Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги заҳириддин муҳаммад бобур номидаги


Биз Андижон вилояти шароитида, калифорния қалқондори устида олиб



Download 6,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet60/292
Sana16.06.2022
Hajmi6,86 Mb.
#676149
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   292
Bog'liq
1-392

Биз Андижон вилояти шароитида, калифорния қалқондори устида олиб 
борган кузатишларимизда у асосан гилос, олма, нок, ўрик, шафтоли каби мевали, 
шумтол, акация каби манзарали дарахтларни кўпроқ зарарлашини аниқладик. 
Карантин текширувларида эса бу қалқондор вилоятимизнинг 11 тумани, 18 та аҳоли 
ящайдиган пунктлар, 118 та томорқа хўжаликларда тарқалганлигини кўрсатган. 
Республикамиз фанлар Академияси тасарруфидаги ўсимлик ва ҳайвонлар 
генофонди илмий текшириш институти маълумотига кўра, кейинги йилларда 
Ўзбекистонга Тожикистондан Ўрта Осиё арча кукунсимон қурти келиб қолган. 
Ваҳолонки бу ҳашарот республикамиз худудларида 2008 йилгача учрамаган эди. 
Эндиликда бу қурт шахар ва қишлоқларимиздаги арча дарахтларини қуриб 
қолишига сабаб бўлмоқда 
Республикамизга келиб қолган адвентив ҳашаротлардан яна бири тут 
парвонасидир. Тут парвонаси
 
(Glyphodes pyloalis Walker) ҳашаротларнинг капалаклар 
туркумига мансуб бўлган тут дарахтларини жиддий зараркунандаларидан бири бўлиб, 
унинг қуртлари тут барглари ва куртаклари билан озиқланиб, Республикамизда 
ипакчиликка зарар етказади. 
Тут парвонаси биринчи бор Республикамизда 1993 йилда, Афғонистон билан 
чегарадош Сурхондарё вилоятида қайд этилган. Кейинчалик у жадаллик билан Фарғона 
водийсида тарқалабошлади. 
 
Бу зараркунанданинг Фарғона водийсига келиб қолиши масаласини тахлил 
қилинганида у биринчи бор Сурхандарёнинг Тожикистон билан қўшни жойларда учрамай 
балки водийнинг деярли маркази бўлган Олтиариқ худудидан топилган.1990-йиллари 
турли сабаблар билан Тожикистон ҳамда Сурхондарёга кетиб қолган ахолини яна қайта 
Олтиариққа кўчиб келишганда уларнинг уй анжомлари гилам, палос, кўрпа-тўшак ва 
бошқалар билан тут парвонасининг ғумбаклари ҳам келиб қолган деб ҳисоблаш мумкин 
Рўзғор ашёлари билан бирга келиб қолган тут парвонасининг ғумбакларидан капалаклар 
чиқиб,янги худудларга тарқала бошлаган. Жумладан, 1999 йили зараркунанда Андижон 
вилоятининг Фарғона вилоятига чегарадош бўлган Улуғнор, Бўз, Асака, Марҳамат ҳамда 
Шаҳрихон туманларига ҳам тезлик билан тарқалди. Илгари тут парвонаси қайд этилмаган 
Пахтаобод, Жалолқудуқ ва Қўрғонтепа туманларида ҳам эндиликда бу зараркунанда 
билан тут дарахтларининг зарарланиши кузатилди. 2001- йил мавсумида тут парвонаси 
Андижон вилоятининг барча туманлари бўйлаб кенг тарқалди. Тут парвона капалагининг 
қуртлари тутнинг деярли барча баргларини зарарлайди. Баъзи холларда баъзи тут 
дарахтларининг барча баргларни бу капалак қуртлари еб қўйиш холлари кўплаб учрайди. 
Қуртлар зарарлаган баргларнинг фақат томирларигина қолади.
Адабиётларда кўрсатилишича ( Ахмедов, 1) тут парвонаси одатда майда баргли тут 
дарахтлари баргларини жиддий зарарлаши, йирик баргли гибрид навлар камроқ 
зарарланади. Аҳоли яшайдиган жойлардаги шотутлар эса ўта кучли зарарланибсентябр-
октябр ойларидаёқ барча барглари йўқолиб кетиши кузатилган. Қуртлар кўпинча ҳар бир 
баргда биттадан жойлашиб озиқланади. Шунингдек, адвентив кокцидларнинг баъзи 
турларининг Фарғона водийсида тарқалиши, биологик хусусиятлари К.Зокиров (3) 
ишларида ҳам берилади. 
Республикамизга, вилоятимизга чет мамлакатлардан келиб қолган калифорния 
қалқондори, колорадо қўнғизи, комсток қурти, тут парвонаси кабиларга қарши курашда 
қанчадан қанча –қанча куч , маблағ сарфланмоқда. Бундай буён четдан келиб қолиш 
хавфи бўлган зараркунанда ҳашаротларни вилоятимиз ва Республикамиз худудларига 


84 
киритмаслик учун карантин хизматини кучайтириш, чет эллардан келтирилаётган озиқ-
овқат, қурилиш махсулотларни, кўчат ва уруғликларни муттасил карантин кўригидан 
ўтказиш зарур. 
Ундан ташқари, келгинди зараркунанда ҳашаротларнинг тарқалиши, ҳаётий 
жараёнларни ўрганиш,уларнинг текинҳўр ва йиртқичлари тўғрисида маълумотлар йиғиш, 
улар сонини сезиларли камайтирадиган паразит ва йиртқичларини излаш, четдан келтириб 
уларни акклимитизациялаштириш, шунингдек, умумтаълим, ўрта махсус, касб-хунар ўқув 
масканлари, олий ўқув юртлари ўқувчи ва талабаларига четдан келиб қолиши мумкин 
бўлган хавфли зараркунанда ҳашаротлар тўғрисида билимлар бериш ишларни ҳам эсдан 
чиқармасликлари, мутахасис олимлар эса келгинди ҳашаротларга қарши самарали кураш 
олиб бориш имкониятлари бўйича тадқиқот ишларини янада кучайтиришлари зарур. 

Download 6,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   292




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish