Й. Турсунов меҳнат ҳУҚУҚИ


Билимингизни текшириб кўринг



Download 1,99 Mb.
Pdf ko'rish
bet65/103
Sana16.06.2022
Hajmi1,99 Mb.
#678101
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   103
Bog'liq
@iBooks Bot myehnat huquqi

Билимингизни текшириб кўринг 
 
84
Қаранг
: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2000 йил 5 июнда 932-
сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган. «Налоговые и таможенные вести», 2000 год, 
№24. 


1. Кафолатли тўловлар деганда нималарни тушунасиз ва уларнинг аҳамияти нима? 
2. Давлат ва жамоат вазифаларини бажаргандаги кафолатли тўловлар ҳақида сўзлаб 
беринг. 
3. Жамият манфаатлари йўлида қилинган ҳаракатлар пайтида кафолатли тўловлар 
тўлаш тартиби қандай? 
4. Иш берувчи ва меҳнат жамоалари манфаатлари йўлида ҳаракат қилганда кафолат-
ли тўловлар тўлаш қандай амалга оширилади? 
5. Кафолатли тўловлар бериш пайтида ўртача иш ҳақи қандай тартибда ҳисоблаб 
чиқилади? 
6. Компенсация тўловлари деганда нималар тушунилади ва унинг қандай турлари 
мавжуд? 
7. Хизмат сафари деганда нима тушунилади? 
8. Хизмат сафарига юбориш тартиби қандай? 
9. Хизмат сафари пайтида қандай компенсация тўловлари бериш кўзда тутилган? 
10. Хорижий мамлакатларга хизмат сафарига юбориш қандай хусусиятларга эга? 
11. Хизмат сафарига юборилган ходимга қандай кафолатлар кўзда тутилган? 


XIV
 
боб.
МЕҲНАТ
 
ИНТИЗОМИ 
 
1-§. Меҳнат интизоми тушунчаси, аҳамияти ва уни
мустаҳкамлашнинг ҳуқуқий воситалари 
 
Ижтимоий меҳнат унинг иштирокчилари орасида 
мустаҳкам ўзаро алоқа, ягона мақсад ва вазифа бўлиши, 
ягона мақсадга эришишликни таъмин этадиган ягона 
тартиб-қоидалар бўлишлигини тақозо этади. Бир неча 
ўнлаб, ҳатто юзлаб ва минглаб одам ишлайдиган 
корхоналарда ҳар ким ўз билганича ҳаракат қилиши ва 
умумий тартибга бўйсунмаслиги мутлақо мумкин эмас, 
чунки уларнинг мақсади, ҳаракат-интилиши ягона 
йўналишга солинмас экан, умумий натижага эришиб 
бўлмайди. Шу сабабли мулкчилик шаклидан қатъи 
назар барча корхона ташкилот ва муассасаларда ходим 
манфатларини иш берувчи манфаатлари билан, улар 
манфаатларини давлат-жамият манфаатлари билан 
самарали қўшиш – уйғунлаштириш имконини берувчи 
меҳнат интизомига оид қоидалар амал қилади.
Меҳнат кодексининг 72-моддасида ходим муайян 
малака, мутахассислик, лавозим бўйича ишни ички 
меҳнат тартиби қоидаларига, меҳнат тўғрисидаги 
қонунларга, тарафлар келишуви билан белгиланган 
шартларга асосан бажариши лозимлиги белгилаб 
қўйилган. Шунингдек, ушбу модда мазмунидан иш 
берувчи ҳам ходимга самарали ишлаши учун зарур 
шароит яратиш, унинг меҳнатига ҳақ тўлаши 
лозимлиги тўғрисидаги хулоса чиқади. Шу тариқа 


меҳнат интизоми икки ёқлама хусусиятга эга ва ходим 
мажбуриятлари билан бир вақтда иш берувчининг ҳам 
ишни тўғри ташкил этиш, зарур шароитлар яратиш 
соҳасида содир этиши лозим бўлган аниқ хулқ-атвор 
қоидаларини назарда тутади, яъни меҳнат интизоми, 
энг аввало, меҳнат шартномаси ҳар икки томоннинг 
ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятларини англатувчи ҳуқуқий 
тушунчадан иборат. Меҳнат интизоми – бу, ходим ва 
иш берувчи хулқ-атвори қоидалари йиғиндисидан 
иборат деб талқин этилиши ҳам мумкин. 
Меҳнат қонунлари ва бошқа меъёрий ҳужжатларда иш берувчининг 
асосий ҳуқуқ-бурчлари, ходим амал қилиши лозим бўладиган тартиб-
қоидалар, унга бериладиган ҳуқуқлар белгиланади. Тарафларнинг ўзаро 
ҳуқуқ ва мажбуриятлари, меҳнат интизоми мазмун-моҳиятни ташкил 
этувчи бу ҳуқуқ ва бурчлар корхонанинг локал норматив ҳужжатларида 
янада кенгайтирилиши мумкин ҳамда бу ҳол давлат қонунчилик актлари би-
лан белгиланган минимал кафолатларни кенгайтирилишидан иборат бўла-
ди. 
Меҳнат қонунчилигида меҳнат интизоми, технология интизоми, 
хизмат интизоми, молия интизоми ва бошқалар ҳақида сўз юритилади. 
Буларнинг барчаси меҳнат интизомини ташкил этади ва тор маънода 
унинг айрим турлари шаклларини акс эттиради. Масалан, ишлаб 
чиқариш интизоми деганда корхона иш фаолиятини ташкил этиш, иш-
лаб чиқаришни тўғри йўлга қўйиш юзасидан талаблар тушунилса, мо-
лия интизоми деганда корхона раҳбарлари, ҳисоб-китоб ва молиявий 
ишлар учун жавобгар мутасадди шахслар томонидан молиявий фаолият 
қоидаларига қатъий амал қилиш лозимлиги тушунилади. 
Меҳнат интизоми деганда корхона фаолиятида қатнашиш пайтидаги 
тартиб қоидалар йиғиндиси, бу қоидаларга ходим ва иш берувчининг 
амал қилиши лозимлигини эмас, балки уларнинг ушбу қоидалар рамка-
сидаги хатти-ҳаракатлари, хулқ-атворлари ҳам тушунилади. 
Меҳнат интизоми ҳақидаги тартиб қоидалар қуйидагиларда мус-
таҳкамланган: 
1.
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексида (6-боб); 
2.
Хўжалик фаолиятига оид Қонунларда (масалан, Ўзбекистон Респуб-
ликасининг «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар ҳуқуқларининг 


кафолатлари тўғрисида»ги, «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг 
кафолатлари тўғрисида»ги ва бошқа қонунлар); 
3.
Хўжалик фаолияти тармоқларига оид бўлган норматив ҳуқуқий 
ҳужжатларда (масалан, темир йўл транспорт соҳасида қўлланадиган ин-
тизом Уставлари ва бошқалар); 
4.
Иқтисодиётнинг айрим тармоқларини бошқаришга бағишланган 
Ўзбекистон Республикаси ҳукумати актларида (масалан, давлат-
акциядорлик жамиятларининг айрим турларига оид Низомлар ва ҳ.к.); 
5.
Корхоналарнинг ички меҳнат тартиби қоидалари, мансаб 
йўриқномалари ва бошқа локал норматив ҳужжатларда; 
6.
Ишларни хавфсиз ва безарар олиб бориш қоидаларида; 
7.
Ходим билан иш берувчи ўзаро тузган меҳнат шартномаси (кон-
тракти)да; 
8.
Бошқа шакллардаги норматив ҳуқуқий актларда. 
Меҳнат интизомини таъминлаш пайтида иқтисодий, ташкилий-
руҳий, ҳуқуқий усуллардан кенг фойдаланилади. Меҳнат интизомини 
мустаҳкамлашнинг ҳуқуқий усуллари қонунда кўзда тутилган воситалар 
қўлланиши орқали ходим ва иш берувчи хулқ-атворини белгиланган 
қоидалар рамкасида ушлаб турилишига қаратилган. 
Меҳнат ҳуқуқи фани ва қонунчилик амалиётида меҳнат интизомини 
таъминлаш ва мустаҳкамлашнинг қуйидаги икки усулидан фойдалани-
лади: 
1) Ишонтириш. Меҳнат шартномаси томонларини иқтисодий, маънавий 
жиҳатдан манфаатдор қилиш, меҳнат интизомига оғишмасдан амал қилиш улар 
учун жуда ҳам фойдали эканлигига ишонтиришга қаратилган ташкилий-ҳуқуқий 
тадбирлар йиғиндисини ўз ичига олади. 
2) Мажбурлаш. Меҳнат интизомига шу талаблар бузилганида 
ҳуқуқий мажбурлов чоралари, интизомий ва моддий жазоларнинг 
қўлланишини тақозо этади. Бу нарса ходимга нисбатан олганда турли 
интизомий жазоларни қўлланилишида, иш берувчига нисбатан олганда 
эса унга турли молиявий жазоларни қўлланилишида, корхонанинг банк-
рот бўлишида намоён бўлиши мумкин.

Download 1,99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   103




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish