Вилоят маданият саройида ёшлар билан ишлашнинг янги тизимига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди



Download 44,5 Kb.
Sana23.02.2022
Hajmi44,5 Kb.
#141063
Bog'liq
ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШУВ 1


Вилоят маданият саройида ёшлар билан ишлашнинг янги тизимига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззақов, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазири Баҳодир Қурбонов, шаҳар-туман сектор раҳбарлари, мавзуга тааллуқли мутасаддилар иштирок этди.


Йиғилишда вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Ғуломжон Муродхўжаевнинг ҳисоботи тингланди. Унда таъкидланишича, вилоятда Мудофаа вазирлиги билан ҳамкорликда 7 та йўналишдан чора-тадбирлар дастури тасдиқланган ва ҳар бир йўналишга тегишли мутасадди ва ташкилотлар масъул этиб бириктирилган.
Ёшлар бандлигини таъминлаш ҳамда тадбиркорликка жалб этиш ва уларни касб-ҳунарга ўргатиш ва кайта тайёрлаш йўналиши бўйича 977 нафар ёшнинг бандлиги таъминланди. Тадбиркорлик фаолиятларини ташкил этишлари учун тижорат банклари 100 нафар ёшга 1 млрд 865 млн.сўм кредит ажратди ва 1+1 лойиҳаси доирасида 1,5 минг нафар ёш бириктирилди.
Наманган шаҳридаги “Ёшлар” кичик саноат зонасида 67 нафар ёш тадбиркорга 30 гектар ер майдони ажратиб берилди. Уларни лойиҳалари ишга тушиши ҳисобига 3500 та янги иш ўринлари яратилади.
Ёшларни мусиқа, рассомлик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини оширишга йўналтириш бўйича жами 8 760 та тадбир ташкил этилиб, 593 минг нафар ёш қамраб олинди. 4,4 млрд.сўмлик 68 турдаги мусиқа чолғу асбоблари билан таъминланди. Таълим ва маданият муассасаларида 133 та янги тўгарак ташкил этилиб, 1 709 нафар ёш қамраб олинди.
Ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратиш бўйича 19 862 та спорт тадбири ташкил этилиб, уларга 1 млн 322 минг нафардан ортиқ ёшлар жалб этилди. Маҳалларда 171 та велоспорт ва саломатлик йўлаклари, work out, streetball майдончалари ташкил этилди.

Болалар ва ўсмирлар спорт мактабларига 150 млн сўмлик 29 турдаги спорт жиҳозлари топширилди. Шунингдек, спорт тўгараклари фаолияти ўрганилиб, ушбу тўгарак машғулотларига 464 837 нафар ёш жалб этилди. Маҳалла фуқаролар йиғинларига бириктирилган мураббийлар томонидан 8 573 та турли тадбирлар ташкил этилди.


Ёшлар ўртасида компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланишни йўналишида Наманган тажрибаси сифатида “Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида шаҳар-туманларда 12 та IT School ўқув марказлари ишга туширилди. Мазкур марказларда 1 155 нафар ёш ўқув курсларига жалб этилиб, жами 600 нафари “Бир миллион дастурчи” платформасида тегишли сертификатлар билан таъминланди.
“Ҳоким ва ёшлар” учрашувида ёшлар томонидан билдирилган таклифлар асосида Наманган шаҳридаги IT-school ўқув марказида “Киберспорт” мусобақалари ташкил этилиб, 300 нафар ёшлар қатнашди. Ўқувлар якунида Наманган вилоятидан 14 нафар ёш республика бўйича “Топ-100”таликка кирди. IT-park томонидан уларнинг ҳар бирига 4 миллион сўмдан пул мукофоти ва махсус сертификат топширилди.
Ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш йўналишида 12 812 та тадбир ташкил этилиб, мазкур тадбирларга 740 минг нафар ёш жалб этилди. Ёшлар онгида ватанга муҳаббат ва садоқат, миллий урф-одат, анъана ва қадриятларга бўлган ҳурмат туйғуларини янада ошириш мақсадида жойларда “Маънавият фестивал”лари ташкил этилиб, 20 мингдан ортиқ ёшлар қамраб олинди.
“Экспресс кутубхонаси” лойиҳаси доирасида Наманган шаҳрида 1 та “Библиобус”, туманларда эса 11 та “Дамас” автомашиналари жихозланди. Шунингдек, “Ёшлар дафтари”га киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг 30 нафар фарзандига китоблар жамланмаси ва компьтерлар (ноутбук) топширилди.
Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш бўйича 8 494 та турли тадбир ташкил этилиб, 431 минг нафардан ортиқ ёшлар қамраб олинди. Маҳаллаларда ҳарбий хизматчилар томонидан 771 та учрашув ташкил этилди. “Биз сиз билан фахрланамиз” шиори остида 983 та тадбир ҳамда дала ўқув майдонлари ва полигонларга 22 та ташриф уюштирилди. Жойларда “Ватанпарварлик соат”лари ташкил этилди. Ҳарбий қисмларда ташкил этилган тўгарак ва спорт секцияларига 3 535 нафар ёш жалб этилди.
Ҳуқуқбузарлик профилактикаси йўналишидаги тадбирлар бўйича 11 651 та тадбир ташкил этилиб, 301 минг нафар ёшлар қамраб олинди. Ҳудудларда ёшлар ўртасида 1 014 та ҳуқуқбузарлик ва жиноятчилик ҳолати муҳокама қилинди.
Янгича тизим доирасида вилоятда талаб юқори бўлган ва мутахассислар етишмаётган тиббиёт йўналиши бўйича республика олийгоҳларида таълим олаётган 63 нафар ҳамда хорижий олийгоҳларида таълим олаётган 10 нафар, жами 73 нафар талабанинг таълим олиши учун 700,0 млн.сўм миқдоридаги контракт тўловлари тўлаб берилди.
Вилоятдаги шаҳар ва туманларда уйма-уй юриш орқали хатловлар ўтказилиб, анкеталар тўлдирилиш натижасида 2020 йил якунида “Ёшлар дафтари”га 17 246 нафар ёш киритилди ва орттириб бажарилган маҳаллий бюджет маблағларидан 10 млрд.сўм “Ёшлар жамғарма”ларига ажратиб берилди.
Мудофаа вазири Баҳодир Қурбонов ҳисоботдан қониқиш билдирар экан, мавжуд камчиликларга ҳам алоҳида тўхталиб ўтди. Хусусан, жойларда ёшлар билан ишлаш учун ташкил этилган штаблар оргтехника ва ресурслар билан етарли таъминланмаганлиги, айрим туманларда тадбиркорлик билан шуғулланиш истагидаги ёшларга кредит ажратишда сансоларликка йўл қўйилгани қаттиқ танқид остига олинди.
—Давлат идорасидан, у ҳокимлик бўладими ёки банкми, иши битмай, ҳафсаласи пир бўлиб қайтган ёшларнинг эртанги кунга умиди сўнади. Унда мавжуд шарт-шароитлардан норозилик кайфияти уйғонади. Бундай камчиликларга йўл қўяётган мутасаддилар биринчи галда шуни ёддан чиқармасликлари зарур, — деди Баҳодир Қурбонов.
Вилоят ҳокими йиғилишга якун ясар экан, бундай тадбирларда кўтарилган масала ва муаммолар доимий мониторинг қилиб борилиши ва хулоса чиқармаган раҳбарларга нисбатан қатъий чоралар кўрилишини билдирди.


Download 44,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish