Ўзбек адабий тили лексикаси – фақат адабий норма сифатида қабул қилинган
сўзлар жамланмаси.
Диалект ва шевалар лексикаси ва фразеологияси – халқ шева лаҳжаларига
тегишли сўз ва фраземалар.
Тарихий ва замонавий терминология – ўтмиш тарихга оид ва ҳозирги кунга
тегишли атамалар.
10-Мавзу: Ўзбек тилида синонимлар.
Режа:
1.
Синоним, синонимик қатор ва синонимик доминанта.
2.
Синонимиянинг кўринишлари:
лексик ва грамматик синонимлар,
фразеологик синонимия.
3.
Синонимларнинг пайдо бўлиш сабаблари ва
контекстуал синонимлар
ҳақида.
4.
Синонимларнинг нутқдаги услубий аҳамияти.
5.
Таянч тушунчалар: Синономия-лексемаларнинг бир хил маъно англатишига
кўра турлари.
Синонимик қатор (синонимик уя) – бир маъно англатишига кўра
гуруҳланган синоним сўзлар йиғиндиси.
Доминанта-синонимик қатордаги бетараф маъноли сўз.
Маъно синонимлари-бир умумий маънога эга бўлса-да, маъно қирралари
билан фарқланувчи синонимлар.
Услубий синонимлар-лексик маънолари ижобий ѐки салбий муносабат
ифодаловчи семалар билан қопланган синонимлар.
Нутқий синонимлар- нутқнинг у ѐки бу турига хосланганлиги билан
фарқланадиган синонимлар.
11-Мавзу: Синонимларнинг қўлланиши. (Бадиий асар мисолида)
Режа:
1.
Синонимия ҳодисасини тушунтириш.
2.
Синоним кўринишларининг қўлланиши:
а) лексик синонимларнинг қўлланиши;
б) фразеологик ва контекстуал синонимларнинг қўлланиши.
Do'stlaringiz bilan baham: