Fotoenergetikada nanostrukturali yarimo‘tkazgich materiallar
II xalqaro ilmiy anjumani
19-20 noyabr 2021 yil
520
фикрлари Беруний ва Ибн Синонинг илмий ижодида янада такомиллашиб
боради.
Гарчи фалфасанинг айрим масалалари бўйича ар-Розий билан Беруний
ва Ибн Синонинг дунё қараши бир-биридан фарқ қилса ҳам лекин улар ўрта
аср фалсафий тафаккури тарихида атомистик тарафдоларининг вакиллари
эдилар. Агар ар-Розийнинг хизмати ўрта Осиёда атомистик дунёга биринчи
бўлиб асос солиш ва бу билан Шарқда Демокрит атомизмини қайта тиклаш
бўлса, Беруний ва Ибн Синонинг буюк хизмати, илмий фаолиятлари ва
фалсавий қарашлари билан уни мустаҳкамлаш ва ривожлантиришдан иборат
бўлди. Беруний ўзининг физикага оид жуда кўп тажриба ва илмий
тадқиқотларига суяниб, Аристотелнинг айрим идеалистик нотўғри ғояларини
қаттиқ танқид қилгани ҳолда Демокрит ва Розийнинг материалистик
фикрларга яқин фикрлар баён қилади. Бу нарса унинг бошқа асарлари қатори
Ибн Сино билан бўлган кўпгина ёзишмаларидаги савол-жавобларда яна ҳам
равшанроқ кўринади [3].
Беруний ва Ибн Сино юнон ҳалқининг машҳур физик олими
Архимеднинг ижодини чуқур ўрганганлар.
Беруний “Минералогия” китобида, “Рум подшохи Айфрун (Герон)га
олтин тож ҳадя қилинган эди. У қимматбаҳо жавоҳирлар билан безатилган
бўлиб, ажойиб ишланган, лекин ундаги олтин аралашмадан иборат эди.
Аршимидус (Архимед) янги усулда ижод қилиб, ундаги тоза олтинни ва
аралашмани аниқлаб, тожнинг қалбакилигини ошкор этди. Ўз оролига ҳужум
қилган барбар ва форсларнинг кемаларини кўзгулар ёрдамида куйдирган
кишилар ҳам-Аршимидус эди”- деб ёзган.
Беруний “Хиндистон” ва “Геодезия” асарларида ҳам Архимедни эслаб
ўтади. Беруний Архимеднинг суюқликни унга тушурилган жисмга нисбатан
кўрасатадиган итариш кучи ҳақидаги қарашларини шўр ва чучук сувларнинг
солиштирма оғирликларини таққослаш йўли билан изоҳлайди. Бу Беруний ва
Ибн Синониннг ўзидан олдинги ўтган олимларнинг ишларини айнан
такрорламасдан, уларга ижодий ёндошганлигини кўрсатади.
Ибн Сино ўзининг “Минераллар ҳақида”ги китобида (Китоб уш-шифо,
биринчи бўлими) минералларнинг ҳосил бўлишида ўз фикрини баён этиб,
Аристотелнинг баъзи қарашларини танқид қилади. У шу китобида осмондан
тушган тошлар чақмоқдан хосил бўлмасдан, балки “Метеоритлар”
эканлигини уқтиради [4,5].
Кези келганда шуни айтиш керакки, Беруний ва Ибн Синога қадар ўтган
кўпчилик олимларнинг асарларида “Ерни тортишиш кучи” тушунчаси,
жисмларнинг ўз табиий ўринларига интилишлари нуқтаи-назаридан
ўрганилиб келинган.
Бироқ, Беруний ва Ибн Сино жисмларнинг ўз табиий ўринларига
интилишлари, уларнинг Ер марказига тортилишини инкор қилмайди, аксинча
оғир ва енгил жисмларнинг ҳаммаси ҳам Ер марказига тортилади деб
Do'stlaringiz bilan baham: |