Намоздаги феълий суннатлар
1. Таҳримадан олдин қаддиқомат ва бошни тик ва текис тутиб
олиш.
2. Такбири таҳримани айтиш олдидан қўлларни қулоқ
юмшоқлари баробарида кўтариш.
3. Қўлларни кўтаришда бармоқлар ортиқча юмилмаган ҳамда
очилмаган, балки ўз ҳолича, тик бўлиши, қўлларнинг кафти қиблага
тўғри бўлиши.
4. Эркак киши кийимининг енги узун бўлса, таҳримада қўлларини
енгидан чиқариши.
5. Қиёмда ўнг қўлни чап қўл устига қўйиш.
6. Ўнг қўлнинг кафти чап қўлнинг устига қўйилиб, бош бармоқ ва
жимжилоқни ҳалқа қилиб, чап қўлнинг кафт бўғинидан ушлаш.
Бунда ўртадаги учта бармоқ тирсак томон чўзилиб туради.
7. Қўлларни киндик остига қўйиш.
8. Қиёмда нигоҳнинг саждада бўлиши.
9. Оёқларнинг ораси ёпишмаган, шунингдек, елка баробаридан
ортиқ очилмаган, тавозуъ ва тазарруъга мувофиқ туриши.
28
10. Қироат ва зикрларда тадаббур бўлиши.
11. Рукуъда белни текис тутиш.
12. Рукуъда бармоқларни кенг очиб, тиззаларни чангаллаш.
13. Рукуъда бошни паст ҳам, баланд ҳам эмас, гавда билан
баробар тутиш.
14. Рукуъда нигоҳни оёқ учларига қаратиш.
15. Рукуъда билакларни ёнбошга ёпиштирмаслик.
16. Саждага борганда аввал тиззалар, сўнг қўллар, сўнг юзни
қўйиш.
17. Саждада юзни икки кафтнинг орасига қўйиш.
18. Саждада билакларни ёндан узоқ тутиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |