120
Чўлланиш жараёнлари жадал ривожланиши ўсимлик қопламини камбағаллашуви,
тупроқ, сув баланси мувозанатини бузилишига асосий омил,
табиий ва анпропоген
таъсирини таҳлил этиш зарур. Яйловларда чўлланиш жараёнини олдини олиш долзарб
масала бўлиб, у бевосита Республикамизда чорвачиликни янада тараққий этишига боғлиқ
бўлиб, чўл-яйлов қоракўлчилигини янада ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эга.
Сайёрамизда чўл ва чала чўллар 31,4 млд гектарни, яъни бутун қуруқликни 22%
ини ташкил қилган ҳолда асосан
яйлов сифатида фойдаланилади
.
Чўл ва чала чўл
яйловларни ҳосилдорлиги бевосита иқлимий омиллар билан боғлиқ бўлиб, қулай иқлим
шароитларида ҳосилдорлик 2-3 ц.га бўлса, қурғоқчил йилларда ҳосилдорлик кескин
пасайиб 0,5-1ц.га тушиб кетиши кузатилади бу ўз навбатида яйловлардан фойдаларишда
муаммолар келтириб чиқаради.
Ресбупликамизда чўл ва чала чўл яйловлари 32 млн гектарни ташкил қилган ҳолда
шундан фақат 17 млн гектардан яйлов сифатида фойдаланиб келмоқда. Мавжуд
яйловларни интенсив чорвачиликни ривожлантиришда
имконият етарли эмас, чунки
юқорида таъкидлаб ўтганимиздек яйлов ҳосилдорлиги иқлим шароитига боғлиқ
бўлганлиги сабабли ўзгариб туради. Яйлов чорвачилиги ке
йинги 50 йил давомида
жадал ривожланиши яйлов экосистемаларини камбағаллашувига олиб келди. Бунинг бир
қанча сабаблари мавжуд бўлиб, оқибатда яйловларда чўлланиш жараёни
ривожланиб,
яйлов ҳосилдорлиги кескин камайиб кетишга олиб келди.
Чўлланиш жараёнини ривожланиши асосан 2 хил омиллар таъсир этади. Биринчи
типи табиий омиллар бўлса, булар иқлимий хусусиятларга боғлиқ бўлиб, чўлланиш,
иссиқ, қуруқ ва атмосфера ёғинларини камлиги оқибатида содил бўлмоқда. Бундан
ташқари табиий омилларга ер ости сув сатҳининг пасайиши, буғланишнинг кўплиги, ёз ва
қишги ҳароратлар амплитудасини юқорилиги, тупроқ шўрланишини
ошиб кетиши,
давомли қурғоқчил иқлим (қаторасига 2-3 йил) тупроқни юқори қатламида намлик
захирасини камайиши ва бошқа табиий омиллар кўрсатиб ўтиш мумкин.
Юқорида қайд этилган омиллар туфайли ўсимлик қопламлари нобуд бўлиши,
айрим турларини йўқ бўлиб кетиши натижасида яйлов ҳосилдорлиги кескин пасайиб
кетишига, натижада чўлланиш жараёни ривожланиши содир бўлади.
Юқорида қайд этилган омиллардан ташқари, яйловларда чўлланиш жараёнининг
инсон хўжалик фаолияти яъни антропоген ёки техноген омиллар ҳам таъсир этади.
Инсон хўжалик фаолияти туфайли содир бўладиган чўлланиш қуйидаги
омиллар
туфайли содир бўлади. Булар қуйидагилар:
–
Яйловларда меъёридан (1 гектарга 1-1,5 чорва) ортиқ чорва молларини боқилиши;
–
Ўсимликларни дегредацияга учраши;
–
Тупроққа ишлов беришда агротехник қоидаларига амал қилмаслик оқибатида тупроқни
юза қопламида сув ва шамол эрозиясини кучайиши;
–
Ўсимлик билан мустаҳкамланган чўлларда бута ва ярим буталарни ўтин сифатида кесиб
олиниши;
–
Йўл қурилиш, геологик қидирув, қувур ётқизиш, каналлар қуриш, саноат корхоналари ва
аҳоли манзилгоҳларини барпо этилиши;
–
Сув ҳавзаларини қуриш оқибатида ер ости сув сатҳини кўтарилиши натижада шўрхок ва
шуртобларни ҳосил бўлиши;
–
Ерларни суғориш натижасида шўрланиш ва иккиламчи шўрланишни содир бўлиши;
–
Ўсимликлар фенофазаларини ҳисобга олмасдан яйлов сифатида фойдаланиш;
–
Бошқа турли сабаблар.
Антропоген омиллар таъсирида чўлланиш жараёнлари энг кўпи аҳоли
манзилгоҳлари атрофида яйловларда жойлашган қудуқлар атрофида кузатилади. Аҳоли
манзилгоҳлари атрофида бута ва ярим бута ўчимликларни ўтин сифатида кесиб олиниши
ва қудуқлар атрофида экологик мувозанатни бузилишига чорва моллари туёқлари
таъсирида ўсимлик қопламини нобуд бўлиши экосистемада мувозанатни бузилишига
сабаб бўлмоқда. Буни қуйидаги схемада кўришимиз мумкин.