Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги заҳириддин муҳаммад бобур номидаги



Download 6,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet42/292
Sana16.06.2022
Hajmi6,86 Mb.
#676149
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   292
Bog'liq
1-392

Фойдаланилган адабиётлар: 
1. Ҳалимова Р.Ҳ. Зарафшон – Ҳисор тоғлари ва тоғ олди ҳудудлари табиатидан 
фойдаланишнинг баъзи муаммолари // География фанининг долзарб назарий ва амалий 
масалари, Республика илмий-амалий конференция материаллари. – Т., 2008. – Б. 57-58.
2. Джумаев Т. Горы Ўзбекистана: природа, хозяйство, отдых. – Т.: Меҳнат, 1989. - 224с. 
3. Хоназаров А.А. Ўрмоншунослик. –Т., 2000. -96 б. 
ОҲАНГАРОН ВОДИЙСИ ГЕОЭКОЛОГИК ВАЗИЯТИНИ БАҲОЛАШ БЎЙИЧА 
ИШЛАРНИНГ ТАҲЛИЛИ 
Аманбаева Зиёда Абдубоисовна
, г.ф.н., доцент 
Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети 
Аннотация: Оҳангарон водийсини табиий шароити ва ресурслари ишлаб 
чиқаришда энг кўп фойдаланиладиган ҳудуд сифатида атроф-муҳитга таъсири 
ўрганилган.
Калит сўзлар: табиий шароит, ишлаб чиқариш, атроф-муҳит, ландшафт,
 
AN ANALYSIS OF THE CURRENT DEVELOPMENTS IN THE ASSESSMENT OF THE 
GEOECOLOGICAL CONDITION OF THE AKHANGARAN VALLEY 
Amanbayeva Ziyoda Abduboisovna 
Annotation: The impact of the Akhangaran valley on the environment has been studied 
as the most widely used area for the production of natural resources and resources. 
Key words: natural conditions, production, environment, landscape. 
 
 


62 
АНАЛИЗ ТЕКУЩИХ СОБЫТИЙ В ОЦЕНКЕ ГЕОЭКОЛОГИЧЕСКОГО СОСТОЯНИЯ 
АХАНГАРАНСКОЙ ДОЛИНЫ 
Аманбаева Зиёда Абдубоисовна 
Резюме: Изучено влияние долины Ахангаран на окружающую среду в качестве 
наиболее широко используемой области для производства природных ресурсов и ресурсов. 
Ключевые слова: природные условия, производство, окружающая среда, ландшафт. 
Ҳозирги кунда аҳоли томонидан энг кўп ўзлаштирилиши ва кенг ўрганилиши хам 
давом этаётган дарё водийлари табиий шароити ва ресурсларидан оқилона фойдаланилишини 
тақозо этилиши билан ажралиб туради. Жумладан, Оҳангарон дарё ҳавзаси табиий 
шароитларини тадқиқ этиш натижалари, кўпгина олимларнинг илмий ишларида баён этилган. 
Ўлканинг геологик тузилиши Ш.Х.Абдуллаев (1985), Р.А.Ниёзов, А.И.Петрухина ва б. (1977), 
геоморфалогик тузилиши Ю.А.Скворцов (1964), лёсс жинслар қоплами Э.В.Қодиров (1976), 
ер усти ва ер ости сувлари Р.В.Бородин (1960), Ғ.А.Мавлонов, С.Ш.Мирзаев, А.И.Исломов 
(1963), Ю.М.Иванов (2000), ўсимлик ва тупроқ Е.М.Демурина (1972), А.З.Генусов (1964), 
экзоген геологик жараёнлари Р.А.Ниёзов, В.Д.Минченко, Х.Т.Тошматов (1991) томонидан 
атрофлича ўрганилган.
 
Л.Н.Бабушкин, Н.А.Когай (1964) Ўзбекистоннинг табиий географик районлаштириш 
жараёнида Оҳангарон ҳавзасини Ўрта Сирдарё округининг юқори ва қуйи Ангрен 
районларига киритган. Ушбу табиий географик комплекслар таркибида улар 12 та ландшафт 
турини ажратишган. Бу ландшафтлар фанда илк бор ажратилиб, уларнинг хар бири тегишли 
табиий географик, иқлимий, агроиқлимий ва бошқа кўрсатгичлар билан тавсифланган. 
Ландшафтлар структураси ҳудуднинг табиий жиҳатдан чегараланган комплексларини тўлиқ 
акс эттиради. Умумий жиҳатдан ажратилган ландшафт районлари хозиргача майда 
масштабли карталар учун асос бўлиб хизмат қилмокда. 
Ш.Зокиров (1972) Оҳангарон дарёси ҳавзасининг ландшафтлар яруслиги қаватлигини 
атрофлича таҳлил қилган. Унда адир, тоғ ва яйлов баландлик шкалалари миқдорий ва 
сифатий кўрсаткичлар асосида чуқур асосланган. Жами бўлиб муаллиф 12та ландшафт 
яруслиги мавжудлигини эътироф этади ва улар водийсининг куйи террасасидан то Чотқол ва 
Қурама тизма тоғларнинг сувайиргич қисмларигача бўлган ҳудудни эгаллайди. 
Ш.С.Зокиров (1975) Оҳангарон дарё ҳавзасида 70-йилларда олиб борган мажмуали 
тадқиқот ишларида ҳудуднинг ландшафтлар тузилиши, уларни қишлоқ хўжалигида 
фойдаланиш нуқтаи назаридан баҳолаш, табиий географик районлаштириш, иқлимий шароит 
ва агроиқлимий ресурсларни баҳолашда бирмунча илмий масалаларни ечиб берди. Унинг 
тадқиқот натижаларига кўра, ҳудудда 3 та табиий географик район ажратилади: 1) Юқори 
Оҳангарон; 2) Ўрта Оҳангарон; 3) Қуйи Оҳангарон. Шу жумладан иккинчи район ҳудудида 3 
та, яъни Чотқол ва Қурама ёнбағир, ҳамда Облиқ-Оҳангарон водий кичик райончалари 
мавжудлиги асосланган. 
Оҳангарон дарёси сувининг сифати тўғрисидаги маълумотлар илк бор 60- йилларнинг 
ўрталарида эълон килинган (Орлова, 1969). Ўша вақтларда Човлисой постида сувнинг 
минераллашув даражаси хар литрда 0,05г, Қорахитой постида 0,3г, қуйилиш жойида 1,5г ни 
ташкил килган. Асосий ифослантирувчи манбалар кўмир разрезлари (9-шахта) Ангрен ГРЭС, 
шаҳар канализацияси, каноп заводлари ҳисобланган. 
К.А.Домлажонов (1983, 1985) Оҳангарон дарёсининг гидрокимёвий режимини 
ўрганиш натижасида, қуйидаги хулосага келди: дарёнинг юқори оқими (Турк қишлоғи) да 
минераллашув даражаси хар литр сувда 55-291 мг ни ташкил қилган. Дарё сувида ион 
оқимининг кўплиги саноат корхоналаридан кўплаб оқова сувларнинг тушиши, шаҳар 
канализацияси ҳамда зовур сувларининг қуйилиши билан боғлиқлигини исботлаган. 
В.А.Гороховский, Н.А.Когай (1980), В.А.Гороховский (1981) ларнинг ишларида 
ОТМКсининг атроф-муҳитга таъсири тавсифланган. Бу борада ВА.Гороховский ОТМКнинг 
атроф-муҳитга таъсирини аниқлаш учун шамолнинг асосий йўналиши бўйича маълум бир 
масофаларда (0,3,8 ва 15 км) кузатиш ишларини амалга оширган. Шу орқали у манбадан 
узоқлашган сари табиий муҳит ифлосланиши қай даражада камая боришини баҳолаб берган. 


63 
Масалан, тупроқ ва ўсимликнинг оғир металлар билан ифлосланиши, манбадан 4-5 км 
масофада кўпроқ намоён бўлган. Умуман олганда эса, ОТМКнинг атроф-муҳитга салбий 
таъсири 23-25 км гача кузатилган. Ишлаб чиқариш таъсирида ландшафтларнинг ўзгариши 
икки йўналишда юз берган табиий компонентларнинг техноген моддалар билан тўйиниши ва 
уларнинг ўзгара бориши. 
Т.Рахимов ва М.Рахимовнинг "Ангрен экологияси" номли мақоласида шаҳарнинг 
ҳозирги экологик вазияти таҳлил килинган бўлиб, улар бу борада ифлослантирувчи 
манбалардан (жами 27 корхона) атроф-муҳитга чикарилаётган чиқиндиларни миқдор ва 
сифат жиҳатдан таҳлил килиб, асосий ифлослантирувчилар қаторида Ангрен ГРЭСи (йилига 
ўртача 54 минг т чиқинди), Ангрен керамика заводи, "Ўзбекрезинатехника” бирлашмаси ва 
бошқаларни 
кўрсатиб 
ўтганлар. 
Керамика 
комбинати 
ва 
“Ўзбекрезинатехника” 
бирлашмасининг чиқиндилари Қорабоғсойнинг қуйи қисмида ёқилиши туфайли катта 
экологик танглик вужудга келишини таъкидлайдилар. 
М.Шожалилов, Х.Вахобов (1994) нинг изланишларида Оҳангарон дарёси ўрта қисми 
ҳавзасида маъданларни қазиб олиш натижасида турли карьерлар таркиб топгани ва уларнинг 
ёнбағирларида хар хил гравитацион ходисалар ривожланаётгани ҳакида, шунингдек 
чиқиндиларнинг тўпланиб бораётгани натижасида очиқ омборлар вужудга келгани ва бошқа 
геоморфологик ҳодисалар ҳақида ёзадилар. Уларнинг фикрича, геотехноген ландшафтларда 
сурилмаларнинг вужудга келиши кейинги вақтда жадаллашиб бормокда. Бу ҳол карьерлар 
ёнбағирларида ер ости сувларини сизиб чиқиши ҳамда баҳорги ёғинлар ҳисобига 
кучаймоқда. 
Рудали конлар ва саноат корхоналарининг атроф-муҳитга таъсири Оҳангарон 
водийсида яққол кўринади. Бу борада, мутахассисларнинг тадқиқот ишлари натижаларига 
кўра, бир қатор геокимёвий қонуниятлар аниқланган, асосий илмий ишланмалар поёнига 
етказилиб, муҳим биогеокимёвий натижалар атрофлича асосланган (Толипов ва бошқ. 1995; 
Шукуров, 1998). Ушбу муаллифларнинг асослашича, ОТМК ҳудудида ва унинг атрофида 
ранг, печак (чумчукоёк) ва бошоқли ўсимликларда молибден (0,06%) ва мис (1,0%) миқдори 
бир неча маротаба к

Download 6,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   292




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish