Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университети ҳ. П. Абулқосимов, М.Ҳ. Абулқосимов иқтисодиёт қисқача изоҳли луғат «noshirlik yog‘dusi»



Download 2,5 Mb.
Pdf ko'rish
bet71/350
Sana20.06.2022
Hajmi2,5 Mb.
#680232
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   350
Bog'liq
IZOHLI LUGAT

Давлат мулкини бошқариш – давлат идоралари ва ва
-
колатли давлат хизмати ходимлари томонидан қонунчиликда 
белгиланган ҳуқуқ ва ваколатлар доирасида давлат мулки 
эгаси (эгалик, фойдаланиш, тасарруф этиш) вазифаларини 
бажариш. Ўзбекистонда давлат мулкига бўлган мулкчилик 
ҳуқуқини халқ номидан Ўзбекистон Республикаси Олий 
Мажлиси, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва улар ва
-
колат берган марказий давлат идоралари (вазирлик ва давлат 
қўмиталари) ҳамда маҳаллий ҳокимият идоралари амалга 
оширадилар.
Давлат мулкини хусусийлаштириш – давлатнинг ўз 
ихтиёридаги мол-мулк объектларини давлат тасарруфи
-
дан чиқариш ва хусусий мулк эгаларига бериши ёки со
-
тиши. Давлат мулкини унинг тасарруфидан чиқариш ва
хусусийлаштириш мулкни бепул бериш, корхонани им
-
тиёзли шартларда сотиш, акцияларни сотиш, корхоналарни 
ижарага бериш, майда давлат объектларини кимошди сав
-
досида сотиш ва бошқа усулларда амалга оширилади. Ўз
-
бекистонда хусусийлаштириш жараёнида иккита муҳим 
стратегик вазифа ҳал этилиши кўзда тутилган: 
Биринчи 
стратегик вазифанинг асосий мазмуни 
– бу давлат тасарру
-
фидан чиқарилаётган ва хусусийлаштирилаётган мулкнинг 
ҳақиқий мулкдорлар қўлига берилиши иқтисодий муноса
-
батларни тубдан ўзгартириш учун реал шарт-шароит яра
-
тишга имкон туғдиради. Хусусийлаштиришнинг 
иккинчи 
стратегик вазифаси
эса иқтисодиётда кўп укладлиликни 
ҳамда рағбатлантирувчи кучга эга бўлган рақобат муҳитини 


90
яратиш, шу орқали давлатнинг мулкка бўлган монопол 
ҳуқуқини тугатиш, хусусий мулкчиликнинг турли шаклида
-
ги корхоналарни барпо этишдир. Ана шу моделга асослан
-
ган ҳолда амалга оширилган хусусийлаштириш жараёнлари 
шартли равишда ўзаро боғлиқ уч босқичга бўлинади. Даст-
лабки, 
биринчи босқич
 “кичик хусусийлаштириш” даври деб 
номланди ва 1992–1993 йилларда амалга оширилди. Унда 
аҳоли яшайдиган давлатга тегишли уй-жойлар, савдо, маи
-
ший хизматлар кўрсатиш, дорихона ва шу каби 53,9 мингта 
майда давлат корхоналари хусусийлаштирилди. Уларнинг 
негизида 28,8 мингдан ортиқ нодавлат корхоналари ташкил 
этилди. Бу даврда хусусийлаштириш жараёнини тартибга 
солувчи меъёрий – ҳуқуқий базани ҳамда ушбу жараённи 
амалга ошириш механизмларини такомиллаштиришга асос 
бўлди. Шунингдек, бу даврда давлат мулкини бошқариш 
ҳамда хусусийлаштириш дастурларини ишлаб чиқиш ва 
унинг ижросини таъминловчи институтлар ташкил этилди. 
Хусусийлаштиришнинг кейинги – 
иккинчи босқичи
“омма
-
вий хусусийлаштириш” даври деб ном олди ва у 1994–1998 
йилларни ўз ичига олади. Бу даврда машинасозлик, енгил ва 
озиқ-овқат саноати, қурилиш, автомобиль транспорти, аг
-
росаноат комплекси ва бошқа тармоқларнинг ўрта ва йирик 
корхоналари очиқ акциядорлик жамиятларига айлантирил
-
ди ва хусусийлаштирилди. Шу билан бир вақтнинг ўзида 
қимматли қоғозлар, кўчмас мулк бозорларини шаклланти
-
риш бошланди. Бундан кўзланган асосий мақсад хусусий
-
лаштириш жараёнига аҳолининг кенг қатламлари ҳамда чет 
эл сармояларини жалб этиш ва шу орқали мамлакатимиз 
иқтисодиётининг нодавлат секторини жадал ривожланти
-
ришни таъминлаш бўлди. Ушбу босқичда 21361 хусусий
-
лаштирилган давлат корхоналари негизида 5747 та очиқ ак
-
циядорлик жамиятлари, 3903 та масъулияти чекланган жа
-
мият ва 11711 та хусусий мулкчиликнинг бошқа шаклидаги 
корхоналар ташкил этилди. Хусусийлаштиришнинг 
учин
-
чи босқичи
1999 йилдан бошланиб ҳозирги кунгача давом 


91
этмоқда. Бу босқич “якка тартибда хусусийлаштириш” даври 
ҳисобланади. Хусусийлаштиришнинг ушбу даври аввалги 
босқичлардан бир қатор жиҳатлари билан фарқ қилади. Би
-
ринчидан, ушбу даврда иқтисодиётнинг ёнилғи – энергетика, 
металлургия, кимё, темир йўл транспорти ва шу каби бошқа 
стратегик тармоқларнинг йирик корхоналарини чет эл инве
-
стицияларини кенг жалб этган ҳолда якка лойиҳалар асосида 
хусусийлаштиришга киришилди. Иккинчидан, илгари хусу
-
сийлаштирилган корхоналар негизида ташкил этилган очиқ 
акциядорлик жамиятларидаги жойлаштирилмаган, шу жум
-
ладан, давлатга тегишли акциялар пакетлари ҳамда айрим 
корхоналарни бутунлай ёки улар мулкининг бир бўлагини 
биржа ёки биржадан ташқаридаги бозорларда турли ёнда
-
шувлар ва усулларни қўллаш асосида сотиш йўлга қўйилди. 
Учинчидан, иқтисодий ночор, зарар билан ишловчи ҳамда 
истиқболсиз корхоналар ва улар мулкидаги давлат улушлари 
нол қиймат билан чет эл ёки мамлакатимиз сармоядорларига 
инвестиция киритиш ҳисобига бепул бериш тартиби жорий 
этилди ва амалга оширилмоқда.

Download 2,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   350




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish