтарилиши мумкин эмас.
Қуйи даражадаги хизматчиларни тайёрлаш муддати 6 ойни, синов муддати – 1 йилни ташкил этади. 
Ўрта даражадаги мансабни эгаллаш учун хизматчи 1 йилдан кам бўлмаган тайёргарлик муддатини ўтаб, мансаб 
имтиҳонини топширади ҳамда 2 йил давомида синов муддатини ўтайди. Имтиҳонни ўртадан юқори баҳода 
топширган хизматчилар учун синов муддати 1 йилга (айрим ҳолларда 6 ойгача) қисқартирилиши ҳам мумкин. 
Бундан ташқари, ўзининг шахсий хислатлари ва ишининг натижаларига кўра ўрта даражадаги мансабни эгаллаши 
мумкинлигини исботлаб берса, қуйи даражадаги хизматчилар ҳам ўрта даражадаги мансабни эгаллаш имкониятига 
эга бўладилар. 
Юқори даражадаги мансабга даъвогарлар учун тайёргарлик муддати камида 3 йилни ташкил этади. Хизматчи 
имтиҳонни муваффақиятли топширгандан сўнг 2,5 йил мобайнида синов муддатини ўтайди. 4 йил давомида ўрта 
даражадаги мансаб бўйича хизматни олиб борган ҳамда юқори даражадаги мансабни эгаллашга лойиқ деб топилган 
шахслар ҳам юқори даражадаги мансабни эгаллашлари мумкин. Бунда янги мансаб бўйича танишув камида 3 йил 
давом этади ва бир мансабдан иккинчи мансабга ўтиш бўйича имтиҳон топширилади.
Одатда, қуйи ва ўрта даражадаги мансаблар бўйича ҳаракатланувчи хизматчилар, агарда уларнинг фаолияти “яхши” 
баҳоланган бўлса – 6 йилдан кейин, “қониқарли” деб топилган бўлса – 8 йилдан кейин юқори мансабларга ўтказилиши 
мумкин. 
Агарда мазкур даражадаги хизматчилар 40 ёшгача бўлса, уларнинг юқори даражадаги мансабни эгаллашлари учун 
махсус рухсатнома (масалан, вазирнинг рухсати) талаб қилиниши мумкин.
Барча даражадаги мансаблар бўйича фаолият кўрсатувчи хизматчилар учун “мансабдор шахслар тўғрисида ғамхўрлик 
қилиш ва ҳимоя қилиш принципи” жорий этилган бўлиб, унга кўра хизматчига:

Download 10,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish