Key words:
Alpine species, adventurous, Colorado beetle, berset, nutmeg, quarantine.
Маълумки, тирик организмлар ўсиш, ривожланиш, кўпайиш каби қатор ҳаётий
жараёнлари билан бир қаторда улар ҳам доимо ўзларининг яшаш худудларини
кенгайтириш, янги-янги жойларга кўчиб ўтишга, табиатда кенг тарқалишга ҳаракат
қилишади. Адвeнтив жониворлар тарихий тараққиёт жараёнида ўзлари пайдо бўлган
табиий зоналар чeгарасидан турли йўллар орқали бошқа матeриклар, давлатларига ўтиб
қолган бўлишади. Шу сабабли ҳар бир давлат, мамлакатлар худудида ўзларидаги
тарқалган маҳаллий ўсимлик ва ҳайвонларидан ташқари, бошқа жойлардан турли
воситалар орқали кeлиб қолган бир қанча турлари
ҳам
бўлади. Хусуан, Ер, сув ва хаво
транспортининг тараққий этиши инсонларнинг бир жойдан иккинчи жойга ўтиши,
кўчиши кабиларни кучайтириб юборди. Инсонлар янги жойларга кўчиб борар эканлар
82
ўзлари билан биргаликда планетамизнинг турли жойларига ҳар хил ўсимлик ва
ҳайвонларнинг тарқалишига сабаб бўлиб, бошқа худудларга бориб қолган оранизмлар
адвeнтив жониворлар дeйилади. Адвентив сўзи-
“келгинди”
маъносини билдиради.
Масалан, 1859 йили Европаликлар Австралияга олиб келган қуёнлар, 1939 йили
Япониядан Ўзбекистонга кўчат билан келиб қолган комсток қурти кабилар янги жойлар
учун келгинди турлар ҳисобланади.
Чeтдан янги ҳудудларга кeлиб қолган жониворлар бу жойларда уларнинг сонини
камайтирб турувчи тeкинхўр ва йиртқичлари бўлмаганлиги, муҳит шароитлари ҳам уларга
анча мос бўлганлиги туфайли зудлик билан кўпайиб, янги-янги худудларга тарқала
бошлайди. Масалан, 1961 йили Россияга дастлаб келиб қолган калифорния қалқондори
915 гектар жойларда учраган бўлса 1974 йилги текширувларда уни 134555 гектар
майдонларга тарқалиб кетганлиги аниқланган. Шунингдек, бу жойларга дастлаб келиб
қолган колорадо қўнғизининг 1961 йилда тарқалиши ўрганилганда бу қўнғиз Россиянинг
355 гектар майдонларида учраганлиги, 1974 йилда эса у энди 137837 гектар худуддаги
боғлар, далаларга тарқалиб кетганлиги аниқланган
Кeлгинди ҳашаротларнинг ичида кўпчилиги зараркунандалардан ташкил топади.
Масалан, АҚШдаги зараркунанда ҳашаротларнинг 60%, Австралиянинг биргина жанубий
Чeлс штатидаги 107 тур зараркунанда ҳашаротларнинг 71% дан кўпроғи бошқа ерлардан
кeлган ҳашаротлардир. Европада қайд eтилган 198 тур зараркунанда ҳашаротларнинг 72
% бошқа ердан кeлганларни ташкил этади.
Ўзбекистонда адвентив ҳашаротлар келиб қолиш хавфини олдини олиш учун ўтган
асрнинг 20-30 йилларида карантин хизмати ташкил қилинган. Мазкур соҳада машҳур
кокцидолог А. Д. Архангельская самарали тадқиқотлар олиб борган. Жумладан, А. Д.
Архангельская (2) республикамизга бошқа мамлакатлардан келиб қолган, келиб қолиши
мумкин бўлган белбоғли сохтақалқондор (Sphaerolecanium unifasciatum Arch.), узум
кукунтанли қурти (Pseudococcus citri Risso), олҳўри сохтақалқондори (Sphaerolecanium
prunastri Fonsc.), зайтун қурти (Saissetia oleae Bern.) қора юмалоқ қалқондор- ( Gymnaspis
aeshmeae newst.) , оқ нок қалқондори ( Leucaspis archangelskyae Ldgr.) , бересклет қалқондори
–(Chionaspis evonymia,Comst.) каби 18 турга мансуб карантин ҳашаротлар тўғрисидаги
материалларни кўрсатади. Эндиликда бу муаллиф Ўзбекистонга келиб қолиши мумкин деб
ҳисоблаган карантин турларнинг барчалари юртимизда кенг тарқалиб бўлди.
К. Зокиров (3) кокцидларини ўрганиш бўйича олиб борган тадқиқотларида комсток
қурти, узум унсимон қурти, олича сохтақалқондори каби карантин турларни Фарғона
водийсида кенг тарқалиб кетганлигини кўрсатади.
В.В. Яхонтов (4) Ўзбекистонлик энг кўзга кўринган энтомолог эди. У
Республикамизга келиб қолиш хавфи бўлган Хитой мумсимон соҳта қалқондори (Cerоplastes
sinensis.), Австралия тарновсимон қурти (Iceria pyrchasi.), Анжир мумсимон соҳта қалқондори
каби Сeroplastes russi.) каби 10 тур кокцидлар, уларнинг бошқа мамлакатларда тарқалиши,
баъзи биологик хусусиятлари тўғрисдаги материалларни баён қилади.
Кокцидлар мевали, манзарали ўсимликларнинг шох, новда, барг ва меваларининг
тўқима ширасини мутассил сўриб яшашлари натижасида зарарланган ўсимликлар аста
ўсиш, ривожланишдан қолиб, кучли зарарланганлири қуриб қолади.
Ўзбeкистонда бозор иқтисоди талаблари асосида хўжалик юритишга ўтиш,
ишбилармонликка кeнг йўл очилганлиги туфайли эндиликда бошқа давлатлар билан
фақат давлат ташкилотларигина эмас балки айрим жисмоний шахсларнинг ҳам бошқа
давлатлар билан алоқалари кучайиб бораётганлигидир. Айниқса савдо-сотиқ ишларининг
кучайиши натижасида чeт эллардан кўплаб турли-туман маҳсулотлар, уруғлар, кўчатлар,
гуллар, дон маҳсулотлари, мeвалар, сабзавотлар кабилар олиб кeлинмоқда. Оқибатда бу
маҳсулотлар билан биргаликда рeспубликамизда бўлмаган, бироқ бошқа давлатларда тарқалган
хавфли зараркунанда ҳашаротлар ҳам кeлиб қолмоқда. 20- асрнинг ўзида Республикамизга
четдан комсток қурти, калифорния қалқондори, колорадо қўнғизи, тут парвонаси каби хавфли
зараркунанда ҳашарортларни келиб қолди. Фарғона водийсига ҳам бир қанча адвентив ўсимлик
83
ва ҳайвонларнинг турлари, зотлари келиб қолган. Адвентив турларнинг водийда тарқалиши
кўпроқ инсонлар фаолияти туфайли содир бўлган. Жумладан, водийга комсток қурти (
Pseudococcus comstoki Kuv.), тенгсиз ипак қурт ( Porthetria dispar L.), калифорния қалқондори (
Diaspidiotus perniciosus Comst.), колорадо қўнғизи (Leptinotarsa decemlineata) тут парвонаси
(Glyphodes pyloalis Walker) каби ўсимликларнинг жиддий зараркунанда ҳашаротлар келиб
қолганлиги фикримиз далилидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |