2. Солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун
жавобгарликни бекор қиладиган ёки енгиллаштирадиган
солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари орқага қайтиш кучига
эга.
хонқа туман дси вилоят хўжалик судига ариза билан муро
-
жаат қилиб, «шарҳ инвест транс» МЧжга нисбатан молиявий
санкция қўллашни сўраган.
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан арз
қилинган талабларни қаноатлантириш рад қилинган.
сВожждлҚк департаменти хоразм вилояти хонқа туман
бўлимининг қарори ҳамда хонқа туман дсининг буйруғига асо
-
сан «шарҳ инвест транс» МЧжнинг молия-хўжалик фаолияти
-
379
да солиқ қонунчилигига риоя қилиниши юзасидан текшириш
ўтказилган.
текширишда МЧж томонидан лицензия мавжуд бўлмагани
ҳолда 2008 йил февраль-май ойларида шаҳарда ҳамда шаҳар атро
-
фида юк ташиш фаолияти билан шуғулланиб 22 369 600 сўмлик
хизмат кўрсатилганлиги ва шу фаолиятдан 422 800 сўм соф фой
-
да олинганлиги, 2009 йил июль ойида 48 444 000 сўмлик хизмат
кўрсатилиб 1 908 700 сўмлик фойда олинганлиги, 2010 йил январь-
май ойларида 37 941 500 сўмлик хизмат кўрсатилиб 1 912 300
сўмлик соф фойда олинганлиги аниқланган.
текшириш ҳужжатлари дсида кўриб чиқилиб, содир этилган
ҳуқуқбузарликлар натижасида ҳисобланган қўшимча солиқ ва жа
-
рималарни ихтиёрий тўлаш тўғрисида қарор қабул қилинган.
скнинг 117-моддаси 2013 йил 7 октябрга қадар амалда бўлган
таҳририга асосан фаолият турлари билан лицензиясиз ва бошқа
рухсат берувчи ҳужжатларсиз шуғулланиш – фаолиятнинг ушбу
турларини лицензиясиз ёки бошқа рухсат берувчи ҳужжатларсиз
амалга ошириш даврида олинган соф фойда миқдорида, бироқ энг
кам иш ҳақининг эллик бараваридан кам бўлмаган миқдорда жа
-
рима солишга сабаб бўлиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг
айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш,
шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб
топиш тўғрисида»ги 2013 йил 7 октябрдаги ЎРҚ–355-сонли Қонуни
билан скнинг 117-моддасига ўзгартириш киритилган бўлиб, ушбу
ўзгартиришга асосан фаолият турлари билан лицензиясиз ва бошқа
рухсат берувчи ҳужжатларсиз шуғулланганлик учун шахслар бел
-
гиланган тартибда жавобгар бўлиши белгиланган.
скнинг 3-моддасига асосан солиқ тўғрисидаги қонун
ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарликни бекор қиладиган
ёки енгиллаштирадиган солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари
орқага қайтиш кучига эга.
ушбу ҳолатда скнинг 117-моддасига киритилган ўзгартириш
солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун солиқ
тўловчига нисбатан жарима солишни бекор қилишни назарда ту
-
тади. шу сабабли мазкур Қонун орқага қайтиш кучига эга.
шунга асосан хўжалик суди дсининг жавобгарга нисба
-
тан скнинг 117-моддасига асосан молиявий санкция қўллаш
тўғрисидаги аризасини қаноатлантиришни рад қилган.
380
Do'stlaringiz bilan baham: |