Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университети ҳ. П. Абулқосимов, М.Ҳ. Абулқосимов иқтисодиёт қисқача изоҳли луғат «noshirlik yog‘dusi»



Download 2,5 Mb.
Pdf ko'rish
bet175/350
Sana20.06.2022
Hajmi2,5 Mb.
#680232
1   ...   171   172   173   174   175   176   177   178   ...   350
Bog'liq
IZOHLI LUGAT

Кутилаётган инфляция даражаси – мавжуд ижтимоий-
иқтисодий ахборотлар, маълумотлар асосида алоҳида шахс 
ва корхоналар томонидан кутиладиган бўлғуси даврдаги ин
-
фляция даражаси.
Кучли давлат
 
омма фаолиятига асосланган куч
-
ли бошқарув тизимига, ривожланган иқтисодиёт, юксак 
маънавиятга эга бўлган давлат. Бундай давлат мустаҳкам 
иқтисодий, ҳуқуқий ва маънавий асосга эга бўлади. Унинг 
қудрати фуқаролар ҳамжиҳатлиги, жамиятдаги дўстлик ва 
бағрикенглик, ҳар бир фуқаронинг онглилик даражаси, дав
-
лат бошқарувидаги фаол иштирокига асосланади.
Кучли давлатдан кучли жамият сари – мустаҳкам 
иқтисодий асосга эга бўлган, демократик қадриятлар қарор 
топган, маънавий маърифий юксакликка эришган ва 
бошқарувнинг демократик услублари шаклланган давлатдан 
жамоат ва нодавлат ташкилотлари ҳал қилувчи ўрин тута
-


218
диган жамоатчилик фикри, ташаббуси ва давлат идоралари 
устидан назорати устувор аҳамият касб этадиган, фуқаролар 
ўзини-ўзи бошқариш идораларининг роли муттасил ортиб 
борадиган жамиятга ўтиш концепцияси.
Кучли жамият – мустаҳкам негизнинг барқарорлиги 
таъминланган, 
давлатнинг 
бошқарувчилик 
фаолия
-
ти қисқариб, жамоат ташкилотларининг роли кучайган, 
фуқароларнинг қонун асосида, уларнинг ҳуқуқ ва эркинлик-
лари олий қадриятларга айланган жамият
Л
Лаг – харажатларни амалга ошириш ва иқтисодий сама
-
ра олиш ўртасидаги вақт узилиши. Инвестицияларни амалга 
ошириш ва уларнинг ўз харажатларини ўзи қоплаши ўртаси
-
даги вақт узилиши инвестиция лаги деб аталади. Барча иш
-
лаб чиқариш капитал маблағлағларнинг (шу жумладан, уску
-
наларга сарфларнинг) оборотини, ишлаб чиқариш объекти 
қурилишининг ўртача муддатини характерлайдиган қурилиш 
лаги. Ишга туширилган объектнинг лойиҳа қувватига эри
-
шиши учун зарур бўлган ўртача муддатни характерлайдиган 
ўзлаштириш лагини ўз ичига олади.
Лизинг – лизинг берувчи билан лизинг олувчи ўртаси
-
да лизинг олувчига хўжалик фаолиятини ва бошқа фаоли
-
ятни мустақил равишда амалга ошириш мақсадида кўчар 
ва кўчмас мулкни вақтинчалик фойдаланиш учун бериш 
тўғрисида лизинг битими (шартномаси, контракт)ни тузиш 
натижасида вужудга келган хўжалик қарз муносабатлари. 
Лизинг
 
– 
мулкка эгалик қилиш ҳуқуқи ижарага берувчида 
сақланган ҳолда, мулкни узоқ муддатли ижарага беришга 
асосланган ҳолда инвестицияларни молиялаштириш шак-
ли; машина, ускуна ва транспорт воситаларининг ўрта ва 
узоқ муддатли ижараси. Лизинг компаниялари юқорида 
қайд қилинган бутун воситаларни сотиб олиб, уларни ижа
-


219
рачиларга бир неча йилларга фойдаланиш учун ижа рага бе
-
ради. Лизинг битимларида ижарага берилаётган жиҳоз ва 
воси таларни кейинчалик ижарачига сотиш каби келишув
-
лар ҳам ўз ифодасини топиши мумкин. Лизинг мавзу бўйи
-
ча:
 Импорт лизинг 
– лизинг фирмаси ва лизинг олувчи бир 
мамлакат ҳудудида, ишлаб чиқарувчи фирмаси эса бошқа 
бир мамлакатда жойлашган бўлса, лизинг жараёни импорт 
лизинги шаклида амалга ошади.
Таъминловчи лизинг –
ли
-
зинг фир маси ишлаб чиқарувчидан маҳсулот сотиб олади ва 
ишлаб чиқарувчига жиҳоз ва воситаларни ижарага беради. 
Ишлаб чиқарувчи эса ўз навбатида лизинг олувчига қайта 
ижарага беради. 
Қарама-қарши (тескари, „орқага йўна
-
лган”) лизинг –
лизинг фирмаси жиҳозлар эгасидан жиҳоз 
ва воситаларни сотиб олади ҳамда худди ўша жиҳозлар эга
-
сига жиҳоз ва воситаларни қайта ижарага беради.
 Мураккаб 
лизинг
– лизинг жараёнида турли мамлакатларда жойлашган 
икки ёкн ундан ортиқ фирмаларнинг қатнашуви. 
Транзитли 
лизинг 
– лизинг жараёни иштирокчи (ишлаб чикарувчилар, 
лизинг фирмалари, лизинг олувчи)лари турли мамлакатлар
-
да жойлашган бўлса ўзаро муомалаларда амал қиладиган 
лизинг тури. Э
кспорт қилинувчи лизинг 
– лизинг жараёнини 
ишлаб чиқарувчининг мамлакатида жой лашган лизинг фир
-
малари амалга оширади. Лизинг олувчи эса бошқа мамлакат 
ҳудудида жойлашган бўлади.
Лифо – 1. Товар-моддий бойликларини сўнгги қабул 
қилинган ёки тайёрланган партия баҳоси бўйича ҳисобга 
олиш усули. Лифонинг қўлланилиши фойда суммаси
-
нинг кўпайиши ёки камайиши имкониятини беради.
2. Жамғармачига фоиз суммаларида ютуқни таъминловчи, 
банкдан жамғарма қисмини муддатидан олдин олишда фоиз
-
ни ҳисоблаш усули.

Download 2,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   171   172   173   174   175   176   177   178   ...   350




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish