Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университети ҳ. П. Абулқосимов, М.Ҳ. Абулқосимов иқтисодиёт қисқача изоҳли луғат «noshirlik yog‘dusi»



Download 2,5 Mb.
Pdf ko'rish
bet272/350
Sana20.06.2022
Hajmi2,5 Mb.
#680232
1   ...   268   269   270   271   272   273   274   275   ...   350
Bog'liq
IZOHLI LUGAT

Ташқи таъсирлар (экстерналийлар) – нархда ўз ак
-
сини топмаган қўшимча харажатлар ёки фойдалар. Ижо
-
бий ташқи таъсирлар бир иқтисодий субъектлар фаолияти 
бошқа субъектлар учун қўшимча фойдаларнинг пайдо бў
-
лишига олиб келган ҳолларда юзага келади, бунда у ишлаб 
чиқарилаётган неъматнинг нархларида ўз аксини топмайди. 
Салбий ташқи таъсирлар бир иқтисодий субъектлар фаолия
-


344
ти бошқа субъектлар учун қўшимча харажатларни келтириб 
чиқарган ҳолларда юзага келади.
Тақсимлаш (тақсимот). Тақсимот жараёнида, иш
-
лаб чиқариш воситалари, ишчи кучи, товар ва хизматлар 
ҳамда пул даромадлари, тармоқлар, соҳалар, ҳудудлар, 
корхоналар ва жамиятнинг алоҳида аъзолари ўртасида 
тақсимланади. Тақсимлаш ишлаб чиқаришнинг ҳосиласи 
ҳисобланади, аммо у ишлаб чиқаришга қайтадан таъсир эта 
олади ва бунга мотивация орқали эришилади. Тақсимлашда 
кишиларнинг иқтисодий манфаати юзага чиқади. Манфа
-
ат эса англанган эҳтиёжни билдиради. Иқтисодиётда шун
-
дай боғлиқлик бор: эҳтиёж манфаатни, манфаат мақсадни, 
мақсад мотивацияни, бу эса ўз навбатида иқтисодий сти
-
мулларни, яъни рағбатларни юзага келтиради. Мана шундай 
тартибда тақсимлаш иқтисодий фаолликни юзага келтиради. 
Тақсимотнинг бош тамойили
– бу адолатлилик тамойили
-
дир. Бунга кўра иқтисодиёт ҳар бир иштирокчисининг яра
-
тилган маҳсулот ва хизматлардан оладиган улуши, буларни 
яратишга қўшган ҳиссасига тўғри мутаносибликда бўлиши 
талаб қилинади. Тақсимлаш орқали эҳтиёжлар бир меъёрда 
қондириб борилади, чунки яратилган маҳсулот ва хизматлар
-
нинг бир қисми жорий истеъмолга юборилса, бошқа қисми 
ишлаб чиқаришни кенгайтиришга ва шу орқали бўлғусидаги 
эҳтиёжларни қондиришга йўналтирилади.
Таъмирлаш ишлари деганда пудрат шартномасига кўра 
буюртмачиларга асосий, ёрдамчи ва хизмат кўрсатишга мўл
-
жалланган объектларни техник-ишлаб чиқариш ҳолатини 
ишчи ҳолатда ушлаб туриш, уларнинг техник-иқтисодий 
даражасини сақлаш мақсадларида бажарилган ишлар ту
-
шинилади. Бу ишлар, одатда, буюртмачилар бино ва иншо
-
атларининг миқдорий ҳажмини кенгайтирмайди. Бироқ, 
таъмирлаш ишлари буюртмачиларда меҳнат шароитларини, 
атроф-муҳит мухофазасини яхшилашга имкон беради. Таъ
-
мирлаш ишлари бошқа ишлар сингари шартнома назарда ту
-
тилган барча ишлар тугатилгач, пудратчи томонидан буюрт-


345
мачига «Бажарилган ишлар (қилинган харажатлар) қиймати 
тўғрисида маълумотнома – счёт – фактура» асосида топши
-
рилади. Ушбу ҳужжат имзоланган ва тасдиқлангандан сўнг 
таъмирлаш ишлари пудратчи ташкилот учун бажарилган (со
-
тилган) деб ҳисобланади.

Download 2,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   268   269   270   271   272   273   274   275   ...   350




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish