386
Ишлаб чиқариш фуқаронинг ўз меҳнати ёки ишга ёллаш
орқали ҳам бўлиши мумкин; 2) ишлаб чиқариш воситалари
ва истеъмол буюмларига хусусий шахслар томонидан эгалик
қилиниши, фойдаланилиши ва ўзлаштирилиши.
Хусусий тадбиркорлик алоҳида шахс ёки корхона то
-
монидан хусусий ташаббус асосида ташкил қилинади. Тад
-
биркорликнинг бу шаклида мулк ва ишлаб чиқариш натижа
-
лари хусусий шахсларга тегишли бўлиб, ишлаб чиқаришни
ташкил қилиш ёлланма меҳнатга асосланади.
Хусусий тад
-
биркорлик
– бу фуқаролар (алоҳида фуқаролар)
томонидан
ўзларининг таваккалчиликлари ва мулкий жавобгарликлари
остида, шахсий даромад (фойда) олиш мақсадида амалдаги
қонунчилик доирасида амалга
ошириладиган ташаббускор
хўжалик фаолиятидир.
Хусусийлаштириш – мулкка эгалик ҳуқуқининг давлат
-
дан хусусий шахсларга ўтиши
. Хусусийлаштириш –
давлат
мулкини бошқа мулкчилик шаклларига, жумладан, жамоа,
акциядорлик ва хусусий мулкка ўтказишда мулкчилик муно
-
сабатларининг ўзгариш жараёни.
Хусусийлаштириш
– давлат
мулкчилигига асосланган давлат
акциядорлик жамиятлари
-
нинг акцияларини амалдаги қонун талаблари асосида сотиб
олиш нодавлат мулкига айлантришдир.
Хуфёна (яширин) иқтисодиёт – давлат статистика ор
-
ганларида ҳисобга олинмаган, ғайриқонуний ва иқтисодий
фаолиятга тескари бўлган ҳаракатлар йиғиндиси.
Хуфё
-
на иқтисодиёт –
унда иқтисодий фаолият қонун доира
-
сидан ташқарида
амалга ошириладиган, яъни битимлар
қонундан, хўжалик турмушининг ҳуқуқий меъёрлари ва
расмана қоидаларидан фойдаланилмаган ҳолда амалга оши
-
риладиган соҳа. Хуфёна иқтисодиёт қуйидаги учта унсур
-
дан таркиб топади:
Норасмий иқтисодиёт
– иқтисодий
фаолиятнинг
ошкора турлари, унда харажатларни пасайти
-
риш мақсадида товарлар ва хизматларнинг қайд этилмаган
тарзда ишлаб чиқарилиши ўрин тутади (таъкидлаш ло
-
зимки, давлатдан яшириладиган
барча фаолият турлари
387
ҳуқуқий меъёрлар билан тартибга солиниши мумкин эмас
ва мулкчилик ҳуқуқларини ҳимоялашнинг муқобил механиз
-
млари қўлланилишини талаб қилади).
Сохта иқтисодиёт
– қўшиб ёзишлар, чайқовчилик битимлари, порахўрлик
ва пулни олиш ҳамда бериш билан боғлиқ ҳар
хил товла
-
мачилик ҳаракатлари иқтисодиёти.
Криминал иқтисодиёт
– қонуннинг (биринчи навбатда – Жиноий ва Фуқаролик
кодексларининг) тўғридан-тўғри бузилиши ва мулкчилик
-
нинг қонуний ҳуқуқларига тажовуз қилиш билан боғлиқ
иқтисодий фаолият.
Хуфёна иқтисодиёт
– бу биринчи гал
-
да иқтисодий ҳолат, чунки ушбу сектор иштирокчиларининг
хатти-ҳаракатлари оқилоналик мотиви ва иқтисодий фой
-
да билан изоҳланади. Бу ерда фаолият юритувчи иқтисодий
субъектлар ўзига хос
“homo economicus”
модели билан ёри
-
тилади.
Хуфёна иқтисодиёт
– бу у учун одатий хўжалик
фаолиятини юритишда мавжуд қонунларга амал қилиш ха
-
ражатлари (трансакция харажатлари) ўз мақсадларига эри
-
шишдан кўриладиган фойдадан юқори бўлган
инсонлар
учун паноҳ (Э. де Сото).
Do'stlaringiz bilan baham: