Суд амалиётини умумлаштириш материаллари тўплами (кўчирмалар)


(Олий хўжалик суди Раёсатининг



Download 2,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet252/441
Sana16.06.2022
Hajmi2,84 Mb.
#677001
1   ...   248   249   250   251   252   253   254   255   ...   441
Bog'liq
673-3421-6556

(Олий хўжалик суди Раёсатининг 
2013 йил 31 октябрдаги 116-сонли қарори
билан тасдиқланган)


377
2.17. 2013 ЙИЛДА ТАДБИРКОРЛИК СУБъЕКТЛАРИгА 
НИСБАТАН ҳУқУқИЙ ТАъСИР чОРАЛАРИНИ 
қЎЛЛАШгА ОИД ИШЛАРНИ КЎРИШ БИЛАН БОғЛИқ 
СУД АМАЛИЁТИ
1. Назорат қилувчи орган судга мурожаат қилгунга қадар 
молиявий санкция қўлланилаётган шахсга уни ихтиёрий ра-
вишда тўлаш тўғрисида талабни ҳамда қўлланиладиган жа-
рима суммаси кўрсатилган ҳисобни топширади ёки топши-
рилиши маълум қилинадиган буюртма хат билан юборади. 
Ушбу тартибга риоя қилмаслик аризани ХПК 88-моддасининг 
5-бандига асосан кўрмасдан қолдиришга асос бўлади.
Фарғона шаҳар дси судга мурожаат қилиб, «актисфар» 
МЧжга нисбатан ск 119-моддасининг биринчи қисмига асо
-
сан энг кам ойлик иш ҳақининг ўттиз бараваридан эллик бара
-
варигача, 114-моддасига асосан 60 300 сўм ва 276 672 100 сўм, 
116-моддасига асосан 1 509 600 сўм молиявий санкция қўллашни 
сўраган.
биринчи инстанция судининг ажрими билан даъво кўрмасдан 
қолдирилган.
Фарғона шаҳар дсининг буйруқлари, сВожждлҚк депар
-
таменти Фарғона вилоят бошқармасининг буйруқларига асосан 
МЧжда ҳужжатли текшириш ўтказилган.
текшириш ҳужжатлари дси бошлиғининг ўринбосари томо
-
нидан кўриб чиқилиб, солиққа оид ҳуқуқбузарликларни бартараф 
этиш тўғрисида қарор қабул қилинган.
ушбу қарорда тегишли ҳисоб рақамларга ўттиз кун муддат 
ичида ихтиёрий равишда скнинг 114-моддаси асосида 275 031 900 
сўм яширилган тушум миқдорида, кирим қилинмаган товарлар 
учун 60 300 сўм, 119-моддасининг биринчи қисмига асосан 1 887 
600 сўм жарима тўланиши белгиланган.
скнинг 103-моддасига кўра солиқ текшируви материалларини 
кўриб чиқиш натижалари бўйича давлат солиқ хизмати органи
-
нинг қарори қабул қилинган кундан эътиборан икки иш кунидан 
ошмайдиган муддатда қарорнинг нусхаси тилхат олиш орқали 
ёки солиқ тўловчи томонидан олинган санани тасдиқловчи бошқа 
усул орқали солиқ тўловчига топширилади. агар солиқ тўловчига 
қарор нусхасини топширишнинг имкони бўлмаса, у почта орқали 


378
буюртма хат билан жўнатилади ва жўнатилганидан эътиборан уч 
кун ўтгач топширилган ҳисобланади.
дсининг қарори солиқ тўловчига топширилмаган ёки почта 
орқали юборилмаган.
Ўзбекистон Республикаси олий суди пленуми ва олий 
хўжалик суди пленумининг «тадбиркорлик субъектларини ҳимоя 
қилиш ва уларнинг молиявий жавобгарлигини эркинлаштириш
-
ни такомиллаштиришга йўналтирилган Ўзбекистон Республикаси 
қонун ҳужжатларини қўллаш билан боғлиқ масалалар тўғрисида» 
2006 йил 22 декабрдаги 12/149-сонли қарорининг 16-бандига кўра, 
пФ–3619-сонли Фармон мазмун жиҳатидан молиявий санкция
-
ларни қўллаш масаласини судгача ҳал қилиш тартибини белги
-
лайди. шу муносабат билан назорат қилувчи орган судга муро
-
жаат қилгунга қадар молиявий санкция қўлланилаётган шахс-
га уни ихтиёрий равишда тўлаш тўғрисидаги талабни ҳамда 
қўлланиладиган жарима суммаси кўрсатилган ҳисобни топши
-
ради ёки топширилиши маълум қилинадиган буюртма хат билан 
юборади.
хпк 88-моддасининг 5-бандида даъвогар низони судгача ҳал 
қилиш (талабнома юбориш) тартибига риоя этмаган, бу эса шу 
тоифадаги низолар учун қонун ёки шартномада назарда тутилган 
бўлса, даъво кўрмасдан қолдирилиши белгиланган.
аризачи низони судгача ҳал қилиш (талабнома юбориш) тар
-
тибига риоя этмаганлиги, қарор нусхасини белгиланган тартиб
-
да жавобгарга юбормаганлиги сабабли суд аризани кўрмасдан 
қолдиришни лозим топган.

Download 2,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   248   249   250   251   252   253   254   255   ...   441




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish