Суд амалиётини умумлаштириш материаллари тўплами (кўчирмалар)


 экспертиза хулосаси хўжалик судининг мажлисида тек-



Download 2,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet381/441
Sana16.06.2022
Hajmi2,84 Mb.
#677001
1   ...   377   378   379   380   381   382   383   384   ...   441
Bog'liq
673-3421-6556

6. экспертиза хулосаси хўжалик судининг мажлисида тек-
ширилади ҳамда бошқа далиллар билан бир қаторда баҳо-
ланади.


545
«шаҳрисабз шароб савдо» ук хўжалик судига мурожаат 
қилиб, «Монреал-люкс» тсФдан 40 716 748 сўм асосий қарз ва 
2 035 837 сўм жарима, жами 42 752 585 сўм ундиришни сўраган.
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъво 
талаблари қаноатлантирилган.
апелляция инстанцияси судининг қарори билан ҳал қилув 
қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
ишдаги ҳужжатларга кўра, ук (сотувчи) ва жавобгар (со
-
тиб олувчи) ўртасида шартнома тузилган ва унга кўра ук 
спиртли ичимлик маҳсулотлари етказиб бериш, жавобгар эса 
маҳсулотларни қабул қилиб олиш ва ҳақини тўлаш мажбуриятини 
олган.
ук томонидан жавобгарга 51 482 010 сўмлик маҳсулотлар ет
-
казиб берилганлиги, бироқ жавобгар 10 765 262 сўмлик тўловни 
амалга ошириб, қолган 40 716 748 сўмлик маҳсулот ҳақини тўлаб 
бермаганлиги учун, ук судга мурожаат қилиб, жавобгардан 
40 716 748 сўм асосий қарз ҳамда 2 035 837 сўм жарима ундиришни 
сўраган.
иш юзасидан биринчи инстанция судининг ажрими билан та
-
рафлар ўртасида расмийлаштирилган ишончнома ва ҳисобварақ-
фактуралардаги жавобгар раҳбари Ў. самиев томонидан қўйилган 
имзо кимга тегишли эканлиги юзасидан суд-хатшунослик экс
-
пертизаси тайинланган бўлиб, эксперт хулосасида ук томонидан 
расмийлаштирилган ва харидор жавобгарга 29 492 948 сўмлик 
спиртли ичимлик маҳсулоти берилгани кўрсатилган 199-сонли, 
19 759 912 сўмлик маҳсулотлар берилгани кўрсатилган 230-сонли 
ҳамда 188-сонли ҳисобварақ-фактуралардаги «самиев Ўткир ол
-
дим» деган жойдаги имзолар жавобгар раҳбари Ў. самиев томони
-
дан бажарилмаганлиги баён этилган.
хпк 69-моддасининг олтинчи қисмига кўра экспертиза хуло
-
саси хўжалик судининг мажлисида текширилади ҳамда бошқа да
-
лиллар билан бир қаторда баҳоланади.
шунингдек, хпкнинг 11-моддасида хўжалик суди ишни 
кўришда иш бўйича барча далилларни бевосита текшириши шарт
-
лиги белгиланган.
хпк 54-моддасининг биринчи қисмига кўра, хўжалик суди 
далиллар асосида ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари 
ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри 


546
ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар бор ёки 
йўқлигини аниқлайди. бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий да
-
лиллар, экспертларнинг хулосалари, гувоҳларнинг кўрсатувлари, 
ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан 
аниқланади.
бироқ иш юзасидан экспертиза тайинланиб, экспертиза хуло
-
саси олинган бўлса-да, биринчи инстанция суди томонидан экс
-
пертиза хулосаси ҳал қилув қарорида муҳокама қилинмаган ҳамда 
унга баҳо берилмаган.
шу сабабли, кассация инстанцияси суди суд қарорларини бе
-
кор қилиб, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига 
юборган.

Download 2,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   377   378   379   380   381   382   383   384   ...   441




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish