29
28. Саждадан туришда аввал юз, кейин қўллар, кейин тиззаларни
кўтариш.
29. Саждага бориш ва ундан туришда таянмаслик.
30. Сажда билан қиём орасида енгил ўтириш қилмай, бирдан
туриш.
(Бу ўтириш «қаъдаи истироҳа»
деб аталиб, Росулуллоҳ соллаллоҳу
алайҳи васалламнинг уни қилганларини уламолар кексалик ёки
бетобликка йўйганлар ёки ижозат маъносида бўлган, деганлар.)
31. Нафл намозларда ҳадисларда келган қавма ва жалсадаги
қўшимча дуоларни ўқиш.
32. Қаъдада чап оёқнинг устига ўтириб, ўнг қадамни бармоқларни
қиблага қаратган ҳолда тик қўйиш, қаъдада нигоҳни қучоғига қаратиб
ўтириш.
33. Ишораи саббоба қилиш.
Ишора пайтида нигоҳ бармоққа қаратилади.
34. Салом берганда икки елкага тўла бурилиб салом бериш.
35. Салом берганда икки тарафидаги фаришталар ва одамларни
ният қилиш.
Ёлғиз намозхон фақат фаришталарни ният қилади.
36. Намозда сокинликни лозим тутиш.
Do'stlaringiz bilan baham: