Й. Турсунов меҳнат ҳУҚУҚИ


Билимингизни текшириб кўринг



Download 1,99 Mb.
Pdf ko'rish
bet34/103
Sana16.06.2022
Hajmi1,99 Mb.
#678101
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   103
Bog'liq
@iBooks Bot myehnat huquqi

Билимингизни текшириб кўринг 
 
1. Ўзбекистонда меҳнат бозори ва уни ҳуқуқий тартибга солиниши ҳақида нималарни 
биласиз? 
2. Фуқароларнинг меҳнат қилиш ҳуқуқлари ва унинг амалда таъминланиши қандай? 
3. Корхоналардан оммавий тарзда бўшатиб олинаётган шахсларга қандай қўшимча 
кафолатлар берилган? 
4. Ўзбекистон Республикасининг «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги 
Қонуни ҳақида гапириб беринг. 
5. Ишсиз шахс деганда кимлар тушунилади? 
6. Ишсиз шахсларни ҳисобга олиш ва ишсиз деб эътироф этиш тартиби қандай? 
7. Ишсизлик нафақаси, унинг таъминланиши, миқдори қандай? 
8. Қайси ҳолларда ишсизлик нафақасини тўлаш тўхтатиб турилади ва бекор қилинади? 
9. Ҳақ тўланадиган жамоат ишлари нима ва унга жалб этиш тартиби қандай? 
10. Ўзбекистон Республикасида мажбурий меҳнатга жалб этишга йўл қўйиладими? 
11. Ишсиз шахсларни янги касбга ўқитиш тартиби, шакллари ва бундай шахсларга бери-
ладиган моддий кафолатлар нималардан иборат? 
12. Ишга жойлаштириш органлари деганда қайси органлар назарда тутилади? 
13. Аҳолини иш билан таъминлаш давлат органлари, иш берувчилар ва жамоат ор-
ганларининг иштироки ҳақида сўзлаб беринг. 
VII боб. 
МЕҲНАТ ШАРТНОМАСИ ТУШУНЧАСИ
ВА ФУҚАРОЛАРНИНГ МЕҲНАТ ҚИЛИШ ҲУҚУҚЛАРИНИ 
АМАЛГА ОШИРИШДАГИ ЎРНИ 
 
1-§. Меҳнат шартномаси тушунчаси ва аҳамияти
Мамлакатимизда бозор иқтисодиёти ривожланиб бораётган ҳозирги 
пайтда тадбиркорлик ва ишбилармонлик фаолияти кенг тарқалиб, аҳоли 
даромад манбаларининг ноанъанавий шакллари юзага келаётган бўлсада, 
фуқароларнинг корхона ва ташкилотларда ёлланиб ишлашлари орқали 
миллий даромад яратилишида қатнашаётганлари, иш ҳақи сифатида да-
ромад олиш йўли билан эса ушбу миллий даромаддан ўз улушларини 
40
Қаранг
: «Бизнес вестник Востока» ҳафтаномаси, 2000 йил, № 47 (461). 


олаётганлари жамият иқтисодий ҳаётида салмоқли ўринга эга бўлиб 
бормоқда. Ана шундай шароитда фуқароларнинг меҳнат қилиш 
ҳуқуқларини рўёбга чиқаришнинг ҳуқуқий механизмини чуқур англаб 
етиш, бу механизмнинг самарали ишлашини таъминлаш катта аҳамият-
га эга. Чунки меҳнат ресурсларидан оқилона фойдалана олиш, фуқаро-
ларнинг меҳнат ҳуқуқларини амалда таъминлаш ва етарли ҳимоя қилиш 
ушбу омилга кўп жиҳатдан боғлиқдир. 
Республикамизда мустақиллик йилларида амалга оширилган ва 
амалга оширилаётган чуқур ижтимоий, сиёсий, иқтисодий ўзгаришлар, энг 
аввало, меҳнат ва ижтимоий ҳимоя масалалари борасида халқаро стан-
дартларни тобора кенг жорий этилаётганлиги
41
, миллий қонунчилиги-
мизни ушбу халқаро ҳуқуқий андозаларга янада кенгроқ муво-
фиқлаштириб борилаётганлиги туфайли меҳнатга оид ҳуқуқий муноса-
батларда бозор муносабати қоидаларига хос бўлган умуминсоний, умум-
демократик жиҳатлар мунтазам равишда кучайиб бормоқда. 
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 37-моддаси билан 
фуқароларга берилган меҳнат қилиш ҳуқуқларини амалга ошириш, ёл-
ланма меҳнат қилиш ҳуқуқининг асосий ташкилий ҳуқуқий шакли – 
фуқаро билан иш берувчи ўртасида тузиладиган меҳнат шартномаси 
бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 72-моддасида 
келтирилган расмий тарифга кўра: «Меҳнат шартномаси ходим билан 
иш берувчи ўртасида муайян мутахассислик, малака, лавозим бўйича 
ишни ички меҳнат тартибига бўйсунган ҳолда тарафлар келишуви, шу-
нингдек меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатлар 
билан белгиланган шартлар асосида ҳақ эвазига бажариш ҳақидаги ке-
лишувдир». 
Бироқ, ушбу расмий тариф меҳнат шартномасига хос барча 
жиҳатларни қамраб ололмайди. Чунки меҳнат ҳуқуқи назарияси меҳнат 
шартномасига фуқаролар меҳнат қилиш ҳуқуқларини рўёбга чиқарилиш 
шакли, меҳнат муносабатлари юзага келиши ва амалга ошиши асоси 
ҳамда меҳнат ҳуқуқи фани институтларидан бири сифатидагина эмас, 
балки ходим билан иш берувчи ўртасида юз берган юридик факт, ушбу 
фактни ўзида қайд этувчи ёзма ҳужжат ҳамда меҳнат муносабати та-
рафларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини муҳофазалашнинг юри-
дик воситаси сифатида ҳам қарайди. 
41
Жумладан, 1991-1998 йиллар давомида Ўзбекистон Республикаси инсон ҳуқуқларига 
оид асосий халқаро конвенцияларга, Халқаро Меҳнат Ташкилотининг бир қатор конвен-
цияларига (№47, 52, 103, 122 ва бошқалар) қўшилганлигини эълон қилди. Қаралсин: Ўзбе-
кистоннинг янги қонунлари, 1-23-сонлар. Т., «Адолат», 1991-2000. 


Меҳнат шартномаси тузилиши воситасида ходим ва иш берувчи-
нинг ўзаро муносабатлари индивидуаллаштирилади ҳамда ҳуқуқий тар-
тибга солинади. Фақат меҳнат шартномаси тузилиши йўли билангина 
фуқаро ходим мақомини олади, меҳнат жамоасига қўшилади, корхона 
локал меъёрий ҳужжатлари, ички меҳнат тартиби қоидалари, меҳнат 
қонунлари тўла ҳажмда унга татбиқ этила бошланади. 
Меҳнат қонунлари ишга қабул қилишни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга 
солар экан, иш тури, жойи ва касб-корини танлаш эркинлиги, меҳнат 
ҳуқуқларининг амалга оширилишида барча фуқароларнинг ўзаро тенг 
эканликлари, ижтимоий ҳимоя талаб аҳоли табақаларини давлат қўллаб-
қувватлашининг амалга оширилиши каби қоидаларига асосланади. 
Меҳнат ҳуқуқларини амалга ошириш, ишчи кучини меҳнат бозорида 
сотиш – сотиб олиш, меҳнат ресурсларини иқтисодиёт тармоқлари бўйлаб 
тақсимлаш механизми вазифасини меҳнат шартномаси бажаради. Хо-
димлар ва иш берувчилар ҳуқуқ ҳамда манфаатларини тўла ҳимоя 
қилишлик учун меҳнат қонунчилиги меҳнат шартномасига қўйиладиган 
асосий талабларни, унинг тузилиши, ўзгартирилиши ва бекор қилиниши 
тартибларини белгилаб беради, меҳнат шартномаси тузиш билан боғлиқ 
кафолатларни назарда тутади. Меҳнат шартномаси тузиш воситасида 
ходим ва иш берувчи ўртасидаги муносабат предмети, доираси, шарт-
нома томонларининг бир-бирларига нисбатан ҳақ-ҳуқуқлари аниқлаб 
олинади. Меҳнат шартномаси келгусида ходим ва иш берувчи ўртаси-
даги ўзаро муносабатларни давом эттириш ва янада ривожлантириш 
учун мустаҳкам замин бўлиб хизмат қилади. 

Download 1,99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   103




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish