Й. Турсунов меҳнат ҳУҚУҚИ


Билимингизни текшириб кўринг



Download 1,99 Mb.
Pdf ko'rish
bet82/103
Sana16.06.2022
Hajmi1,99 Mb.
#678101
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   103
Bog'liq
@iBooks Bot myehnat huquqi

Билимингизни текшириб кўринг 
1. Меҳнат низолари нима ва уларнинг келиб чиқиш сабаблари қандай? 
2. Меҳнат низоларини кўрувчи қайси органларни биласиз? 
3. Меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун қайси муддатларда мурожаат этиш мум-
кин? 
4. Меҳнат низоларининг тааллуқлилиги ва судловлилиги қандай аниқланади? 
5. Меҳнат низолари комиссияси ҳақида гапириб беринг. 
6. Бевосита туман (шаҳар) судида қайси тоифадаги меҳнат низолари кўрилади? 
7. Меҳнат низоси юзасидан судда иш қўзғаш, даъво аризаси билан мурожаат қилиш 
ҳуқуқи кимларга берилган? 
93
Қаранг
: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил 9-сон, 145-
модда.
94
Қаранг
: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1993 йил, 10-
сон, 370-модда. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2000 йил 14 
декабрдаги 164-II сонли қарорига кўра янги таҳрирда (ўзгартиришлар ва қўшимчалар би-
лан) тасдиқланган. Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2001 йил, №8, 
38-модда.


8. Меҳнат низоси судда қайси муддатда кўриб чиқилади? 
9. Меҳнат низоси юзасидан суд ҳал қилув қарорларини ижро этилиш хусусиятлари 
қандай? 
10. Суд қарорларининг қайтарма ижроси деганда нима тушунилади? 
11. Меҳнат низолари бўйича суд харажатлари хусусияти ҳақида гапириб беринг. 
12. Айрим тоифадаги давлат хизматчиларининг меҳнат низолари ҳал этилишида 
қандай ўзига хос хусусиятлар мавжуд? 
13. Жамоага доир меҳнат низолари нима? 
XVIII
 
боб.
МЕҲНАТ
ҚОНУНЛАРИ
ИЖРОСИ
УСТИДАН
НАЗОРАТ
ОЛИБ
БОРИШ.
МЕҲНАТ
ҚОНУНЛАРИНИ
БУЗГАНЛИГИ
УЧУН
ЖАВОБГАРЛИК 
1-§. Меҳнат муносабатларида қонунчиликни таъминлаш устидан назорат ва 
унинг турлари 
Қонун устуворлиги – амалга оширилаётган ислоҳотларимизнинг бош та-
мойилларидан бири саналади. Келажаги буюк давлат барпо этиш мақса-
дини ўз олдимизга қўяр эканмиз, ушбу буюк давлатни қонун салтанати 
сифатида, инсоният ўз тараққиётида қўлга киритган демократик ва 
умуминсоний қадриятлар олий неъмат деб қараладиган фуқаролик жа-
мияти сифатида кўз олдимизда тасаввур этамиз. Табиийки, бундай 
давлатда ва жамиятда фуқаролар ҳуқуқлари поймол этилиши, инсоний 
манфаатлар оёқ ости қилинишига асло йўл қўйилмайди. Қонун салта-
натини барпо этиш, энг аввало, қонунларга барчанинг сўзсиз ва оғиш-
май амал қилишини таъминлаш орқали амалга оширилиши мумкин. 
Афсуски, бугунги кунда корхона ва ташкилотларда меҳнат қонунлари-
ни бузиш, ходимлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига беписандлик 
билан қараш ҳоллари тез-тез учраб турибди. 
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Оила ва аёллар муа-
ммолари комиссияси мажлисида Қорақалпоғистон Республикаси ва 
Тошкент шаҳрида жойлашган енгил саноат корхоналарида Меҳнат ко-
дексининг хотин-қизлар, вояга етмаганлар ва ногиронлар учун белги-
ланган имтиёзларга доир қисмини ижро этилиши аҳволи қониқарсиз 


эканлиги, имтиёз ва кафолатлар бу шахсларга тўла ҳажмда берилмаёт-
ганлиги, бошқа қонунбузарликларга йўл қўйилаётганлиги қайд этила-
ди
95
. Айрим ҳолларда қонунчиликни таъминлаш учун масъул шахслар-
нинг ўзлари томонидан меҳнат қонунлари, бошқа қонун ҳужжатлари 
қўпол бузилаётганини кузатишнинг ўзи ачинарли
96
. Бундай салбий ҳо-
латлар қонунчиликни таъминлаш устидан кузатув ва назоратни ку-
чайтириш долзарб вазифалардан бири эканлигини кўрсатади. 
Меҳнат қонунлари бажарилиши устидан назорат деганда ваколатли 
давлат ва жамоат органлари томонидан ходимлар меҳнат ҳуқуқларини 
ҳимоя қилиш мақсадида амалга ошириладиган махсус фаолият тушу-
нилади. Назорат фаолияти давомида ушбу ваколатли органлар иш бе-
рувчи ва у вакил қилган шахслар томонидан меҳнат қонунлари бузили-
шининг олдини оладилар, бузилган меҳнат ҳуқуқларини тиклайдилар, 
қонун бузилишида айбдор бўлган мансабдор шахсларни тегишли 
ҳуқуқий жавобгарликка тортадилар. 
Меҳнат қонунларига амал қилишни назорат қилиш ваколатли орган то-
монидан амалга ошириладиган текшириш ишларидан иборат ва бунда иш 
берувчи, унинг вакили қарорлари, фармойишларининг қонунийлиги текши-
риб чиқилади. Меҳнат қонунларига риоя этиш масалаларига Ўзбекистон 
Республикасининг 1998 йил 24 декабрдаги «Хўжалик юритувчи субъектлар 
фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида»ги Қонуни
97

Меҳнат кодекси ва бошқа қонун ҳужжатлари бағишланган. 
Меҳнат муносабатларида қонунчиликни таъминлаш борасида назо-
ратнинг қуйидаги турлари амалга ошрилиди: 
а) давлат назорати; 
б) идоравий назорат; 
в) суд назорати; 
г) прокурорлик назорати; 
д) жамоат назорати. 
Меҳнат қонунчилигини бажаришда амалга ошириладиган назорат 
фаолиятлари меҳнат шартларини белгиланиши ва бу шартларни қўлла-
нилиши устидан амалга оширилади. 
Дастлабки назорат, кундалик назорат ва якуний назорат ўзаро фарқ 
қилинмоғи лозим. 
95
Қаранг
: «Халқ сўзи» газетаси, 2000 йил 13 июл. 
96
Қаранг
: «Ҳоким қонунни тан олмаса...», «Халқ сўзи» газетаси, 1999 йил 23 январ; 
«Таъқиб», «Ишонч» газетаси, 1999 йил 9 ноябр. 
97
Қаранг
: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, 1-
сон, 8-модда. 


Меҳнат соҳасидаги давлат бошқаруви ва қонунлар бажарилиши 
устидан назорат ва текшириш олиб бориш ҳақида Ўзбекистон Респуб-
ликаси Меҳнат кодексининг 9-моддасида айтилган бўлиб, бу вазифала-
рни бажариш:
1) шунга махсус вакил қилинган давлат органлари ва уларнинг ин-
спекциялари; 
2) касаба уюшмалари ва уларнинг ҳуқуқ ҳамда техника инспекциялар. 
Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари меҳнат тўғрисидаги қонун 
ҳужжатларига риоя этилишини текширишни қонунда белгиланган тар-
тибда амалга оширади. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат тўғри-
сидаги қонунларнинг аниқ ва бир хилда бажарилиши устидан назорат олиб 
бориш Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорига ва унга бўйсунувчи 
прокурорларга юклатилган
98

Меҳнат кодексининг 8-моддасида айтилишича: «Ҳар бир шахснинг 
меҳнат қилиш ҳуқуқларини ҳимоя қилиш кафолатланади, бу ҳимоя 
меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя қилинишини текширувчи 
ва назорат қилувчи органлар, шунингдек меҳнат низоларини кўрувчи 
органлар томонидан амалга оширилади». 
2-§. Меҳнат қонунлари бажарилиши устидан назорат олиб
борувчи органлар ва уларнинг ваколатлари 
Махсус ваколат берилган давлат органлари ва инспекциялари иш 
берувчи ёки унинг юқори турувчи органлардан мустақил равишда турли 
шаклдаги мулкчиликка асосланувчи корхона, муассаса ташкилотларда 
меҳнат қонунчилигига амал қилиниши аҳволини назорат қилади. Бу ор-
ганлар турли давлат идоралари қарамоғида бўлиб, ваколатлари ва вази-
фалари ҳам турличадир. 

Download 1,99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   103




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish