Й. Турсунов меҳнат ҳУҚУҚИ


Билимингизни текшириб кўринг



Download 1,99 Mb.
Pdf ko'rish
bet57/103
Sana16.06.2022
Hajmi1,99 Mb.
#678101
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   103
Bog'liq
@iBooks Bot myehnat huquqi

Билимингизни текшириб кўринг 
 
1. Иш вақти нима ва уни ҳуқуқий тартибга солишнинг зарурати нимада? 
2. Иш вақтининг нормал муддати қанча? 
3. Иш вақтининг қандай турлари бор? 
4. Қисқартирилган иш вақти нима ва кимлар учун қисқартирилган иш вақти белги-
ланган? 
5. Тўлиқсиз иш вақти нима? 
6. Иш вақтидан ташқари иш нима ва унга қандай ҳолларда йўл қўйилиши мумкин? 
7. Дам олиш вақти нима ва унинг қандай турлари мавжуд? 
8. Йиллик меҳнат таътили деганда нима тушунилади? 
9. Йиллик меҳнат таътилининг энг кам ва энг кўп муддати қанча? 
10. Қўшимча ва узайтирилган таътиллар қайси ҳолларда берилади? 
11. Меҳнат таътилини бериш тартибини айтиб беринг. 
12. Меҳнат таътилидан чақириб олиш, таътилни иккинчи йилга кўчириш ёки пулли 
компенсациялар билан алмаштиришга йўл қўйиладими? 
13. Қандай иш даврлари (стажлари) меҳнат 
таътилини олиш ҳуқуқини бермайди? 
14. Меҳнат таътили даври учун иш ҳақи тўлашда ўртача иш ҳақини ҳисоблаш қандай 
амалга оширилади? 
XII боб.
 ИШ ҲАҚИ ТЎЛАШ 
 
1-§. Иш ҳақи тушунчаси ва умумий таърифи 
 
Иш ҳақи аҳолининг асосий даромад манбаларидан бири бўлиб қолаётган ҳозир-
ги шароитда меҳнатга ҳақ тўлашни ҳуқуқий тартибга солишни такомиллаштириш, 
унинг меҳнат унумдорлиги, маҳсулот сифатини, ходим моддий аҳволини яхши-
лашдаги аҳамиятини ошира бориш муҳим аҳамиятга эга. Иш ҳақи ходим 
меҳнатига ҳақ тўлаш шаклидир. Иқтисодий тоифа сифатида иш ҳақи миллий 
даромаднинг ходимларга берилиши керак бўлган, қайд этилган қисмидан 
иборат. Ишлаб чиқариш корхоналарида олинган соф даромад, давлат муассаса-
ларида эса давлат бюджети ҳисобидан ажратилган маблағлар иш ҳақининг ман-
баи ҳисобланади. 


Ҳуқуқий нуқтаи назардан иш ҳақи меҳнат шартномаси томонларнинг 
ўзаро ҳуқуқлари ва мажбуриятларини ифодалайди. Иш ҳақи ходим бажа-
рган ишнинг миқдори ва сифатига, ишнинг якуний натижасига кўра бел-
гиланади ва унинг энг кўп миқдори чекланмаган. Ходимлар ва уларнинг 
оила аъзолари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида иш ҳақининг энг кам 
миқдори белгилаб қўйилади ва бу миқдор нарх-навонинг ошиб боришига 
мутаносиб равишда индексацияланиб, ошириб борилади
77

Бозор муносабатларига ўтиш даврида иш ҳақи ёлланма меҳнаткашларга ҳеч бир 
камситишларсиз, белгиланган энг кам ойлик иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда 
тўланадиган ҳақдан иборат. Иш ҳақи тўлашнинг халқаро-ҳуқуқий, умумдемократик ва 
умуминсоний принциплари БМТнинг «Иқтисодий, ижтимоий ва маъданий ҳуқуқлар 
тўғрисида»ги Пактида (7-модда), Халқаро Меҳнат Ташкилотининг 95-сонли «Меҳнат-
га ҳақ тўлашликни муҳофазалаш ҳақида»ги, 100-сонли «Эркак ва аёлларга тенг меҳнат 
учун тенг иш ҳақи тўлаш тўғрисида»ги (1951 й.) Конвенциялари, бир қатор тавсиялари 
билан белгилаб қўйилган. 
Иш ҳақи таркиби асосий ва қўшимча қисмлардан ташкил топади. Таъриф 
разряди ёки мансаб маоши иш ҳақининг асосий қисмини, ишнинг натижалари 
бўйича тўланадиган мукофотлар ва бошқа устама тўловлар эса қўшимча қисми-
ни ташкил этади. 
Меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик 
чегарасидан пастга тушмаган ҳолда иш ҳақи миқдорини белгилашни қонун 
ходим ва иш берувчиларнинг бевосита ўзларига ҳавола этиб қўйган бўлиб, 
иш ҳақи тўлаш шартларини белгилаш, усулларини аниқлаш, ишбай ёки 
вақтбай иш ҳақи тўлаш шаклини танлаш ходимлар вакиллик органлари 
билан иш берувчиларнинг ўзаро келишувига кўра, жамоа шартномала-
ри, жамоа келишувларида белгилаб қўйиш йўли билан аниқланади. 
Жумладан, Меҳнат Кодексининг 153-моддасида айтилишича: 
«Меҳнат ҳақининг миқдори иш берувчи билан ходим ўртасидаги келишувга 
биноан белгиланади. Меҳнат ҳақи қонун ҳужжатлари билан белгиланган энг кам 
миқдордан оз бўлиши мумкин эмас ва унинг энг кўп миқдори бирон бир тарзда 
чекланмайди». 
Меҳнат ҳақи шакли ва тизимлари, мукофотлари, қўшимча тўловлар, 
устамалар, рағбатлантириш тарзидаги тўловлар жамоа шартномаларида, 
шунингдек иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки хо-
димларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб қабул қилинадиган 
бошқа локал ҳужжатларда белгиланади. 
Бюджет ҳисобидан молиявий жиҳатдан таъминланадиган муассаса-
лар ва ташкилотларнинг, шунингдек давлат корхоналарининг ходимла-
ри меҳнатига ҳақ тўлаш шартларининг энг кам даражаси қонун ҳуж-
77
Масалан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2001 йил 29 июндаги «2001 йил 1 
августдан бошлаб иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини 
ошириш тўғрисида»ги Фармони. «Халқ сўзи» газетаси, 2001 йил 30 июн. 


жатлари билан белгиланади. Табиий иқлим ва турмуш шароитлари 
ноқулай бўлган жойларда меҳнат ҳақига район коэффициентлари ва уста-
малар белгиланади. Район коэффициентлари ва устамалар жорий қили-
надиган жойларнинг рўйхати, шунингдек уларни қўлланиш тартиби ва 
миқдори Ўзбекистон Республикаси ҳукумати томонидан белгиланади. 
Меҳнатга ҳақ тўлашда ҳозирги пайтда амалда бўлган ягона таъриф 
жадвалининг аҳамияти катта бўлиб, унинг воситасида бир хил миқдорда 
ва сифатга эга бўлган меҳнат учун бир хил ҳақ тўлаш, иш ҳақи соҳасида 
ягона сиёсатни амалга ошириш, ижтимоий адолатни таъминлашга эриши-
лади. Халқ хўжалигининг турли тармоқларида меҳнатга ҳақ тўлашдаги 
асосланмаган тегсизликларнинг олдини олади. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 9 июндаги «Иш ҳақи, пен-
сиялар ва стипендияларнинг миқдорини ошириш тўғрисида»ги Фармонида ҳамда 
ушбу Фармон асосида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 
12 июндаги «Меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ягона таъриф жадвалини янада такомил-
лаштириш ҳақида»ги 247-сонли қарори билан халқ хўжалигининг барча тармоқла-
рида «0» дан «22»гача таъриф разрядлари (23 та) жорий этилган бўлиб, барча 
касблар, ишлар, лавозимлар ушбу разрядлар шкаласига мувофиқ тарификация 
қилинади. Бунда ҳеч қандай малака талаб қилмайдиган энг оддий иш «0» разряд би-
лан тарификация қилинган бўлиб, унда иш ҳақи энг кам ойлик иш ҳақига тенг бўла-
ди. Талаб этиладиган малака ортиб боргани ва бажариладиган иш мураккаблашиб 
борган сари разрядлар ва унга тўланадиган ҳақ миқдори ҳам ортиб боради. Бундай 
ортиб бориш «0» разрядга нисбатан амалга ошади. 
Қуйидаги жадвалда иш ҳақининг таъриф разрядига мутаносиб равишда 
ортиб бориши кўрсатилган: 

Download 1,99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   103




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish