4-§.
Ходимларнинг интизомий жавобгарлиги
1
Қаранг
: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, 12
сон, 266-модда, 1996 йил, 9-сон, 120-модда.
86
Қаранг
: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, 5-6
сон, 64-модда.
Меҳнат интизомини мустаҳкамлашда зарур ҳолларда мажбурлаш,
ҳокимият кучидан фойдаланиш ҳам энг самарали усуллардан бўлиб
ҳисобланиши
мумкин.
Мажбурлаш
усули
қўлланилганида
фойдаланиладиган асосий ҳуқуқий восита бўлиб интизомий жавобгарликка
тортиш саналади.
Интизомий жавобгарлик – бу, ўз айбли хулқ-атвори билан меҳнат
интизомини бузаётган ходимни қоралаш, унга қонунда назарда тутилган
интизомий жазо чораси қўлланилишидан иборат.
Интизомий жавобгарлик ўз ҳуқуқий асослари, уни қўлловчи орган, жазонинг
мақсади, турлари, оқибатлари ва бошқа хусусиятлари билан маъмурий
жавобгарликдан, жиноий жавобгарликдан тубдан фарқ қилади. Масалан,
интизомий жавобгарлик ходим ўз меҳнат вазифаларини бажармаслиги
туфайли юз берса, маъмурий жавобгарлик барча фуқаролар учун мажбурий
бўлган бошқарувга оид тартиб-қоидаларни бузганлик учун ваколатли давлат
бошқарув
органлари
томонидан
қўлланилади.
Амалдаги
меҳнат
қонунчилиги иш берувчига ўз ходимини интизомий жазога тортиш
ҳуқуқини бериш билан бирга ходимларга ҳам асоссиз ва адолатсиз жазодан
ўзларини ҳимоя қила олишлари учун бир қатор кафолатлар беради.
Жумладан,
интизомий жавобгарликка тортишнинг ҳуқуқий асослари қонун-
да белгилаб қўйилади;
интизомий жазо қўллашга ҳақли мансабдор шахслар доираси
қатъий белгиланган;
жазо қўллаш муддатлари белгиланган;
жазо қўллаш муайян тартибда амалга оширилади;
жазо чораларининг турлари олдиндан белгилаб қўйилган;
жазони қўллаш ва олиб ташлаш тартиби мавжуд;
жазо устидан шикоят қилиш ҳуқуқи таъминланади.
Ходим ўз меҳнат вазифаларини ҳалол, виждонан бажариши, меҳнат ин-
тизомига риоя қилиши, иш берувчининг қонуний фармоишларини ўз вақтида
аниқ бажариши, технология интизомига, меҳнат муҳофазаси, техника хавфсиз-
лиги ва ишлаб чиқариш санитарияси талабларига риоя қилиши, иш берувчи-
нинг мол-мулкини авайлаб асраши шарт.
Ходим меҳнат вазифалари ички тартиб қоидаларида, интизом тўғриси-
даги устав ва низомларда, корхонада қабул қилинадиган локал ҳужжатлар-
да (жамоа шартномаларида йўриқномалар ва ҳ.к.), меҳнат шартномасида
аниқ белгилаб қўйилади. Интизомий ножўя ҳаракат деб ходим томонидан
айбли ва ҳуқуққа хилоф тарзда ўз меҳнат мажбурятларини бажармаслиги
тушунилади. Интизомий ножўя ҳаракат объектив ва субъектив белгилардан
иборат ножўя ҳаракат таркибини ташкил этади. Ҳар қандай ходим ёки мах-
сус ваколатга эга бўлган ходимлар меҳнат ҳуқуқида интизомий ножўя ҳара-
кат ва интизомий жавобгарлик субъектлари бўлишлари мумкин.
Корхонада амал қилувчи ички тартиб қоидалари, ходимнинг бурчлари,
хизмат вазифалари доирасига хилоф равишда қилинган ҳаракатлар инти-
зомий ножўя хатти-ҳаракат объекти бўлиб ҳисобланади.
Меҳнат кодексининг 181-моддасида интизомий ножўя ҳаракат содир этган
ходимга нисбатан қуйидаги жазо чоралари қўлланилиши мумкинлиги назар-
да тутилган:
1) хайфсан;
2) ўртача ойлик иш ҳақининг 30% дан ортиқ бўлмаган миқдорда
жарима, ички меҳнат тартиби қоидаларида 50% дан ортиқ бўлмаган
миқдорда жарима солиш мумкинлиги кўзда тутилиши мумкин;
3) меҳнат шартномасини бекор қилиш (100-модданинг 2-қисми, 3 ва
4-бандлари).
Юқорида санаб кўрсатилганлардан ташқари бошқа интизомий жазо
чораларини қўллаш тақиқланади.
Интизомий жазони қўллаш тартиби Меҳнат кодексининг 182-
моддасида кўрсатилган. Унга кўра: «Интизомий жазолар ишга қабул
қилиш ҳуқуқи берилган шахслар (органлар) томонидан қўлланилади.
Интизомий жазо қўлланилишидан аввал ходимдан ёзма равишда
тушунтириш хати талаб қилиниши лозим. Ходимнинг тушунтириш хати
беришдан бош тортиши унинг илгари содир қилган ножўя хатти-
ҳаракати учун жазо қўллашга тўсиқ бўла олмайди.
Интизомий жазони қўллашда содир этилган ножўя хатти-
ҳаракатининг қай даражада оғир эканлиги, шу хатти-ҳаракат содир
этилган вазият, ходимнинг олдинги иши ва хулқ-атвори ҳисобга оли-
нади.
Ҳар бир ножўя хатти-ҳаракат учун фақат бир интизомий жазо
қўлланилиши мумкин.
Интизомий жазо бевосита ножўя хатти-ҳаракат аниқланганидан кейин,
аммо бу хатти-ҳаракат аниқланганидан бошлаб, ходимнинг касал ёки таътил-
да бўлган вақтини ҳисобга олмасдан узоғи билан 1 ой ичида қўлланилади».
Ходимга қўлланилган интизомий жазо бир йил давомида амал қилади
ва шу муддат ичида ходим бошқа интизомий ножўя ҳаракат содир этмаса, у
жазога тортилмаган ҳисобланади.
Интизомий жазо иш берувчи ташаббусига кўра, жазога тортилган
ходим илтимосига кўра, меҳнат жамоаси ёки ходимнинг бевосита
раҳбари илтимосига кўра бир йил ўтмасдан ҳам муддатидан олдин олиб
ташланиши мумкин. Бу ҳақда корхона иш берувчисининг буйруғи
чиқарилиши лозим.
Ўз навбатида иш берувчи ҳам корхонада меҳнат интизомини таъминла-
ши, меҳнатни самарали ташкил этиш учун муайян мажбуриятларни бажари-
ши мумкин. Меҳнат кодексининг 177-моддасида иш берувчининг қуйидаги
мажбуриятлари қайд этилган:
«Иш берувчи ҳодимлар меҳнатни ташкил қилиши, қонун ва бошқа
норматив ҳужжатларда, меҳнат шартномасида назарда тутилган меҳнат
шароитларини яратиб бериши, меҳнат ва ишлаб чиқариш интизомини
таъминлаши, меҳнат муҳофазаси қоидаларига риоя этиши, ходимнинг
эҳтиёж ва талабларига эътибор билан қараши, уларнинг меҳнат ва турмуш ша-
роитларини яхшилаб бориши, ушбу Кодексга мувофиқ жамоа шартномала-
рини тузиши шарт.
Иш берувчи ходимдан унинг меҳнат вазифалари доирасига кир-
майдиган ишларни бажаришни, қонунга хилоф ёки ходим ва бошқа
шахсларнинг ҳаёти ва соғлиги учун хавф туғдирувчи, уларнинг шаъни
ва қадр-қимматини камситувчи ҳаракатлар қилишни талаб этишга ҳақли
эмас».
Булардан ташқари иш берувчи ходимни унга юкланаётган меҳнат
вазифалари доираси билан таништириши шарт.
Интизомий ножўя ҳаракат ва интизомий жавобгарлик Меҳнат ко-
дексида, бошқа қонун ҳужжатларида белгиланган бўлиб, меҳнат инти-
зомини бузувчи ходимга нисбатан мажбурлаш чорасини назарда тутади.
Қўлланилган интизомий жазо устидан жазога тортилган ходим якка
меҳнат низоларини кўриб ҳал қилиш учун белгиланган тартибда ва
муддатларда шикоят қилиши, прокурор томонидан эса протест келти-
риши мумкин.
Жазо нотўғри қўлланилган бўлса, ушбу масала юзасидан меҳнат ни-
зосини кўрган орган (меҳнат низолари комиссияси, суд, бўйсуниш тар-
тибида юқори турадиган орган) уни бекор қилади, тўғри қўлланилган-
лиги аниқланган тақдирда эса шикоят (протест)ни оқибатсиз қолдиради.
Айрим тоифадаги ходимларни (масалан, халқ депутатлари, ходим-
лар вакиллик органларида ишлаётган шахслар ва бошқаларни) инти-
зомий жавобгарликка тортилишида қўшимча кафолатлар белгиланган
бўлиб, уларга жазо махсус қоидаларга амал қилган ҳолда қўлланилиши
мумкин
87
.
87
Масалан, «Ўзбекистон Республикасида депутатлар мақоми тўғрисида»ги Қонуннинг
28-моддасига кўра халқ депутати тегишли кенгаш ёки унинг ижроия органи олдиндан бер-
ган розилигига кўра интизомий жазога тортилишлари мумкин. Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 6, 114-модда.
Намунавий ички меҳнат тартиби қоидаларига кўра ходим ўз айбли
ҳаракатлари билан корхона мол-мулкига зарар етказган, иш берувчини
қўшимча моддий харажатлар қилинишига сабаб бўлган бўлса, у ҳолда
бундай ходим интизомий жазога тортилиши билан бирга моддий жавобга-
рликка ҳам тортилиб, ундан етказилган зарар ундириб олиниши мумкин.
Корхонанинг локал меъёрий ҳужжатларида меҳнат интизомини бузган
ходимларга қўшимча таъсир чоралари қўлланиши ҳам кўзда тутилиши
мумкин (масалан, мукофотдан маҳрум қилиш, муайян имтиёзлар бермас-
лик ва бошқалар). Аммо, улар интизомий жазо бўлиб саналмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |