Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университети ҳ. П. Абулқосимов, М.Ҳ. Абулқосимов иқтисодиёт қисқача изоҳли луғат «noshirlik yog‘dusi»



Download 2,5 Mb.
Pdf ko'rish
bet312/350
Sana20.06.2022
Hajmi2,5 Mb.
#680232
1   ...   308   309   310   311   312   313   314   315   ...   350
Bog'liq
IZOHLI LUGAT

Э
Эжворт яшиги (диаграммаси) – товарларнинг самара
-
ли тақсимланишини ифодаловчи шартли диаграмма.
Эквивалент – бирор нарсанинг ўрнини боса оладиган 
ёки унинг ифодаси бўлиб хизмат қиладиган тенг баҳоли, 
тенг қимматли нарса ёки миқдор. Масалан, пул барча товар
-
ларнинг қийматини ифодаловчи эквивалент ролини бажара
-
диган алоҳида товардир.


393
Экинлар ҳосилдорлиги – тадбиркорлик билан амалга 
ошириладиган барча ирригацион, мелиоратив, агротехник, 
технологик ҳамда иқтисодий тадбирлар натижасида маълум 
бир ер майдонидан етиштириб олинган маҳсулот миқдори.
ЭКОВАС – БМТнинг иқтисодий комиссияларидан бири 
бўлиб, расман 1973 йилда ташкил топди. Ғарбий Африка
-
нинг 16 давлатини бирлаштирган.
Экологик аудит – бу корхона, компаниянинг ички эко
-
логик салоҳиятини, уларнинг хавф-хатарлари ва имконият
-
ларини доимий текшириб туриш инструментидир. 
Эколо
-
гик аудит
– корхоналарнинг мол-мулкни бериш ва жорий 
операциялар билан боғлиқ бўлган экологик муаммолари ва 
потенциал мажбуриятларини аниқлаш мақсадида атроф-
муҳит ҳолатини объектив, мунтазам, ҳужжатлаштирилган 
ва доимий такрорий текширишлар (тафтишлар) бўлиб, 
улар иқтисодий фаолиятнинг тури ва шароитлари, маъму
-
рий бошқарув тизимлари ёки бу объектлар тўғрисидаги ах
-
боротларнинг норматив – қонунчилик талабларига, атроф-
муҳит мухофазаси соҳасидаги самарадорлик мезонларига ва 
экологик хавфсизликка мос келишини аниқлаш мақсадида 
ўтказилади. Экологик аудит ўтган асрнинг 70 йилларида 
АҚШда, 1980 йилдан бошлаб эса, Европа мамлакатлари
-
да ҳам ишлаб чиқарувчи корхоналарни “Экологик аудит” 
қонунчилиги асосида текширишлардан ўтказмоқда. 
Эколо
-
гик аудитнинг асосий мақсади: 1. 
Корхона ва ташкилотлар
-
нинг фаолиятини экологик нормативларга мос келишини 
аниқлаш. 2. Корхона ва ташкилотларнинг табиатни мухофа
-
за қилиш тадбирларидаги фойдали иштирокини таъмилаш. 
Экологик аудитнинг асосий объектларига қуйидагилар ки
-
ради: а) 
мулклар (ер участкалари, табиий ресурслар, бино
-
лар, иншоатлар, машина ва жиҳозлар ва ҳ.к.); б) корхона ва 
ташкилотнинг жорий фаолияти; в) фавқулотда вазиятларда 
корханаларнинг бошқарув тизими; г) атроф муҳитни му
-
хофаза қилиш дастурлари ва ходимларнинг хавфсизлигини 
таъминлаш ва бошқалар. 
Экологик аудит асосий функция
-


394
лари
корхоналарни экологик қонунчиликка мослиги ва эко
-
логик сиёсатни қонунларига риоя қилиниши, атроф-муҳит 
соҳасида қарорлар қабул қилиш учун ахборотлар йиғиш, 
аҳолини ва атроф-муҳитни зарарли таъсирлардан сақлаш, 
экологик хавфли авариялар келиб чиқишини имкониятлари
-
ни таҳлил қилиш, корхонанинг реал таъсирини аниқлаш ва 
бошқаларни ўрганишдан иборатдир. 
Халқаро стандартлар
-
га мувофиқ экологик аудит қўйидаги принципларга асосла
-
нади: 1. 
Мақсад ва иш ҳажмини аниқ белгилаш. 2. Объек
-
тивлик, мустақиллик, ва компетентлик. 3. Керакли касбий 
эҳтиёткорлилик. 4. Тизимлилик. 5. Аудит мезонларини бел
-
гилаш, аудитор маълумотларининг тўлиқлиги, сифатлилиги 
ва етарли эканлиги. 6. Аудит натижалари ва хулосаларининг 
ишончлилиги. 7. Аудитнинг мақсади ва ҳажмини ҳисобга 
олиб, аудитор хулосаларининг тўлиқлиги. Экологик аудит 
ишлаб чиқариш объектларининг аудити ва ҳудудларнинг эко
-
логик аудити йўналишларида амалга оширилади. Экологик 
аудит мажбурий ёки ихтиёрий бўлиши мумкин.

Download 2,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   308   309   310   311   312   313   314   315   ...   350




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish