170
баллгача баҳоланади. Бунда ернинг балл бонитети қанча юқори бўлса солиқ
ставкаси ҳам шунча юқори белгиланади.
Ерлардан ноқишлоқ хўжалик мақсадларида
фойдаланадиган юридик
шахслардан олинадиган ер солиғи ставкалари Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 2007 йил 12 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг
2008 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат
бюджети параметрлари тўғрисида» ги ПҚ-744-сонли қарорига
асосан
қуйидагича гуруҳланади:
1. Суғориладиган жамоат қишлоқ хўжалиги ерлари учун ундириладиган
ер солиғи ставкалари.
2. Лалми экинзорлар, бўз ерлар ва кўп йиллик кўчатлар учун
ундириладиган ер солиғи ставкалари.
3. Суғорилмайдиган пичанзорлар ва яйловлар учун ундириладиган ер
солиғи ставкалари.
4. Қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалигида фойдаланилмайдиган бошқа
ерлар учун ундириладиган ер солиғи ставкалари.
5. Тошкент шаҳрида ер участкаларидан фойдаланганлик учун ер солиғи
ставкалари.
6. Шаҳар ва посёлкалардаги ер участкаларидан олинадиган ер солиғи
ставкалари.
7. Қишлоқ жойларда жойлашган ер участкаларидан фойдаланганлик
учун
корхоналар, муассасалар ва ташкилотлардан ундириладиган ер солиғи
ставкалари.
8. Қишлоқ жойларда жойлашган ер участкаларидан фойдаланганлик
учун фуқаролардан ундириладиган ер солиғи ставкалари.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қароридан келиб чиқиб,
маҳаллий хокимият идоралари ҳам ўзларининг худудий территориясига
қараб қарор чиқаришади ва унда тегишли коэффициентлар ҳисобга олинади.
Қишлоқ хўжалик ерларининг сифати ер участкаси мулкдори, ер
эгаси
ёки ердан фойдаланувчининг айби билан ёмонлашган (бонитети пасайиб
кетган) тақдирда, ер солиғи ернинг сифати ёмонлашувига қадар белгиланган
ставкалар бўйича ундирилади.
Шаҳарлар ва шаҳар қўрғонларининг маъмурий чегараларида жойлашган
қишлоқ хўжалик аҳамиятига молик ерлар учун ер солиғи қишлоқ хўжалик
ерларига белгиланган ставкаларнинг икки баравари миқдорида ундирилади.
Юридик шахслар фойдаланадиган (шу жумладан, ер солиғини тўлашдан
озод этилган), давлат ҳокимияти органлари томонидан ажратилган
майдонлардан ортиқча ер участкалари учун ер солиғи юридик шахслар учун
2,0 коэффициентини қўллаган ҳолда тўланади. Давлат ҳокимияти органлари
томонидан ажратилган майдонлардан ортиқча фойдаланиладиган ерлар учун
171
юқорида кўрсатилган коэффициентни қўллаган ҳолда ер солиғи тўланмаган
тақдирда солиқ тўловчиларга нисбатан қонун ҳужжатларига мувофиқ
молиявий жазо чоралари қўлланади.
Маъмурий ва саноат марказларига нисбатан олганда ер участкаларининг
жойлашиш жойига боғлиқ ҳолда қишлоқ жойлари учун белгиланган ер
солиғи ставкаларига қуйидаги коэффициентлар қўлланади:
-Тошкент шаҳри атрофида 20 км лик айланада - 1.30;
-Қорақалпоғистон Республикаси пойтахти ва
вилоят марказлари
атрофида 15 км лик айланада - 1.20;
-туман марказлари атрофида 10 км лик айланада - 1,15;
-бошқа шаҳарлар атрофида 5 км лик айланада - 1,10.
Ер участкаларигача масофа шаҳарлар ва туман марказларининг
маъмурий чегараларидан бошлаб автомобиль йўллари бўйлаб белгиланади.
Ер участкаси икки шаҳар яқинида жойлашган тақдирда шаҳарнинг юқорироқ
функционал вазифасига мувофиқ келадиган коэффициент қабул қилинади.
Бир қишлоқ аҳоли пункти доирасида ягона ставкаларни белгилаш
мақсадида солиқ тўловчиларга берилган ерлар, ерларнинг қандай қисми
ушбу зонага киришига боғлиқ ҳолда, бутунлай шаҳар
атрофи зонасига
киритилади ёки ушбу зонадан бутунлай чиқарилади.
Деҳқон хўжаликларидан ундириладиган ер солиғини ҳисоблаб чиқариш
чоғида ер солиғи ставкаларига, ер сифатига боғлиқ ҳолда қуйидаги
коэффициентлар қўлланилади:
-тупроқ бонитети 40 баллгача бўлса - 0,75;
-тупроқ бонитети 41 дан 70 баллгача бўлса - 1,0;
-тупроқ бонитети 70 баллдан ортиқ бўлса - 1,25.
Шаҳар ва қўрғонларнинг маъмурий чегараларида жойлашган кон ва
карьерлар банд этган ерлар учун солиқ корхоналар,
муассасалар ва
ташкилотлар учун белгиланган ставкаларга 0,1 коэффициентини қўллаган
ҳолда тўланади.
Ўрмон хўжаликларида молларни ўтлатиш учун фойдаланилмайдиган
яйлов ерлар учун ер солиғи бошқа ерлар учун ставкалар бўйича тўланади.
Солиқ кодексининг 282-моддасига кўра
солиқ солинмайдиган ер участкаларига
қуйидаги ерлар киради:
а) жамоа боғдорчилиги, узумчилиги ва
полизчилигининг, жамоа гаражларининг умумий фойдаланишдаги ерлари.
Уларга бориш йўллари, ариқлар, коллекторлар ва
умумий фойдаланишдаги
бошқа ерлар киради;
Do'stlaringiz bilan baham: