Й. Турсунов меҳнат ҳУҚУҚИ


-§. Ишсизлик тушунчаси ва ишсиз шахсларга бериладиган ҳуқуқий кафолатлар



Download 1,99 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/103
Sana16.06.2022
Hajmi1,99 Mb.
#678101
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   103
Bog'liq
@iBooks Bot myehnat huquqi

 
3-§. Ишсизлик тушунчаси ва ишсиз шахсларга бериладиган ҳуқуқий кафолатлар 
 
Фуқароларни ишсизликдан ҳимоя қилишда ишсиз шахс тушунчаси-
ни, аниқ ифодалаш катта аҳамиятга эга. «Аҳолини иш билан таъминлаш 
тўғрисида»ги Қонуннинг 3-моддасида ишсиз шахсга қуйидагича таъриф 
берилади: «16 ёшдан бошлаб то пенсия билан таъминланиш ҳуқуқини 
олишгача бўлган ёшдаги (умумий қоидага кўра эркаклар – 60 ёшгача, аёл-
лар – 55 ёшгача қонунда махсус кўрсатилган ҳолларда эса булардан ҳам 
кичик ёшда), ишга ва иш ҳақига (меҳнат даромадига) эга бўлмаган, иш 
қидирувчи шахс сифатида маҳаллий меҳнат органида рўйхатга олинган, 
меҳнат қилишга, касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлашдан ўтишга, малакаси-
ни оширишга тайёр, меҳнатга қобилиятли шахслар ишсиз деб эътироф эти-
лади». 


Шахсларни ишсиз деб эътироф этиш уларнинг иш топишда кўмак беришни 
сўраб ариза берган ва рўйхатга олинган кундан бошлаб, ўн биринчи кундан ке-
чиктирмасдан амалга оширилади. 
Қуйидагилар ишсиз сифатида рўйхатга олиниши мумкин эмас: 
а) 16 ёшга тўлмаганлар; 
б) аризаси рўйхатга олинган кундан бошлаб ўн кун ичида ўзига 
таклиф қилинган мақбул келадиган ишдан икки марта бош тортганда; 
в) аризаси рўйхатга олинган кундан бошлаб 10 кун ичида узрсиз 
тарзда маҳаллий меҳнат органига келмаганида; 
г) содир қилган жинояти учун озодликдан маҳрум этилганида. 
Мурожаат қилган фуқаро ўзи доимий яшайдиган туман (шаҳар) 
меҳнат органида қуйидаги кетма-кетликда рўйхатга олинадилар: 
1)
ишсиз фуқаро мурожаат қилган куни дастлабки рўйхатга олиш; 
2)
фуқарони унга маъқул келадиган иш қидириш мақсадида рўйхатга 
олиш; 
3)
шахсни ишсиз сифатида рўйхатга олиш; 
4)
ишсиз шахсни қайта рўйхатга олиш
31
.
Таклиф этилган мақбул келадиган ишдан икки марта бош торган, узрсиз са-
бабларга кўра ўн кун ичида меҳнат органига келмаган шахслар иш қидирувчи сифа-
тидаги рўйхатдан чиқариб юборилади ва улар фақат ўттиз кун ўтгандан кейингина 
иш қидирувчи сифатида қайта рўйхатга олиниши мумкин. 
Мақбул келадиган иш таърифи «Аҳолини иш билан таъминлаш 
тўғрисида»ги Қонуннинг 4-моддасида баён этилган. Унда айтилишича: 
«Биринчи марта иш қидираётган, касби (мутахассислиги) бўлмаган 
шахслар учун дастлабки касб тайёргарлигини талаб қилмайдиган иш, 
бундай ишни топиб бериш имконияти бўлмаган тақдирда эса, уларнинг 
ёши ва бошқа хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ҳақ тўланадиган 
бошқа иш, шу жумладан вақтинчалик иш мақбул келадиган иш деб 
ҳисобланади. 
Ишдан ва иш ҳақидан (меҳнат даромадидан) маҳрум бўлган шах-
слар учун уларнинг касб тайёргарлигига мос бўлган, ёшини, соғлигини, 
меҳнат стажини ва аввалги мутахассислиги бўйича тажрибасини, янги 
иш жойининг транспортда қатнаш жиҳатдан қулайлигини инобатга 
олувчи иш мақбул келадиган иш деб ҳисобланади». 
Қуйидагилар мақбул келадиган иш деб ҳисобланиши мумкин эмас: 
а) таклиф этилаётган иш фуқаронинг турар жойини ўзгартириши билан боғлиқ бўл-
са; 
31
Қаранг
: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1999 йил 13 октябрдаги 
831-тартиб рақами билан давлат рўйхатига олинган «Меҳнат органларида фуқароларни 
рўйхатга олиш, уларни ишга жойлаштириш, ишсизлик нафақасини тайинлаш ва тўлаш 
тартиби тўғрисида»ги Низом. 


б) таклиф этилган иш яшаш жойидан анча узоқ бўлса ва транспортда қат-
наш ноқулай бўлса; 
в) таклиф этилаётган иш бўйича тўланадиган иш ҳақи шу мутахас-
сислик ва малака учун белгиланган тартибда аниқланган энг кам иш 
ҳақидан кам бўлса; 
г) ишни рад этиш узрли сабаблар билан асосланган бўлса. 

Download 1,99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   103




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish