Й. Турсунов меҳнат ҳУҚУҚИ


-§. Якка меҳнат низоларини судда кўриш



Download 1,99 Mb.
Pdf ko'rish
bet80/103
Sana16.06.2022
Hajmi1,99 Mb.
#678101
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   103
Bog'liq
@iBooks Bot myehnat huquqi

 
3-§. Якка меҳнат низоларини судда кўриш 
 
Меҳнат низолари суд томонидан фуқаролик ҳуқуқий даволарни кўриб 
ҳал этиш юзасидан Фуқаролик процессуал қонунчилигада белгилаб қўйилган 
қоидалар асосида ҳал этилади. 
Судлар томонидан кўриладиган меҳнат низолари икки тоифага 
бўлинади: а) меҳнат низолари комиссиясида кўрилиши мумкин бўлган 
ва турли сабабларга кўра судга етиб келган низолар ва б) бевосита суд-
нинг ўзи томонидан кўриб ҳал этилиши белгилаб қўйилган низолар. Би-
ринчи тоифага мансуб меҳнат низолари ходимнинг хоҳишига кўра бе-
восита судга тақдим этилган бўлиши ёхуд комиссия чиқарган қарордан 
ходим ёки иш берувчи норози бўлганлари туфайли судга мурожаат 
қилинган бўлиши ёхуд корхонада меҳнат низолари комиссияси ташкил 
этилмаганлиги натижасида судга мурожаат қилинаётган бўлиши мум-
кин.
Меҳнат низоларининг иккинчи тоифаси юзасидан манфаатдор шахс 
фақат судгагина мурожаат қилиш мумкинлиги кўзда тутилган. Меҳнат 
кодексининг 269-моддасига кўра қуйидаги меҳнат низолари бевосита 
судда кўрилади: 
1)
агар ходимнинг иш жойида меҳнат низолари комиссияси тузил-
маган бўлса; 
2)
улар меҳнат шартномасини бекор қилиш асосларидан қатъи назар 
ишга тиклаш тўғрисида, меҳнат шартномасини бекор қилиш вақти ва 


асослари таърифини ўзгартириш тўғрисида, мажбурий прогул ёки кам 
ҳақ тўланадиган ишни бажарган вақт учун ҳақ тўлашга доир бўлса; 
3)
улар ходим томонидан иш берувчига етказилган зарарнинг тўла-
ниши ҳақида бўлса; 
4)
улар меҳнат вазифаларини бажараётганда ходимнинг соғлигига 
шикаст етказилгани оқибатидаги зарарни (шу жумладан, маънавий за-
рарни) ёки унинг мол-мулкига етказилган зарарни иш берувчи томони-
дан тўланиши ҳақида бўлса; 
5)
улар ушбу Кодекснинг 78-моддаси 2-қисмида назарда тутилган ҳол-
ларда ишга қабул қилиш рад этилганлиги ҳақида бўлса; 
6)
улар иш берувчи ва касаба уюшмаси қўмитаси ёхуд ходимлар-
нинг бошқа вакиллик органи билан олдиндан келишиб ҳал этилган ма-
салалар юзасидан келиб чиққан бўлса. 
Низо меҳнат низоси комиссиясида кўриб чиқилганлигини важ 
қилиб ходим аризасини кўриб чиқилишини рад этишга йўл қўйилмайди. 
Меҳнат кодексининг 268-моддасига кўра қуйидаги шахслар меҳнат ни-
зосини судда кўриб ҳал этишини сўраб мурожаат этишга ҳақли бўлади-
лар: 
1)
ходим, касаба уюшмаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик орга-
ни; 
2)
меҳнатнинг ҳуқуқ бўйича инспектори; 
3)
иш берувчи меҳнат низолари комиссиясининг қарорига рози 
бўлмаган ҳолларда, шунингдек унга ходим томонидан етказилган за-
рарни қоплаш ҳақидаги низолар бўйича; 
4)
прокурор. 
Меҳнат низоси юзасидан даъво қўзғаётган шахс ўз аризасини қоида 
бўйича жавобгар турган ердаги судга тақдим этиши керак. Даъво 
қўзғаш ҳуқуқига меҳнат шартномаси тузган барча ходимлар эгадирлар. 
Даъво аризасига талабни асословчи ҳужжатлар (буйруқ нусхаси, дало-
латнома, маълумотнома ва бошқалар) илова қилинади. 
Меҳнат низолари бўйича судга мурожаат қилган ходимлар давлат 
бож тўлаш мажбуриятидан батамом озод қилинадилар. Судга ёки 
меҳнат низолари комиссиясига мурожаат этиш учун қуйидаги муд-
датлар белгиланади: 
Ишга тиклаш низолари бўйича – ходимга у билан меҳнат шартнома-
си бекор қилинганлиги ҳақидаги буйруқнинг нусхаси берилган кундан 
бошлаб бир ой; 
Ходим томонидан иш берувчига етказилган моддий зарарни тўлаш 
ҳақидаги низолар бўйича – зарар етказилганлиги иш берувчи маълум 
бўлган кундан бошлаб бир йил; 


Бошқа меҳнат низолари бўйича – ходим ўз ҳуқуқи бузилганлигини 
билган ёки билиши лозим бўлган кундан бошлаб уч ой. Ушбу муддат-
лар узрли сабаблар билан ўтказиб юборилган бўлса, низони кўраётган 
орган бу муддатни қайта тиклаши мумкин. Соғлиққа етказилган зарарни 
қоплаш ҳақидаги даъволар бўйича даъво муддати белгиланмаган. 
Меҳнат низоларини судда кўриш пайтида тарафлар сифатида ходим 
ва корхоналар қатнашишади. Корхона маъмурияти унинг вакили сифа-
тида ишда қатнашиши мумкин. Даъво прокурор, касаба уюшмаси қўми-
таси ёки меҳнат ҳуқуқий инспекция томонидан қўзғатилгани ҳолларда 
ҳам тарафлар бўлиб ходим ва корхона қатнашади. Даъво қўзғаган про-
курор ёки касаба уюшмаси қўмитаси ишда қатнашувчи шахс мақомига 
эга бўлади, холос. Тарафлар ва ишда иштирок этаётган бошқа шахслар 
(вакиллар, учинчи шахслар)нинг процессуал ваколатлари фуқаролик 
процессуал қонунчилигига биноан белгилаб қўйилган. 
Суд иш материалларини атрофлича ўрганиш, бошқа далилларни бе-
восита кўриб чиқиш ва баҳолаш асосида низони мазмунан ҳал этади. 
Бунда ишдан ғайриқонуний бўшатилган шахслар ҳуқуқларини ҳимоя 
қилиш алоҳида муҳим аҳамиятга эга ва шу туфайли бундай тоифадаги 
низоларни ҳал этишнинг алоҳида тартиблари жорий этилган. Жумладан, 
Меҳнат кодексининг 271-моддасида айтилишича: 
Меҳнат шартномаси қонуний асоссиз ёки белгиланган тартиб бузилган 
ҳолда бекор қилинган ёхуд ходим ғайриқонуний равишда бошқа ишга 
ўтказилган тақдирда у меҳнат низосини кўриб чиқаётган орган томонидан 
аввалги ишга тикланиши керак. Меҳнат шартномаси иш берувчининг та-
шаббуси билан бекор қилинганининг қонунийлиги ёки қонуний эмаслиги 
ҳақидаги масала ҳал қилинаётганида, суд ходим билан меҳнатга оид муно-
сабатлар бекор қилинганининг асослилигига баҳо бериб ўтади. 
Меҳнат шартномасини бекор қилиш сабабларининг таърифи нотўғри ёки 
амалдаги қонун ҳужжатларига номувофиқ деб топилгани тақдирда, суд уни 
ўзгартиради ва ҳал қилув қарорида қонуннинг тегишли моддаси (банди) кўрса-
тилган ҳолда меҳнат шартномасини бекор қилиш сабабини амалдаги қонун 
ҳужжатларига аниқ мувофиқ қилиб кўрсатади. Суд айни бир вақтда қонун 
ҳужжатларида назарда тутилган кафолатларнинг берилиши тўғрисида ва 
ходимга тўланиши лозим бўлган ишдан бўшатиш нафақасининг миқдори 
ҳақидаги масалани ҳал қилади. Ходимнинг илтимосига кўра суд меҳнат 
шартномасини бекор қилиш асосининг таърифини унинг ўз хоҳишига би-
ноан ёки тарафларнинг келишуви бўйича деб ўзгартирилганлиги тўғри-
сида ҳал қилув қарори чиқариш билан чекланиши мумкин. 
Башарти, ходим меҳнат шартномасини бекор қилишнинг таърифи ўзи-
нинг шаъни ва қадр-қимматини камситган деб ҳисобласа, у ҳолда туман 


(шаҳар) суди низони кўриш билан бир вақтда, ходимнинг талабига кўра, 
унга етказилган маънавий зарарни тўлаш масаласини ҳам ҳал этади. Ходим 
билан тузилган меҳнат шартномаси ғайриқонуний равишда бекор қилинга-
нда уни ишга қайта тиклаш, меҳнат шартномасини бекор қилиш таърифини 
ўзгартириш, ғайриқонуний равишда бошқа ишга ўтказилган ходимни 
аввалги ишга тиклаш ҳақидаги суд ҳал қилув қарори дарҳол, эълон қилин-
ган куниёқ ижро этилади
92
.
Иш берувчи томонидан бундай қарорнинг ижроси кечиктирилган 
тақдирда, қарорни қабул қилган меҳнат низоларини кўрувчи орган ке-
чиктирилган барча вақт учун ходимга ўртача иш ҳақи тўлаш ёки иш ҳақи-
даги фарқни тўлиқ миқдорда тўлаш ҳақида тегишлича ажрим ёки қарор 
чиқаради. Агар ғайриқонуний равишда бошқа ишга ўтказилган ходим 
меҳнат низолари комиссияси томонидан берилган гувоҳнома асосида 
комиссия қарорини мажбурий равишда ижро этилишини сўраб судга 
мурожаат қилган бўлса, суд меҳнат низолари комиссияси қарорининг 
ижроси кечиктирилганлиги туфайли юзага келган мажбурий прогул 
вақти учун ходимга иш ҳақи тўлаш тўғрисида ажрим чиқаради.
Ходимга уч ойдан кўп бўлмаган вақт учун иш ҳақи ундириш тўғри-
сида низони кўрган орган томонидан чиқарилган қарор ҳам дарҳол ижро 
этилади. Иш берувчи ходимнинг пул ундиришга доир талабларини ҳеч 
қандай меҳнат билан чекламай, ҳамма вақт учун қондиришга ҳақлидир. 
Иш ҳақини ундириш тўғрисида низо келиб чиққан тақдирда, меҳнат 
низоларини кўрувчи орган ходимнинг пул ундиришга доир қуйидаги та-
лабларини тўлиқ қондиради: 
Меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходимга меҳнат дафтарчаси-
ни ўз вақтида бермаганлик оқибатида келиб чиққан мажбурий прогул 
вақти учун ҳақ тўлаш тўғрисидаги; 
Меҳнат низоларини кўрувчи органнинг ходимни аввалги ишига ти-
клаш тўғрисидаги қарорини иш берувчи ижро этмаганлиги оқибатида 
келиб чиққан мажбурий прогул вақти учун ҳақ тўлаш тўғрисидаги; 
Фойдаланмаган таътил учун ходимга тегишли бўлган компенсация-
ни тўлаш тўғрисидаги. 
Меҳнат шартномаси ғайриқонуний равишда бекор қилинганлиги, бошқа 
ишга ғайриқонуний равишда ўтказилганлиги ёки ишдан ғайриқонуний ра-
вишда четлатилганлиги оқибатида келиб чиққан мажбурий прогул вақти 
учун ходимга ҳақ тўлаш тўғрисидаги меҳнат низоларини кўриб чиқиш 
чоғида меҳнат низоларини кўрувчи орган томонидан ходимнинг пул 
92

Download 1,99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   103




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish