Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университети ҳ. П. Абулқосимов, М.Ҳ. Абулқосимов иқтисодиёт қисқача изоҳли луғат «noshirlik yog‘dusi»



Download 2,5 Mb.
Pdf ko'rish
bet330/350
Sana20.06.2022
Hajmi2,5 Mb.
#680232
1   ...   326   327   328   329   330   331   332   333   ...   350
Bog'liq
IZOHLI LUGAT

Яширин нархлар хуфиёна бозорларда шаклланадиган 
нархларни англатади.
Ў
Ўзаро боғлиқ товарлар. Ўзаро боғлиқ товарларга талаб
-
нинг ортиши ёки камайиши, уларнинг бир-бирининг ўрни
-
ни босиш даражаси билан белгиланади. Шу сабабли сариёғ 
нархи ошса, бу маргаринга бўлган талабнинг ортишига олиб 
келади. Агар сариёғ нархи тушса бу маргаринга бўлган та
-
лабни камайтиради. Демак, агар икки товар ўрнини босу
-
вчи товарлар ҳисобланса, улардан бирининг нархи билан 
бошқасига бўлган талаб ҳажми ўртасида тўғридан-тўғри 
боғлиқлик мавжуд бўлади. Иккита товар бир-бирини тўл
-
дирувчи ҳисобланса, уларга бир вақтда талаб пайдо бўлади. 
Масалан, агар бензин нархи пасайса, бу мотор ёғига бўлган 
талабни қисқартиради. Шундай қилиб, бензин ва мотор 
ёғига талаб ўзаро боғлиқ бўлиб, улар бир-бирининг нархи ва 


418
бошқасига бўлган талаб ҳажми ўртасида тескари боғлиқлик 
мавжуд бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт 
фонди – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 
ҳузуридаги молиявий муассаса бўлиб, фаолиятининг асо
-
сий мақсади иқтисодиётнинг етакчи, энг аввало базавий 
тармоқларини модернизация қилиш ва техникавий қайта 
қуроллантириш бўйича лойиҳаларнинг амалга оширилиши
-
ни таъминлаш, шунингдек мамлакатни муттасил, барқарор 
ва мутаносиб равишда ижтимоий-иқтисодий ривожланти
-
ришга эришиш ҳамда самарали таркибий ва инвестициявий 
сиёсатни амалга оширишдан иборат. Мазкур фонд Ўзбекис-
тон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Респуб-
ликасининг Тикланиш ва тараққиёт жамғармасини ташкил 
этиш тўғрисида»ги 2006 йил 11 майдаги ПФ-3751-сонли 
Фармони асосида ташкил этилган. Ўзбекистон Республи
-
каси Президентининг 2008 йил 5 мартдаги «Ўзбекистон
Республикасининг Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси фао
-
лиятини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-
350-сон қарорига биноан, Ўзбекистон Республикаси Пре
-
зидентининг «Ўзбекистон Республикасининг Тикланиш ва 
тараққиёт жамғармасини ташкил этиш тўғрисида»ги 2006 
йил 11 майдаги ПФ-3751-сонли Фармонида назарда тути
-
лган асосий фаолият йўналишларига қўшимча равишда 
Жамғарма маблағлари қуйидагилар учун ишлатилиши мум
-
кин: 1)келажакда, биринчи навбатда қишлоқ ҳудудларида, 
янги саноат ишлаб чиқаришларини жойлаштириш учун иш
-
лаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш ва тиклаш 
лойиҳаларини молиялаш мақсадида, шу жумладан, Давлат 
бюджети маблағлари ҳисобидан қопланадиган имтиёзли 
кредитлар бериш; 2) иқтисодиёт тармоқларини модерниза
-
ция қилиш, техникавий ва технологик қайта жиҳозлаш бўй
-
ича Ҳукумат томонидан тасдиқланган дастурлар доирасида, 
тижорат банкларга хорижий валютада очиладиган кредит 
линиялар орқали инвестиция лойиҳаларини жадал молия- 


419
лаштириш ва амалга оширишни таъминлаш; 3) янги за
-
монавий хорижий технологиялар, техника ва ускуналар 
ҳамда стратегик аҳамиятга эга бўлган бошқа товарларни 
тасдиқланган давлат дастурларига мувофиқ харид қилиш 
учун Ҳукумат қарорлари бўйича имтиёзли кредитлар бе
-
риш; 4)янги ташкил этилаётган молиявий институтлар ҳамда 
иқтисодиётнинг базавий тармоқларида хорижий инвестиция
-
лар иштирокида стратегик аҳамиятга эга бўлган корхоналар
-
нинг устав капиталига инвестиция киритиш; 5)давлатнинг 
ташқи қарзлари бўйича Халқаро молия институтлари ва хо
-
рижий кредиторлар олдидаги мажбуриятларни муддатидан 
олдин тўлаш.

Download 2,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   326   327   328   329   330   331   332   333   ...   350




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish