Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги заҳириддин муҳаммад бобур номидаги



Download 6,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet95/292
Sana16.06.2022
Hajmi6,86 Mb.
#676149
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   292
Bog'liq
1-392

Foydalanilgan adabiyotlar: 
1.
E.T.Berdiyev, M.X.Hakimova, G.B.Maxmudova O`rmon dorivor o`simliklari. “ Sano 
standart” nashriyoti. Toshkent-2016 yil. 
2.
R.O.Oripov, N.X.Xalilov O`simlikshunoslik. O`zbekiston faylasuflari milliy jamiyati 
nashriyoti. Toshkent-2007 yil. 
3.
X.X.Xolmatov, A.I.Qosimov Dorivor o`simliklar. Toshkent Ibn Sino nomidagi nashriyot 
matbua birlashmasi 1994 yil. 
СУВ ОМБОРЛАРНИНГ ТАБИИЙ МУҲИТНИ ЎЗГАРИШИГА ТАЪСИРИНИ 
ПРОГНОЗЛАШТИРИШ ВА ПРОГНОЗЛАРИ 
Рафиқов Ваҳоб Асомович 
г.ф.д., етакчи илмий ходим 
e-mail: uz-hydrolog@mail.ru 
Рафиқова Нодирахон Аъзамовна 
ЎзР ФА Сейсмология институти Геоэкология лабораторияси 
кичик илмий ходими 
e-mail: nodirahon1266@mail.ru
 
Аннотация: Прогноз и прогнозирование влияния водохранилищ на изменение 
природной среды позволяют предвидеть и принимать соответствующие меры в 
интересах экологической безопасности.
Таянч сўзлар: сув омбори, антропоген, прогноз, прогнозлаштириш, табиий муҳит 


133 
Abstract: Forecast and prediction of the impact of environmental change on water 
reservoirs enable you to foresee and take appropriate action in the interest of environmental 
sustainability. 
Key words: reservoirs, anthropogenic, forecast, forecasting, natural environment 
Сув омборлари табиий кўл ва ички денгизларни антропоген аналоглари 
ҳисобланади. Мавжуд сув омборлари эндиликда маҳаллий табиат комплексларини 
ажралмас қисми ёки мустақил акваториал комплекс бўлиб фаолият кўрсатмоқда. Бироқ 
сув омбори инсон томонидан бошқарилади ва бу унинг сув маромида сезилиб туради.
Сув омборини вужудга келтирилиши ва унинг атроф муҳитга ижобий таъсири, 
табиий комплексларини мақсадга мувофиқ ҳолда қайта ўзгартириш ва улардан оптимал 
фойдаланиш бўйича ишларни йирик мажмуали тадбир сифатида қараш мумкин. Бироқ сув 
омборларини атроф-муҳитга таъсири ҳар доим ҳам ижобий бўлмайди ва бу кўпинча 
уларни географик ўрнига боғлиқ. Баъзан сув омборларини ижобий ёки салбий таъсири бир 
неча йиллардан сўнг сезилиши мумкин. Бу ҳол кўпинча табиий, иқтисодий ва ижтимоий 
омиллар занжиридан сезилиши мумкин. Шунинг учун прогнозлаштириш бу борада 
такомиллашмаган бўлсада, сув омбори таъсирида бўлган ҳудудни келажакда ўзгариш 
йўналишини аниқлашга имкон бўлади. 
Сув омборларининг атроф муҳитга таъсирини баҳолаш тўрт асосий босқичда 
амалга оширилади. Уларни катта геотехник тизимни блоклари деб аташ ҳам мумкин: 
гидрометеорологик, тупроқ-биологик, ландшафт ва ижтимоий-иқтисодий. 
Прогнозлаштириш ишига киришишдан олдин, айни шу шароитда мавжуд бўлган 
бир нечта сув омборларининг атроф-муҳитга бўлган таъсирини атрофлича ўрганиб 
чиқилиши лозим. Буларда сув омбори ва ундаги ГЭС, сув мароми бир-бирларига яқин ёки 
ўхшаш бўлиши лозим. Табиий шароитлар бир турга оид бўлганда, ландшафт бир 
структурали бўлиши мумкин.
Сув омбори қуриб битказилгандан сўнг, атрофдаги ландшафтларга таъсир эта 
бошлайди, бунда тўғондан юқори ва пастдаги ҳудудлар ўзгаришга учраши мумкин. Соҳил 
ва сув омбори иқлими ўзгаради, бу самара бир неча километр масофагача сезилади. 
Географик таққослаш усули бу тадқиқда анча самарали бўлади.


134 
1-расм. Сув омборлари қирғоқ минтақасида грунт сувларининг сатҳини кўтарилишини вужудга келиш 
жараёни (А.Г.Емильянов) 
Текисликда сув омборлари атроф муҳитга кучли таъсир этади. Аввало, грунт 
сувлари сатҳи кўтарилиб боради, авваллари ботиққа ер ости сувлари оқими мавжуд 
бўлган бўлса, эндиликда у тескарисига сув билан таъминлаш манбаига айланади. 
Қирғоқда грунт сувини кўтарилиши қумоқ ва қумли грунтларда 1,2-2 м, қумоқларда 3,5 м 
гача етади. Бу жараёнда, аввало табиий компонентлар ўзгара бошлайди. Кейинчалик 
табиий ҳудудий комплекс (ТХК) лари трансформацияни бошидан кечиради. Грунт 
сувлари-тупроқ-ўсимлик-рельеф-турли табиий географик жараёнлар-ҳайвонот дунёси- 
микроиқлим-табиат комплекслари [1, 37-б.], тизими бўйича ўзгариши, сув омборидан 100-
1000 м узоқликда бўлган ТХКни кучли тарзда ўзгартиради. Тупроқда гидроморф 
Сув омборини вужудга келиши
Иқлимий шароит 
Гидрогеологик 
шароит 
Грунт сув 
сатҳининг 
кўтарилиши 
Сув омбори 
сатҳини 
режими 
Соҳилнинг рельефи ва 
дастлабки намланиши 
Тупроқ-грунтнинг 
механик таркиби 
Тупроқ-грунт суви сатҳини кўтарилиши ва уларнинг режимини 
ўзгартириши 
Хайвонот оламининг тур 
таркиби, сони, биомассасини 
ўзгариши 
Тупроқ ҳосил бўлиш жараёнининг йўналиши ва тупроқ 
хусусиятлари ўзгариши
Ўсимликнинг тур 
таркиби, 
маҳсулдорлигини 
ўзгариши, янги 
фотосинтезни 
вужудга келиши 
Табиий комплексларнинг маконий структурасини ўзгариши 
М
и
к
р
о
и
қ
л
и
м
л
арн
и
ўз
га
р
и
ш
и
М
еъ
ёрд
а 
к
ўт
ар
и
л
га
н
с
ат
ҳ
д
а 
гр
ун
т 
сув
л
ар
н
и
ю
за
си
н
и
к
ў
та
р
и
л
и
ш
и
Намликни кўтарилиши ва тупроқ-грунтнинг сув режимини 
ўзгариши 
Тупроқ ҳосил бўлиш 
жараёнининг йўналиши ва 
тупроқ ҳусусиятларини 
ўзгариши 


135 
ходисалар юз беради. Тадқиқот усулларидан - структурали генетик қаторлар, макон 
қонуниятлари кенг қўлланилиши мумкин (1-расм).
Сув омборини қуйи бьефида дарё режимини ўзгариши муносабати билан қайир ва 
қуйи террасанинг ландшафт хусусиятлари ўзгаради (ўсимлик қопламини бузилиши, 
тўқайлар деградацияси, тупроқларни қуриши, гидрогеологик режимни ўзгариши ва 
бошқ.), сув ва шамол эрозияси кучайиб боради. Энг муҳими қайир ва қуйи террасанинг 
ҳар йилги сув босишига чек қўйилади, шу билан бирга уларни маҳсулдорлиги пасая 
бошлайди. 
Сув омборидан юқори қисмида (юқори бьеф) дарё қайири ва қуйи террасалар сув 
босиши натижасида гидрорежим ўзгаради, тупроқ, ўсимлик, рельеф, маҳаллий иқлим, 
ҳайвонот дунёси, рельеф ҳосил қилувчи жараёнлар ва бошқа ҳодисалар сув босиши 
муносабати билан янги гидроморф ёки ярим гидроморф шароитда ривожлана бошлайди. 
Бу жараёнда тупроқ эволюцияси юз беради (2-расм). 
2-расм. Чўл минтақасида ўтлоқ тупроқларнинг эволюцион схемаси 
Микроиқлим ўзгариши маҳаллий шароит учун атрофдан кескин фарқ қила 
бошлайди. Ҳавони нисбий намлиги, мусбат ҳаво ҳарорати йиғиндиси ортади, экинларни 
совуқ уриши бу жойда жуда кам рўй бера бошлайди. Маҳаллий шамол ҳаракати таркиб 
топади, континенталлик бироз камаяди. 
Сув омборида ҳам маълум тартибда табиий муҳитнинг ўзгариши рўй беради. 
Аввало, шамол таъсирида тўлқинлар қирғоқни ўйиш жараёни кучая боради. Тик 
қирғоқларда бу жараён кучли ётиқ турида кучсиз рўй беради. Лесс ва лессимон 
жинслардан тузилган қирғоқлар (тик бўлган тақдирда) ўпирилиш, ағдарилиши содир 
бўлади [3, 41-б.].
Сув омборларида лойқа ўтириши муносабати билан уларни тўлиши 
тезроқ юз беради (Туямўйин, Чордара, Норак, Қайроққум, Чорвоқ, Талимаржон ва бошқ.). 
Янги дарё ётқизиқлари
Ўтлоқ қайир-аллювиал тупроқлар 
Ўтлоқ аллювиал тупроқ
Ўтлоқ тақир тупроқ 
Тақир тупроқлар 
Тақирлар 
Ўтлоқ шўрхоклар 
Тиниқ шўрхоклар 
Қолдиқ шўрхоклар 
Тақир ёки чўл қум тупроқлар 


136 
Уларда фойдали микроэлементлар, оқизиқлар тўпланади. Тузларни эриши (агарда у 
шўрхок ўринда вужудга келган бўлса) содир бўлади (Туямўйин, Тўдакўл), минераллашув 
даражаси ортади.
Сув омборлариниг атроф-муҳитга таъсирини прогноз муддатлари 30-40 йилгача 
бўлиши мумкин [2, 106-б.].
Текисликдаги сув омборларида сув сатҳидан буғланиш кучли 
бўлганлиги сабабли маълум ҳажмда намлик йўқолади, бунда уларни саёзлиги, тўлиб 
қолганлиги, эътиборга олинади.
Сув омборларининг фаолиятини прогнозлаштириш мураккаб масала, чунки бу 
жараён кўплаб омилларни ҳисобга олишни талаб этади. Аввало, сув омборининг қирғоқ 
типи, уни ташкил қилган тоғ жинслари ҳарактери, табиий ва антропоген ҳодиса ва 
жараёнлар, соҳилда амалга ошириладиган инсоннинг хўжалик фаолияти, сув омбори 
акваториясининг шакли ва майдонининг катта-кичиклиги, соҳилда унга оқиб келадиган ер 
ости сув оқими, қирғоқ ва соҳилнинг дарахт ўсимликлари билан қопланганлик даражаси 
ва бошқаларни назарда тутиш мақсадга мувофиқ. Бу борада прогнозлаштиришда табиий 
таққослаш ва графоаналитик тадқиқот усулларини қўллаш амалий аҳамият касб этади.
Бундан нафақат дарё лойқаси, шунингдек сувни қирғоқни ювиш, сурилма, қулаш, 
эрозия, сел ва бошқа жараёнларни эътиборга олиб, ҳисоб-китоб қилиш йўли билан маълум 
коэффициент ишлаб чиқиш мумкин бўлади. Тоғдаги сув омборларида қирғоқда юз 
берадиган инженер-геологик жараёнларни тўлиқ ҳисобга олиш, айниқса жар эрозияси, 
сурилма, қулаш, сел жараёнида ҳавза тубида грунтнинг тўпланишида (ўртача кўрсаткич) 
яхши мезон ҳисобланади.
Сув омборларини ифлосланишини ўрганиш эндиликда долзарб масалага айланган. 
Бу борада сувни нефт маҳсулотлари, органик чиқиндилар, оғир металлар, пестицидлар, 
сунъий ювувчи моддалар, минерал ўғитлар, саноат ва маиший, рекреаация чиқиндилари, 
саноат ва қишлоқ хўжалиги оқова сувлари ҳисобига сувни ифлосланиши ҳавфлидир. 
Чорвоқ сув омборининг функционал фаолияти кўп қиррали: суғориш, энергетика, 
рекреация, сув жамғариш ва бошқа. Ёз кунлари Тошкент вилоятидан кўплаб дам 
олувчилар бу оромгоҳда ҳордиқ чиқаради. Сув маълум даражада ифлосланади. Бироқ 
сувни ўз-ўзини тозалаш хусусияти кучли бўлганлиги туфайли у экологик жиҳатдан ўз 
мусаффолигини деярли йўқотмайди, ҳисоб. Бироқ, Тошкент шаҳар аҳолисининг бир 
қисми сув омбор ҳисобига оби-ҳаёт билан таъминланади. Демак, бу борада жуда 
эҳтиёткорлик ўта зарур, гидроэкологик прогнозни маълум қисқа муддатлар учун тайёрлаш 
муҳим амалий аҳамият касб этади. Айниқса, тез юқумли ўта ҳавфли касалликлар 
тарқатувчи микроб, вирус бактерияларни сувга тушишига алоҳида эхтиёт бўлиш айни, энг 
долзарб масала. Бу борада мунтазам сув мониторинги, баҳолаш ва прогнозли 
маълумотларни ўз вақтида тайёрлашга эришиш ҳамда назорат ниҳоятда кучли бўлишини 
ҳаётнинг ўзи тақозо этмоқда.
Сув омборларни прогнозлаштиришда қирғоқ, соҳил ва тўғонда юз бераётган ва 
маълум муддатдан сўнг келиб чиқадиган антропоген жараёнларни йирик миқёсда ўрганиб, 
уларнинг фаолияти, оқибатларини баҳолаш ҳамда прогнозли ишланмаларни тайёрлаш 
лозим. Бунда ҳудуднинг сейсмик шароитларини, албатта эътиборга олиш шарт. Тўғоннинг 
ер силкиниши вақтида бузилиб кетиши ҳавфи, турли инженер-геологик (геодинамик) 
жараёнларни фаоллашуви ва бунинг оқибатида сув омборида юз бериши мумкин 
бўладиган фавқулодда ҳодисалар (сувнинг очилиб кетиши) прогноз маълумотида ўз 
ўрнини топиши керак. 

Download 6,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   292




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish