Fotoenergetikada nanostrukturali yarimo‘tkazgich materiallar
II xalqaro ilmiy anjumani
19-20 noyabr 2021 yil
521
қарайдилар, шунингдек, бу жисм орасидаги тортилиш қонунини яратишда
қўйилган илк қадам эди. Беруний ўзининг “Осорул-боқия” деган китобида
“Сув заррачалари бир-бирини тортиб, туташуви натижасида, суви
тортилаётган идишдаги сув сатҳи суви тортилаётгандаги сатҳига баробар
бўлгунча оқишини давом этади”- деб жисм зарралари орасидаги ўзаро
тортилиш кучини қайд қилиш билан бирга, туташ идишлар қонуни ҳақида
ҳам дастлабки маълумотларни ёзиб қолдирган.
“Геодезия” китобида олим жисмларнинг ўз табиий ўринларига ёки
Ернинг бирон бошқа жойига кўчган вақтида ҳам оғирликларининг
ўзгаришини эслатиб ўтади.
Берунийнинг яна бир буюк хизмати шундан иборатки, у оғирлик
тушунчасини, жисмларнинг Ер маркази томон тортилиши деб қараб,
солиштирма оғирликни оғирлик тушунчаси орқали ифодалайди.
Профессор Толстов (Россиялик олим) ҳам бошқа кўпгина илмий
хулосалар билан бир қаторда солиштирма оғирликни жаҳонда биринчи бўлиб
Беруний аниқланганлигини қайд қилган. Берунийнинг ёруғлик энергиясини
иссиқлик энергиясига, магнит майдоннинг энергиясини механик энергиясига,
механик энергиясини электр энергиясига айланиши ҳақида тажриба ва
мулоҳазалари рус олими М.Б. Ломоносовнинг тажриба ва кузатишларида
тамомила тасдиқланди ва фанга киритилди [6].
Бу икки улуғ сиймонинг жахоншумил аҳамиятга эга бўлган хулосалари
фан тарихида революцион бурилиш бўлди. Уларнинг бу хулосалари
Европада ХVIII-асрда П.Маернинг тажрибаларида такрор тасдиқланди [7].
Беруний “Ер кун чиқишга қараб 21600 нафаслар давомида тўла айланиб
чиқади, десак, нима тўсқинлик қилади?”. У (Барахмангупта)нинг назарида
шунга тенг вақтда осмон айлангандек бўлади. Кейин Ернинг айланиш
харакати (назарияси) астрономия фанига хеч бир зарар келтирмайди, балки
ерда юз берадиган ходисалар, унинг харакати билан бирга текис давом
этаверади. Аммо бошқа жиҳатлардан имкониятсизлик келиб чиқади. Шунинг
учун “Ер харакати” муаммосини ҳал қилиниши энг қийин масалалардан
ҳисобланади. Қадимги олимлар ва улардан кейингилар Ернинг харакат
қилиш ёки қилмаслиги ҳақида кўп бора гапирдилар. Биз “Астрономия
калити” номли китобимизда сўзда эмас, мазмунда улардан кўпроқ гапирдик,
деб гумон қиламиз”-деган сўзларида Фалеснинг Ерни харакати ҳақидаги
қарашларини рад қилиб бўлмайдиган далиллар ва мисоллар билан янада
бойитган. Ибн Сино билан бўлган ўзаро ёзишмаларда жуда оқилона яширин
ҳолатда, ғоят эхтиёткорлик билан Қуёш марказлик (Гелиоцентрик)
таълимотга ва осмон жисмларининг траекториялари эллипс шаклида
эканлигига ишора қилади. Бундан ташқари Беруний эклиптиканинг экваторга
оғмалигини 23 градус 34 минут деб ҳисоблаган. Агар Ер ўқини ҳар 100 йилда
46,8 секунд бурчакка тикланиб боришини эътиборга олсак, ўша даврга
нисбатан Беруний ҳисоби нақадар аниқлиги ғоят хайратомуздир.
Do'stlaringiz bilan baham: |