миқдори эса марҳумнинг олти йиллик ўртача иш ҳақи ҳажмидан кам
бўлиши мумкин эмас.
Иш берувчи ходимга меҳнат қилиш имкониятидан ғайриқонуний равишда
маҳрум этганлиги муносабати билан етказилган зарарни тўлашга мажбур.
Бунда ходим меҳнат қилиш имкониятидан ғайриқонуний равишда маҳрум
этилган барча ҳолларда ололмай қолган иш ҳақини иш берувчи унга тўла-
ши шарт. Бундай мажбурият, агар иш ҳақи ишга қабул қилиш ғайриқону-
ний равишда рад этилганлиги, меҳнат шартномаси ғайриқонуний равишда
бекор қилинганлиги ёки ходим ғайриқонуний равишда бошқа ишга ўтка-
зилганлиги ва меҳнат низоларини кўрувчи органнинг бундай ишлар юзаси-
дан чиқарган қарори ўз вақтида бажарилмаганлиги, меҳнат дафтарчасини
бериш кечиктирилганлиги, ҳар қандай йўллар билан ходимнинг шаънига
доғ туширувчи маълумотлар тарқатилганлиги натижасида, башарти бу
маълумотлар хақиқатга тўғри келмаса, шунингдек бошқа ҳолларда олин-
май қолган бўлса, келиб чиқади.
Иш берувчи ходимнинг мол-мулкига етказилган зарар учун ҳам жа-
вобгардир. Меҳнат кодексининг 197-моддасида айтилишича: «Зарар ун-
дириш ҳақидаги аризани иш берувчига жабрланувчи ходим вафот этган
тақдирда эса, зарар тўловини олишга ҳақли бўлган манфаатдор шахслар
беради.
Иш берувчи аризани кўриб чиқиши ва ариза тушган кундан эътиборан
10 кунлик муддат ичида тегишли қарор қабул қилиши шарт. Иш берувчи-
нинг ходимга зарарни тўлаш ҳақидаги буйруғининг нусхаси ёки рад этиш
ҳақидаги далил асосли ёзма жавоби у қабул қилинган кундан бошлаб уч
кунлик муддат ичида ходим ёки манфаатдор шахсларга топширилади.
Ходим ёки манфаатдор шахслар иш берувчининг қарорига рози
бўлмаган ёки белгиланган муддатда жавоб олмаган тақдирда, улар маз-
кур низони ҳал қилиб бериш учун судга мурожаат қилишлари мумкин».
Ходимга етказилган маънавий зарар ҳам иш берувчи томонидан тўла
қоплаб берилиши лозим. Маънавий зарар миқдорини белгилаш манфаатдор
шахслар даъво талабига кўра суд томонидан амалга оширилади. Ходимга
етказилган зарарни қоплаш ҳақидаги ариза 10 кун ичида иш берувчи томо-
нидан кўриб чиқилиши, рад этилганида эса ёзма жавоб берилиши шарт.
Зарар иш берувчи томонидан ихтиёрий равишда қоплаб берилмаган
тақдирда, соғлигига зарар етган ходим, ходим вафот этган тақдирда эса, за-
рар тўловини олишга ҳақли бўлган манфаатдор шахслар зарарни ундириб
берилишини сўраб даъво аризаси билан судга мурожаат қилишлари мум-
кин. Бундай даъволар бўйича даъво муддати қўлланилмайди ва ходимлар
давлат божи ҳамда бошқа суд харажатларини тўлашдан озод этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: