Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университети ҳ. П. Абулқосимов, М.Ҳ. Абулқосимов иқтисодиёт қисқача изоҳли луғат «noshirlik yog‘dusi»



Download 2,5 Mb.
Pdf ko'rish
bet329/350
Sana20.06.2022
Hajmi2,5 Mb.
#680232
1   ...   325   326   327   328   329   330   331   332   ...   350
Bog'liq
IZOHLI LUGAT

Ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) – йил давомида мамлакат 
ҳудудида ишлаб чиқарилган пировард маҳсулот ва хизмат
-
ларнинг бозор баҳоларидаги қиймати. Ялпи ички маҳсулотда 
мамлакат ҳудудида ишлаб чиқарилган барча маҳсулот ва хиз
-
матлар (бошқа мамлакатлар корхоналари, қўшма корхоналарда 
яратилган ҳамма товар ва хизматлар қўшилиб) ҳисобга олина
-
ди. Ҳозирги пайтда Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулот кўрсат
-
кичи ҳисобга олинмоқда.
Ялпи капитал қўйилма – асосий капиталга сарфланган 
асосий жами маблағ.
Ялпи миллий маҳсулот (ЯММ) – миллий иқтисодиётда 
бир йил давомида вужудга келтирилган ва бевосита 


416
истеъмолчиларга бориб тушадиган пировард маҳсулот ва 
хизматларнинг бозор баҳоларидаги суммаси. Ялпи миллий 
маҳсулотга мамлакат ичидаги ва бошқа мамлакатлардаги 
миллий ишлаб чиқарувчилар вужудга келтирган маҳсулотлар 
қиймати киради.
Ялпи пул тушуми
– 
товар маҳсулоти, иш, хизмат ва 
моддий бойликларни сотишдан тушувчи пулнинг умумий 
миқдори.
Ялпи таклиф – мавжуд нарх даражасида сотиш мумкин 
бўлган, сотишга чиқарилган ва тайёрланган турли-туман то
-
варлар ва хизматларнинг умумий ҳажмидир.
Ялпи талаб – бу барча истеъмолчилар, яъни аҳоли, 
корхоналар ва давлат томонидан нархларнинг мавжуд дара
-
жасида сотиб олиш мумкин бўлган турли товарлар ва хиз
-
матларга бўлган талабнинг умумий ҳажмини ёки миллий 
иқтисодиётдаги реал пул даромадлари ҳажмини билдиради.
Ялпи соф фойда
 
– корхона ялпи даромадининг барча 
мажбурий тўловларни чиқариб ташлагандан сўнг корхона 
ихтиёрида қолувчи қисми.
Янги классик (неоклассик) йўналиш – Fарб иқтисодий 
адабиётида «Янги классик экономикс» деб аталади ва бу 
йўналиш асосида маржинализм ғоялари ётади. Буюк инг-
лиз иқтисодчиси А. Маршалл (1842–1894) номи билан 
боғлиқ. Шу даврда «Сиёсий иқтисод» ўрнига мафкурасиз 
«Экономикс» матни пайдо бўлди. Унда соф эркин бозор 
иқтисодиёти тарғиб этилади, давлатнинг роли имкони бо
-
рича кам бўлмоғи кераклиги асосланади. Бу йўналишда ли
-
берализм ва неолиберализм оқимлари мавжуд. Америка за
-
монавий монетаризми асосчиларидан бири – М. Фридман 
(1912, АҚШ) ўзининг «Капитализм ва эркинлик» (1960) ки
-
тобида «эркин ишбилармонлик»ни ҳимоя қилади. «Озодлик 
йўлида қурбон бериш»ни ва «табиий ишсизлик»ни қўллаб-
қувватлайди, давлат томонидан бериладиган ёрдамга қарши 
чиқади, иқтисодиётни тўғри пул сиёсати билан (давлат кам 
аралашади) тартибга солиш тарафдори. «Маршалл хочи» – 


417
талаб ва таклиф эгри чизиқларининг кесишганлигини кўрса
-
тади; кесишган нуқта уларнинг мувозанатини ҳамда турғун 
баҳони кўрсатади.
Ярмарка – 1) товарлар намунаси кўргазмаси; даврий 
савдо манзили; 2) давлат рухсат берган вақтинча савдо шак-
ли. Ярмаркалар кенг истеъмол товарлари ёки асбоб – уску
-
наларнинг намуналарини намойиш этувчи катта бозордир. 
Белгиланган муддатда, маълум чекланган вақтда иштирокчи
-
ларга маҳсулот, товар намуналарини кўрсатиш учун махсус 
ажратилган жойда ярмарка ташкил этилиб, унда миллий ва 
Халқаро миқёсда савдо шартномалари тузилади. Ярмаркада 
нақд пулли савдо-сотиққа рухсат берилмайди.
Яширин ишсизлик 
– 
ишлаб чиқаришда банд бўлган, 
ҳақиқатда эса ортиқча ҳисобланган ишчилардир, чунки ушбу 
ишлаб чиқариш жараёни ҳақиқатда оз сонли ишловчилар та
-
лаб қилади.

Download 2,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   325   326   327   328   329   330   331   332   ...   350




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish