Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университети ҳ. П. Абулқосимов, М.Ҳ. Абулқосимов иқтисодиёт қисқача изоҳли луғат «noshirlik yog‘dusi»



Download 2,5 Mb.
Pdf ko'rish
bet158/350
Sana20.06.2022
Hajmi2,5 Mb.
#680232
1   ...   154   155   156   157   158   159   160   161   ...   350
Bog'liq
IZOHLI LUGAT

Келишувлар нисбатининг қуйидаги вариантлари мав
-
жуд: 1. 
Экспансия 
– унда ўзаро ҳамкорликни ташкил қилиш 
илгари бошқа келишувлар ҳукмронлик қилган соҳалардаги 
келишувлардан бирининг нормалари асосида амалга оша
-
диган келишувлар нисбати. 2. 
Уриниш –
унда бир ўзаро 
ҳамкорликнинг ўзи бир-бирини истисно этувчи нормалар 
асосида амалга оширилиши мумкин бўлган келишувлар нис-
бати. 3.
 Муроса
– унда турли келишувлар талаблари ўртаси
-
даги зиддиятга барҳам берувчи синтетик нормалар намоён 
бўладиган келишувлар нисбати.
Кембридж мактаби (Англия) – асосий вакили Аль
-
фред Маршалл (1842–1924), «қийматсиз баҳо» назариясини 
илгари сурди, баҳога «энг юқори наф» ва ишлаб чиқариш 
чиқимлари таъсир қилади, деган. Маркснинг «қийматнинг 
меҳнат назарияси»га қарши. «Сиёсий иқтисод»ни «Эконо
-
микс» билан алмаштирди. Асосий асари «Иқтисодиёт прин
-
циплари» (1890), 3 жилддан иборат.
Киришдаги тўсиқлар – янги рақобатчилар учун 
тармоққа (бозорга) кириб келишга тўсқинлик қилувчи омил
-
лар.
Кичик бизнес – бозор муносабатлари тизимида иш
-
лаб чиқариш ҳажми, ишловчиларнинг сони, қайси саноат 
тармоғига тегишлилиги билан тавсифланадиган тадбир
-
корлик шакли сифатида намоён бўлади. Кичик бизнесга 


197
ўзининг мустақил мулки ва хўжалик мустақиллигига эга 
бўлган ва ўзининг фаолияти соҳасида юқори (доминант) 
ҳисобланмаган фирмалар киради.
Кичик бизнес субъектлари – корхона кўлами, ишлаб 
чиқариш ҳажми, ишловчилар сони, молиявий маблағлари 
миқдори ва бошқалар жиҳатидан имкониятлари чекланган 
ишлаб чиқарувчи субъектлар. Республикамизда кичик биз
-
нес субъектлари тоифасига якка тартибдаги тадбиркорлар, 
микрофирмалар ва кичик корхоналар киради. Ўзбекистон 
Республикасининг “Тадбиркорлик фаолияти эркинлиги
-
нинг кафолатлари тўғрисида”ги (янги таҳрир) қонунининг 
5-моддасига кўра ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазир
-
лар Маҳкамасининг 2003 йил 11 октябрдаги 439-сонли ”Ки
-
чик тадбиркорлик (бизнес) субъектларига кирувчи корхона-
ташкилотлар классификациясини тасдиқлаш тўғрисида”ги 
қарорига 2014 йил бошида киритилган ўзгартиришларга 
мувофиқ кичик тадбиркорлик субъектларига қуйидагилар 
киритилган:1)якка тартибдаги тадбиркорлар.
Якка тартибдаги тадбиркорлик
– алоҳида фуқаролар 
томонидан ўзларининг таваккалчиликлари ва мулкий жа
-
вобгарликлари остида, шахсий даромад (фойда) олиш 
мақсадида амалдаги қонунчилик доирасида амалга оши
-
риладиган ташаббускор хўжалик фаолиятидир; 2) ишлаб 
чиқариш тармоқларидаги, банд бўлган ходимларининг ўрта
-
ча йиллик сони кўпи билан йигирма киши, хизмат кўрсатиш 
соҳасидаги ва ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлмаган бошқа 
тармоқлардаги, банд бўлган ходимларининг ўртача йиллик 
сони кўпи билан ўн киши, улгуржи, чакана савдо ҳамда уму
-
мий овқатланиш тармоқларидаги, банд бўлган ходимлари
-
нинг ўртача йиллик сони кўпи билан беш киши бўлган ми
-
крофирмалар; 3) қуйидаги тармоқлардаги: а) енгил ва озиқ-
овқат саноатидаги, металлга ишлов бериш ва асбобсозлик, 
ёғочсозлик, мебель саноати, қурилиш материаллари саноа
-
ти, шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа 
саноат-ишлаб чиқариш соҳаларидаги, банд бўлган ходим
-


198
ларининг ўртача йиллик сони 2014 йил 1январдан бошлаб 
кўпи билан икки юз кишига оширилди; б) машинасозлик, 
металлургия, ёқилғи-энергетика ва кимё саноати, қишлоқ 
хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ва уларни қайта иш
-
лаш, қурилиш ҳамда қонун ҳужжатларида назарда тутилган 
бошқа саноат-ишлаб чиқариш соҳаларидаги, банд бўлган хо
-
димларининг ўртача йиллик сони кўпи билан эллик киши; в) 
фан, илмий хизмат кўрсатиш, транспорт, алоқа, хизмат кўр
-
сатиш соҳалари (суғурта компанияларидан ташқари), савдо 
ва умумий овқатланиш ҳамда ишлаб чиқариш билан боғлиқ 
бўлмаган бошқа соҳалардаги, банд бўлган ходимларининг 
ўртача йиллик сони кўпи билан йигирма беш киши бўлган 
кичик корхоналар. Кичик тадбиркорлик субъектлари ходим
-
ларининг ўртача йиллик сони қонун ҳужжатларида назарда 
тутилган тартибда белгиланади. Бунда ўриндошлик, пудрат 
шартномалари ва фуқаролик-ҳуқуқий характердаги бошқа 
шартномалар бўйича ишга қабул қилинган ходимларнинг, 
шунингдек унитар (шўъба) корхоналарда, ваколатхоналар ва 
филиалларда ишлаётганларнинг сони ҳам ҳисобга олинади. 
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 350-моддасининг 
учинчи қисмига кўра фаолиятнинг бир неча турини амал
-
га оширувчи (кўп тармоқли) юридик ва жисмоний шахслар 
йиллик айланма ҳажмида улуши энг кўп бўлган фаолият 
тури мезонлари бўйича кичик тадбиркорлик субъектлари
-
га киради. Кичик тадбиркорлик субъектлари учун қонун 
ҳужжатларида назарда тутилган имтиёзлар, преференциялар, 
кафолатлар ва ҳуқуқлар ушбу модданинг биринчи қисмида 
кўрсатилган тадбиркорлик субъектларига улар томонидан 
ваколатли органлар ва ташкилотларга (давлат солиқ, божхо
-
на хизмати органлари, давлат статистика органлари, банклар 
ва бошқаларга) имтиёзлар, преференциялар, кафолатлар ва 
ҳуқуқлар хусусиятидан келиб чиқиб, улар кичик тадбир
-
корлик субъектлари эканлиги ҳақида хабарнома тақдим эт
-
ган ҳолда қилинган мурожаатлар асосида берилади. Бундай 
хабарноманинг тўғрилиги учун жавобгарлик хабарномани 


199
тақдим этган тадбиркорлик субъектлари зиммасига юкла
-
тилади. Микрофирма ва кичик корхона ходимларнинг бел
-
гиланган ўртача йиллик сонини ошириб юборган тақдирда, 
ходимлар сонини ошириб юборишга йўл қўйилган давр 
учун улар қонун ҳужжатларида назарда тутилган имтиёз
-
лар, преференциялар, кафолатлар ва ҳуқуқлардан маҳрум 
этилади. Ушбу қоида қуйидаги ҳолларда татбиқ этилмайди: 
а) микрофирма ва кичик корхона Ўзбекистон Республикаси 
касб-ҳунар коллежларининг, академик лицейларининг ҳамда 
олий таълим муассасаларининг битирувчилари билан меҳнат 
шартномалари тузган тақдирда, банд бўлган ходимларнинг 
белгиланган ўртача йиллик сони кўпи билан 20 фоиз оша
-
диган бўлса. Ходимлар сонининг оширилишига Ўзбекистон 
Республикаси касб-ҳунар коллежларининг, академик лицей
-
ларининг ва олий таълим муассасаларининг битирувчилари 
ўқишни тугаллаган кунидан бошлаб кўпи билан уч йил ўт
-
ган бўлса, йўл қўйилади; б) кичик корхона уйда ишлаётган 
фуқаролар (касаначилар) билан меҳнат шартномалари туз
-
ган тақдирда, банд бўлган ходимларнинг белгиланган ўртача 
йиллик сони кўпи билан 30 фоиз ошадиган бўлса.

Download 2,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   154   155   156   157   158   159   160   161   ...   350




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish