Й. Турсунов меҳнат ҳУҚУҚИ


-§. Иш ҳақи тўлаш тартиби



Download 1,99 Mb.
Pdf ko'rish
bet61/103
Sana16.06.2022
Hajmi1,99 Mb.
#678101
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   103
Bog'liq
@iBooks Bot myehnat huquqi

3-§. Иш ҳақи тўлаш тартиби.
Иш ҳақидан ушлаб қолиш қоидалари 
Амалдаги меҳнат қонунчилиги меҳнат муносабатларида ходимлар 
ҳуқуқларини муҳофазалаш, иш ҳақини тўлашда бош-бошдоқликка йўл 
қўймаслик мақсадида муайян давр давомидаги иши учун ходимга бери-
ладиган иш ҳақини тўланишига оид бўлган, мулкчилик шакли ва ҳўжа-
лик фаолияти туридан қатъи назар барча корхона, муассаса ҳамда таш-
килотлар учун умумий тартиб-қоидаларни белгилайди. 
Меҳнатга ҳақ тўлаш муддатлари жамоа шартномаси ёки бошқа ло-
кал норматив ҳужжатда белигиланади ва ҳар ярим ойда бир мартадан 
кам бўлиши мумкин эмас. Ходимларнинг айрим тоифалари учун 
алоҳида ҳолларда Ўзбекистон Республикаси ҳукумати иш ҳақи тўлаш-
нинг бошқа муддатларини белгилаб қўйиши мумкин
78
. Ҳақ тўланадиган 
кун дам олиш куни ёки байрам кунига тўғри келиб қолса, меҳнат ҳақи 
шу кун арафасида тўланади. 
Жамоа шартномасида иш берувчи айби билан ходимга ҳақ тўлаш 
белгиланган муддатларга нисбатан кечикканлиги учун мулкий жавоб-
гарлик кўзда тутилиши мумкин. Бундай жавобгарлик инфляциянинг 
ўсиши, пулнинг қадрсизланиши ҳисобга олинган ҳолда иш ҳақи тўла-
ниши кечиктирилганлиги туфайли ходимлар кўрган зарарларни 
қоплашга қаратилади. Бундай мулкий жавобгарликнинг аниқ даражаси 
78
Қаранг
: Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 161-моддаси. 


ходимлар вакиллик органи ва иш берувчининг ўзаро келишуви билан 
жамоа шартномасида кўрсатиб қўйилади. 
Иш ҳақи одатда пул ҳолида тўланади. Аммо уни муайян қишлоқ 
хўжалик маҳсулотлари билан тўлаш мумкин. Бироқ, ҳозирги пайтда ал-
коголли ичимликлар, тамаки маҳсулотлари ва ҳукумат қарори билан 
белгиланган товарлар билан иш ҳақи тўлашга йўл қўйилмайди
79
. Ўзбе-
кистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 19 мартдаги «Ўз 
вақтида иш ҳақи тўлашни таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғри-
сидаги» қарори билан натурал ҳолда иш ҳақи тўлашлик таъқиқланди
80

Вафот этган ходимнинг олинмасдан қолган иш ҳақи ва унга берилиши лозим 
бўлган бошқа тўловлар унинг оила аъзолари таркибидан бўлган ҳамда бирга яшаб 
келган шахсларга, қарамоғида бўлиб келган меҳнатга яроқсиз шахсларга берилади. 
Иш ҳақини тўлаш ходим ишлаётган жойда (объектда) амалга оширилади ва уларни 
иш ҳақи олиш учун бошқа ердаги корхонанинг идорасига боришга мажбур қилиш 
мумкин эмас. 
Иш ҳақи алоқа муассасалари орқали пул кўчириш (перевод қилиш) йўли билан 
тўланганида почта орқали жўнатишга оид барча харажатлар иш берувчи ҳисобидан 
қопланиши лозим. Ходимнинг ойлик иш ҳақидан одатда унинг ёзма розилигисиз 
ушлаб қолишликка йўл қўйилмайди. Аммо қонун ҳужжатларида бевосита назарда ту-
тилган ҳолларда унинг муайян пул мажбуриятлари унинг розилигисиз ҳам унга тўла-
ниши лозим бўлган сумма ҳисобидан ушлаб қолиш йўли билан ижро этилиши мум-
кин. 
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 164-моддасига муво-
фиқ ходимнинг розилигидан қатъи назар қуйидагилар унинг меҳнат 
ҳақидан ушлаб қолинади: 
Ўзбекистон Республикасида ўрнатилган солиқлар ва бошқа мажбу-
рий тўловларни ундириш; 
Суднинг қарорлари ва бошқа ижро ҳужжатларини ижро этиш учун; 
Иш ҳақи ҳисобига берилган авансни ушлаб қолиш учун, хўжалик 
эҳтиёжларига, хизмат сафарларига ёки бошқа жойда ишлашга ўтганлиги 
муносабати билин берилган бўлиб, сарф қилинмай қолган ва ўз вақтида 
қайтарилмаган авансни ушлаб қолиш учун ҳамда ҳисоб-китобдаги хато-
лар натижасида ортиқча тўланган суммани қайтариб олиш учун. Бундай 
ҳолларда иш берувчи авансни қайтариш ёки қарзни тўлаш учун белги-
ланган муддат тамом бўлган кундан ёки ҳақ тўлаш нотўғри ҳисобланган 
кундан бошлаб бир ойдан кечиктирмасдан аванс ёки қарзни ушлаб қолиш 
ҳақида фармойиш беришга ҳақлидир. Агар бу муддат ўтиб кетган бўлса ёки 
ходим хўжалик эҳтиёжлари учун, хизмат сафари ёхуд бошқа жойдаги ишга 
79
Қаранг
: Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 153-моддаси иккинчи қисмига 
қўшимча киритиш ҳақидаги 2001 йил 30 августдаги Қонун. Ўзбекистон Республикаси 
Қонун ҳужжатлари. 2001, № 18, 150-модда. 
80
Қаранг
: «Халқ сўзи», 2002 йил 20 март. 


ўтиши муносабати билан берилган аванснинг ушлаб қолинишини ёки 
миқдорини нотўғри деб ҳисобласа, у ҳолда қарз суд тартибида ундирилади; 
Ўз ҳисобидан ходим таътил олиб бўлган ва иш йили тугамасдан 
туриб меҳнат шартномаси бекор қилинганда, таътилнинг ишланмаган 
даврга тегишли кунлари учун. Ана шу кунлар учун меҳнат шартномаси 
ушбу Кодекс 89-модасининг тўртинчи қисми, 100-моддаси, иккинчи 
қисмининг 1 ва 2-бандларида, 106-моддасининг 1 ва 2-бандларида кўрса-
тилган асосларга кўра, шунингдек ўқишга кирганлиги ёки пенсияга 
чиққанлиги муносабати билан бекор қилинганда ҳақ ушлаб қолин-
майди; 
Ходим томонидан иш берувчига етказилган зарарни қоплаш учун, 
агар етказилган зарарнинг миқдори ходимнинг ўртача ойлик иш 
ҳақидан ортиқча бўлмаса; 
Ушбу Кодекснинг 181-моддаси, биринчи қисмининг 2-бандида 
назарда тутилган жарималарни ундириш учун. 
Иш ҳақини ҳар гал тўлаш вақтида ушлаб қолинадиган ҳақнинг уму-
мий миқдори ходимга тегишли бўлган меҳнат ҳақининг эллик фоизидан 
ортиб кетмаслиги лозим. Ходимдан ушлаб қолиниши керак бўлган сум-
ма унга тўланиши лозим бўлган меҳнат ҳақининг 50 фоизидан ортиқ 
бўлган ҳолларда иш берувчи ортиқча суммани ундириб олиш юзасидан 
судга мурожаат қилиши лозим. Иш ҳақидан ушлаб қолиш асоси ёки ушлаб 
қолинган сумма миқдоридан норози бўлган ходим ушлаб қолишнинг қонуний-
лиги юзасидан умумий асосларда судда даъво қўзғаши мумкин. 
Кейинги пайтларда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳўжалик 
фаолияти юритаётган чет эл корхоналари ҳамда чет эл сармояси ишти-
рок этган бошқа корхоналарда ходимларга иш ҳақи тўлашга оид қонун-
чиликни бузилаётганлиги, бажарилган иш ҳажмини сунъий равишда па-
сайтириб акс эттириш йўли билан тежаб қолинган маблағлар ҳисобига хо-
димларга иш ҳақи тўлаш амалга оширилаётганлиги, бу нарса биринчидан, 
иш ҳақи тўлаш борасида адолатсизликни юзага келишига, иккинчидан кор-
хонанинг ҳақиқий даромадлари тўлиқ акс эттирилмаслиги туфайли солиқ 
қонунчилиги талаблари қўпол бузилаётганлиги қайд этилди. Ушбу нормал 
бўлмаган ҳолни бартараф этишлик учун зарур чоралар кўрилди
81


Download 1,99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   103




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish