Суд амалиётини умумлаштириш материаллари тўплами (кўчирмалар)


Пленум қарорининг 20-бандига кўра даъво аризасини



Download 2,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet261/441
Sana16.06.2022
Hajmi2,84 Mb.
#677001
1   ...   257   258   259   260   261   262   263   264   ...   441
Bog'liq
673-3421-6556

3. Пленум қарорининг 20-бандига кўра даъво аризасини 
кўрмасдан қолдириш ҳам иш юритишни тугатиш каби низо-
нинг мазмуни бўйича ҳал қилув қарори қабул қилмасдан суд 


390
муҳокамасини тамомлаш шаклларидан бири ҳисобланади. 
ХПКнинг 88-моддасида кўрсатилган асослардан ташқари даъ-
во даъвогар томонидан унинг манфаатида давлат органи ёки 
бошқа орган томонидан тақдим этилган даъводан воз кечил-
ган ҳолда ҳам кўрмасдан қолдирилади (ХПК 44-моддаси).
самарқанд вилоят адлия бошқармаси «кумуш тола» хк ман
-
фаатида хўжалик судига даъво ариза билан мурожаат қилиб, 
«самарқанд» Фхдан 358 097 сўм қопланмаган бўнакни ҳамда 
37 375 сўм жарима ундиришни сўраган.
судининг 2007 йил 9 июлдаги ажрими билан даъво аризаси 
иш юритишга қабул қилиниб, ишни кўриш 2007 йил 12 июлга 
тайинланган. ишни кўриш вақтида даъвогар «кумуш тола» хк 
судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар «самарқанд» Фх 
томонидан тўлов тўлиқ тўланганлиги сабабли, даъводан воз кечи
-
шини ва уни суд қабул қилишини сўраган.
самарқанд вилоят хўжалик суди хпк 86-моддасининг 
6-бандини қўллаб даъво аризаси бўйича иш юритишни тугатиш 
тўғрисида ажрим чиқарган.
Ваҳоланки, пленум қарорининг 20-бандига кўра хпкнинг 
88-моддасида кўрсатилган асослардан ташқари даъво аризаси даъ
-
вогарнинг манфаатида давлат органи ёки бошқа орган томонидан 
тақдим этилса-ю, даъвогар ундан воз кечса, бундай ҳолатда ҳам 
даъво кўрмасдан қолдирилишига олиб келиши тушунтирилган 
(хпкнинг 44-моддаси).
4. Пленум қарори 26-бандининг биринчи хатбошисига 
мувофиқ ХПК 118-моддасининг биринчи қисмида назарда ту-
тилган даъво аризасини қайтариш учун асослар рўйхати кен-
гайтирилган тарзда талқин этилмайди.
даъвогар «Фаслит» МЧж хўжалик судига даъво ариза билан 
мурожаат қилиб, жавобгар «Ўзбекқишлоқмаш» оаждан 128 704 
228 сўм ундиришни сўраган.
судининг ажрими билан даъво ариза қайтарилган.
аниқланишича, биринчи инстанция суди даъво аризасини 
Ўзбекистон Республикаси хпк 114-моддасининг 1-бандига асосан 
қайтарилган.
шунингдек, суд ажримида прокуратура, адлия ва бошқа 
давлат органлари хўжалик юритувчи субъектлари манфаатида 
хўжалик судларига мурожаат қилишга ҳақлилиги, бироқ даъвогар 
бу имкониятдан фойдаланмасдан, кўрсатилган давлат органларига 


391
унинг манфаатида судга мурожаат қилиш тўғрисидаги ариза би
-
лан мурожаат қилмаганлиги кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси хпкнинг 1-моддасига кўра, ҳар 
қандай манфаатдор шахс ўзининг бузилган ёки низолашилаёт
-
ган ҳуқуқлари ёхуд қонун билан қўриқланадиган манфаатларини 
ҳимоя қилишни сўраб хўжалик судига белгиланган тартибда му
-
рожаат қилишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси скнинг 330-моддасининг 1-бандига 
мувофиқ, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи юридик 
ва жисмоний шахслар – пул маблағлари бўлмаганда, бу банк муас
-
сасаси томонидан тасдиқланган тақдирда, хўжалик судининг аж
-
рими бўйича, хўжалик судларида давлат божини тўлашдан озод 
қилиниши назарда тутилган.
Мазкур ҳолатда, даъвогарнинг илтимосномаси давлат божи 
тўловини кечиктириш ҳақида берилганлиги биринчи инстанция 
суди томонидан баён қилиниб, бироқ суд ажримида давлат божи 
тўловини кечиктириш тўғрисидаги илтимосномани рад этиш 
ҳақидаги хулосага келиш асослари кўрсатилмаган.
шунингдек, биринчи инстанция суди томонидан даъво ариза
-
сини қайтаришда «Фаслит» МЧжнинг 2008 йилнинг 11 февраль 
ҳолатига 3 172 186 сўм картотека–2 да турганлиги яъни, унинг 
мулкий аҳволи оғирлигини, ҳисоб рақамида маблағ мавжуд эмас
-
лиги муҳокама қилинмаган ҳамда хпкнинг 91-моддасининг 
тўртинчи қисми талаби инобатга олинмаган.
Қайд этилганларга кўра, кассация инстанцияси судининг 
қарори билан, тошкент шаҳар хўжалик судининг даъво аризаси
-
ни қайтариш тўғрисидаги ажрими бекор қилиниб, иш мазмунан 
кўриб чиқиш учун биринчи инстанция судига юборилган.

Download 2,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   257   258   259   260   261   262   263   264   ...   441




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish