1-илова “Заковат” интеллектуал ўйини Кодекси



Download 435,13 Kb.
Pdf ko'rish
bet18/43
Sana20.06.2022
Hajmi435,13 Kb.
#683495
TuriКодекс
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   43
Bog'liq
Zakovat intellektual o‘yini Kodeksi

1.3.3.7. Жавобни эълон қилиш 
Жамоалар жавобларини йиғиш якунланганидан сўнг бошловчи савол 
муаллифи жавобини ўқийди. Агарда муаллиф жавобида матнли бўлмаган 
қисмлари бўлса, бошловчи уларни саволдаги кўрсатмаларга биноан ўзи 
намойиш қилади ёки намойиш қилинишини таъминлайди. 
Жавобни ҳисобга олиш шартлари МГ кўрсатмасига, ЎҲ илтимосига ёки 
бошловчи ихтиёрига кўра тўлиқ ёки қисман эълон қилиниши мумкин. 
Жавобни ҳисобга олиш шартларини мазмуни ва кўринишига кўра бир-
биридан анча фарқ қилувчи жавобларни қабул қилиш кўзда тутилган 
ҳолатларда эълон қилиш тавсия қилинади. 
Изоҳ бошловчи томонидан ўз ихтиёрига кўра ёки МГ кўрсатмасига 
биноан тўлиқ ёки қисман эълон қилиниши мумкин. Бошловчи, ўз ихтиёрига 
кўра, изоҳни саволни тушиниш учун муҳим деб ҳисоблаган қўшимчалари 
билан тўлдириши мумкин. 
Баъзи саволлар учун изоҳда, МГ режасига кўра, мусобақанинг кейинги 
саволларини топишга ёрдам берувчи маълумот бўлиши мумкин. Бундай 
изоҳлар МГ томонидан “бошловчига кўрсатмалар” бандига махсус белгилаган 
ҳолда жойлаштирилиши керак. Бошловчи уларни қисқартириш ёки 
қўшимчаларсиз, махсус белгиланганини билдирмаган ҳолда эълон қилиши 
лозим. 
Савол матнида аниқ кўрсатилмаган маълумот манбаларини тўлиқ ёки 
қисман эълон қилиш МГ кўрсатмалари ёки бошловчи ихтиёрига мувофиқ 
амалга оширилади.
Савол муаллифлари бошловчи ихтиёрига кўра эълон қилинади. 


Бошловчи томонидан жавобни эълон қилишда йўл қўйилган хато (шу 
жумладан, қайси жавоблар ҳисобга олиниши ёки олинмаслигига оид) ЎҲ га 
жамоалар жавобини қабул қилиш ёки қилмаслик бўйича ҳеч қандай 
мажбурият юкламайди. ЎҲ томонидан жавобларни ҳисобга олиш муаллиф 
жавобига мувофиқ амалга оширилади.
1.3.3.8. Блиц-савол 
Блиц-савол кириш қисми ва ҳар бири учун маълум вақт берилувчи икки 
ёки ундан кўп мини-саволлардан ташкил топади. Барча мини-саволларни 
топишга умумий вақт бир дақиқадан иборат. Айрим блиц саволлари учун бу 
қоида истисно қилиниши мумкин. Кириш қисмида ушбу савол блиц-савол 
эканлиги, мини-саволлар сони ва ҳар бир мини-савол учун бериладиган вақт 
тушинтирилиши керак. 
N-мини-саволдан иборат блиц-савол учун савол раунди қуйидаги 
қисмлардан ташкил топади: 

савол раунди бошланиши; 

иллюстратив материалларини тарқатиш ёки намойиш қилиш (агар 
мавжуд бўлса); 

кириш қисмини ўқиш; 

1-мини-саволни ўқиш; 

1-мини-саволни муҳокама қилиш; 

2-мини-саволни ўқиш; 

2-мини-саволни муҳокама қилиш; 

N-мини-саволни ўқиш; 

N-мини-саволни муҳокама қилиш; 

жамоалар жавобини йиғиш; 

жавобларни эълон қилиш. 
Агарда блиц-саволда иллюстратив материаллардан фойдаланилса, улар 
саволнинг кириш қисми ўқилгунга қадар (қайси мини-саволга алоқаси 
борлигидан қатъий назар) тарқатилиши лозим. 
Мини-саволларга жавоб битта карточкага, мини-саволлар берилган 
тартибда ёзилади. 
Савол раундини бошланиши, жавобларни йиғиш ва жавобларни ҳисобга 
олиш оддий саволларга ўрнатилган қоидалар бўйича амалга оширилади. 
Мини-саволлар оддий саволларга ўрнатилган тартибда ўқилади, лекин 
мини-саволнинг рақамини айтиш билан бошланади. 
Мини-саволларни муҳокамаси оддий савол учун ўрнатилган қоидалар 
бўйича амалга оширилади, лекин мини-савол учун ушбу блиц-саволда 
ажратилган вақт мобайнида муҳокама қилинади. Ҳар бир мини-саволнинг 
муҳокамаси бошловчи “Вақт” кўрсатмаси берганидан сўнг ёки махсус овозли 
сигналдан сўнг бошланади. Блиц саволда “10 секунд қолди” сигналидан 


фойдаланилмайди. Мини-саволлар ўртасида танаффус кўзда тутилмайди. 
Мини-саволни муҳокама қилиш учун вақт тугаганда “муҳокама тугади” 
сигнали берилади. Жамоалар жавобларини йиғиб олиш “жавобларни йиғиб 
олишни сўрайман” сигналидан сўнг оддий саволларга ўрнатилган қоидалар 
асосида амалга оширилади. 

Download 435,13 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish