Марказда талабалар амалиёти



Download 0,5 Mb.
Pdf ko'rish
Sana21.06.2022
Hajmi0,5 Mb.
#687834
Bog'liq
Студентлар



МАРКАЗДА ТАЛАБАЛАР АМАЛИЁТИ 
Бугунги кунда мамлакатимизда малакали кадрларни тайёрлаш масаласига 
алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Республика болалар ижтимоий мослашуви марказида Олий ўқув юртлар билан 
тузилган ўзаро ҳамкорлик шартномаси асосида талабалар амалиёти йўлга қўйилган. 
Бугунги кунда 3 та олий ўқув юртлари билан ўзаро шартнома ўрнатилган бўлиб улар 
қуйидагилар: 
-
Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети
-
Низомий номидаги Тошкент Давлат Педагогика университети; 
-
М.В.Ломоносов номидаги Москва давлат университетининг Тошкент шаҳар 
филиали. 
Марказда асосан психология, амалиётчи психологлар, махсус педагогика ва 
ижтимоий иш йўналишида таҳсил олувчи талабалар амалиёт ўтайдилар. 
Талабаларнинг назарий билимларини амалиётда қўллаш кўникмаларига эга бўлишлари 
учун Марказ қошида барча амалиёт турлари йўлга қўйилган.
Марказда талабалар қуйидаги амалиёт турларини ўташлари мумкин:
-
танишув амалиёти; 
-
экскурсион амалиёти; 
-
ўқув амалиёти;
-
малакавий амалиёт;
-
ишлаб чиқариш амалиёти;
-
битирув малакавий иши (магистрлик диссертацияси) олди амалиёти;
-
илмий-тадқиқот амалиёти. 
 
 


 
ТАЛАБАЛАР АМАЛИЁТИ УЧ БОСҚИЧДА АМАЛГА ОШИРИЛАДИ 
Тайёрлов босқичи
– талаба амалиётнинг дастлабки кунларида ташкилот 
фаолияти билан танишади.
 
Асосий босқич
– талаба режа ва дастурда белгиланган вазифаларни бажаради. 
 
Якуний босқич
– талабанинг амалиёт давомида қилган ишларининг натижалари 
таҳлил қилинади ва баҳоланади. 
ТАЛАБАНИНГ АМАЛИЁТ ЎТАШ БЎЙИЧА ҲУҚУҚИ: 
-
Марказ тузилиши, фаолияти йўналишлари билан танишиш;
-
амалиёт ўташ борасидаги режа ва дастур тартиби билан танишиш; 
-
Марказнинг кутубхонасидан фойдаланиш; 
-
талаба амалиёт ўташ юзасидан маълумотлар билан танишиш ва амалиёт 
раҳбарларидан йўл-йўриқлар олиш ҳуқуқига эга; 
МАЖБУРИЯТЛАРИ:
-
амалиётга ўз вақтида келиш ва ўз вақтида кетиш; 
-
режа ва дастурда назарда тутилган барча топшириқларни белгиланган муддатларда 
тўлиқ бажариш; 
-
амалиёт кундалигини ҳар куни юритиш; 
-
ташкилотдан тайинланган амалиёт раҳбарининг топшириқ ва кўрсатмаларини 
тўлиқ ва сифатли бажариш; 
-
режа ва дастур бўйича ўз вақтида ҳисобот ёзиш;
-
назарий ва амалий билимларни мустаҳкамлаш ва касбий кўникмаларни ҳосил 
қилиш; 
-
фаол бўлиш; 
-
талаба ташкилотнинг ички меҳнат тартиб-қоидаларига риоя қилиши шарт. 
 
 


МАРКАЗ ТОМОНИДАН ТАЙИНЛАНГАН МАСЪУЛ ХОДИМ ТАЛАБАЛАР 
АМАЛИЁТИГА РАҲБАРЛИК ҚИЛАДИ ВА ҚУЙИДАГИ ВАЗИФАЛАРНИ 
БАЖАРАДИ: 
-
амалиёт ўташ учун ташриф буюрган талабаларни қабул қилади ва улар билан 
йиғилиш ўтказади; 
-
талабаларни Марказ фаолияти ва ички тартиб қоидалари билан таништиради; 
-
талабаларни техник хавфсизлик қоидалари билан таништиради ва тушунтириш 
ишларини олиб боради; 
-
талабаларни бўлимлар фаолияти билан таништиради ва уларни тегишли 
бўлимларга тақсимлайди; 
-
талабанинг амалиётга келишини назорат килади
-
талаба томонидан бажарилган ишларни кундалигида қайд этиб боришини назорат 
қилади; 
-
талабалар билан семинар-тренинглар ва давра суҳбатлари ўтказишни ташкил 
қилади; 
-
амалиёт ўташ даврида талаба амалиётга келмаса олий таълим муассасасига хабар 
беради; 
-
амалиёт якунида талабанинг фаоллиги, интизоми, ишчанлик қобилияти ва 
маъсулиятини инобатга олган ҳолда тавсифномалар тузиб имзолайди. 





Download 0,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish