Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги заҳириддин муҳаммад бобур номидаги



Download 6,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet50/292
Sana16.06.2022
Hajmi6,86 Mb.
#676149
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   292
Bog'liq
1-392

Фойдаланилган адабиётлар: 
1. Мусаев Б.С. Ўғит қўллаш тизими. Ўқув қўлланма. Т., 1998.
2. Мусаев Б.С. Агрокимё. Т., 2000.
3. Мусаев Б.С. Ўзбекистон тупроқларининг агрокимёвий тавсифи. Т., “Университет”, 1996. 
4. Сиддиқов С., Сатторов Ж.С. Тупроқларни агрокимёвий хариталаш ва ўғитлардан 
дифференциал фойдаланиш. Т., “Университет”, 1993. 
АЙДАР-АРНАСОЙ КЎЛЛАР ТИЗИМИ ВА ЧОРДАРА СУВ ОМБОРЛАРИНИНГ 
АТРОФ ҲУДУДЛАР ИҚЛИМИГА ТАЬСИРИ 
Жиззах давлат педагогика институти
Ғўдалов М.Р., Мухамедов О.Л., Зайнутдинова Д.К. 
Аннотация: Айдар-Арнасой кўллар тизими ва Чордара сув омбори таъсирида 
атроф-муҳитдаги иқлим ўзгаришлари таҳлил қилинади ва баҳо берилади. 
Таянч сўзлар: Айдар-Арнасой, Чордара, Чордара, иқлим, об-ҳаво.  
 
 ВЛИЯНИЕ СТРУКТУРЫ АЙДАР-АРНАСАЙСКИХ ОЗЁР И ЧАРДАРЬИНСКОГО 
ВОДОХРАНИЛИЩА НА КЛИМАТ ОКРУЖАЮЩИХ ТЕРРИТОРИЙ 
Аннотация: В данной статье анализируется и оценивается влияние структуры 
Айдар-Арнасайских озёр и Чардарьинского водохранилища на изменение климата 
окружающих территорий. 
Ключевые слова: Айдар-Арнасай, Чардара, водохранилища, климат, прогноз погода. 
 
IMPACT OF AYDAR-ARNASAY LAKE SISTEM AND THE CHORDARA RESERVOIR 
ON THE CLIMATIC 
Annotation: Climate change in the environment is assessed and analyzed under the 
influence of the Aydar-Arnasay lake system and the Chordara reservoir. 
Key words: Aydar-Arnasay, Chordara, water reservoir, climate, weather. 
“Экологик хабарнома” журналида В. Е. Чуб, С.В. Мягков, С.И. Климовларнинг 
“Айдаркўл-Арнасой кўллар тизими, Чордара ва Кўксарой сув омборларининг Самарқанд, 
Жиззах, Сирдарё ҳамда Тошкент вилоятларининг об-ҳавоси ва агроиқлимий ресурсларига 
салбий таъсири тўғрисида” номли мақоласи чоп этилди. Мақолада Айдар-Арнасой 
кўллари ва Чордара сув омборларининг умумий узунлиги 240 км, кенглиги 50 км гача 
бўлиб, умумий майдони 4 млн 200 минг гектарни эгаллашлигини ёзишган. Ушбу сув 
ҳавзаларида тўпланган сувлар 47 км
3
ни ташкил қилади, бу Ўрта Осиёдаги барча сув 
омборларидаги тўпланган сувларга нисбатан (40км
3
) анча кўп эканлиги кўрсатилган. 
Чордара сув омборидан 160 км шимолий – ғарбда Қозоғистон ҳудудида Сирдарё 
дарёси яқинида Кўксарой сув омбори қуриб битказилди, унинг сув юзаси майдони 
Чордара сув омборининг қарийиб ярмини ташкил қилади. Ана шу Айдар-Арнасой кўллар 
тизими Чордара ва Кўксарой сув омборлари Самарқанд,Сирдарё, Жиззах ва Тошкент 
вилоятлари об-ҳавосига таъсири ашёвий далиллар билан кўрсатиб берилган. 
Баҳор ёз ойларида сув ҳавзалари устидан кўтариладиган ҳаво оқимлари туфайли 
конвектив булутларнинг кўпайиши Самарқанд, Жиззах, Тошкент вилоятларида жала 
ёғинлари 15 дан 50 мм гача ва шиддатли эсадиган шамоллар (15-30 метр,сек. гача) 
сонининг кўпайганлиги, уларнинг оқибатида сел тошқинлари кучайганлиги ёзилган. 
Башорат сифатида яқин 10-16 йил ичида ёғинларнинг 8-12% дан 15-20% гача кўпайиши, 
бу эса сув тошқинлари ва сел фаоллигининг янада кучайишига олиб келиши кўрсатилган. 


72 
Биз ушбу мақоладаги фикр ва мулоҳазаларга қўшиламиз. Айдар-Арнасой кўллар 
тизими, Чордара Кўксарой сув омборлари Сирдарё ўзани ва атрофларидаги батқоқланган 
тўқайзорлар ҳаммаси биргаликда Қизилқум чўлининг шарқий ва жанубий-шарқий 
қисмида атроф-жойлар иқлимига таъсир кўрсатувчи йирик объект ҳосил қилган. 
Атрофдаги ҳудудлар иқлимига таъсири бўйича бу кўллар ва сув омборлар тизими Орол 
денгизидан бироз фарқ қилади. Орол денгизи устидан ўтган ҳаво оқимлари ўтиш 
давомида бир оз намга тўйинади, лекин яқин атрофда ҳаво оқимларига механик тўсиқлар 
(тоғлар) бўлмаганлиги учун ҳаводаги намлик Қизилқум чўлида тарқаб кетади, шу сабабли 
ҳам Орол денгизининг атрофидаги ҳудудларда ёғин миқдори кўпайишда таъсири жуда 
кам. Лекин, сўзсиз қирғоқ атрофларида бир неча ўн километр масофада Орол денгизи суви 
ҳаво ҳароратига ва намлигига таъсир кўрсатиб туради. 
Айдар-Арнасой кўллар тизими ва Чордара, Кўксарой сув омборлари жойлашган 
ҳудудга яқин атрофларида тоғларнинг борлиги Орол ҳудудига нисбатан бироз бошқача 
шароит яратади. Айдаркўлнинг жанубий томонида Нурота тоғлари жойлашган бўлиб, 
кўлдан тоғгача масофа 20-25 км ни ташкил қилади. Чордара сув омборидан Тошкент 
вилоятидаги Қоржонтоғигача масофа 15-20 км, Қурама тоғларигача 75-80 км. 
Айдар-Арнасой кўллар тизими ва Чордара, Кўксарой сув омборлари жойлашган 
ҳудудларда йиллик шамол 75-80 % ғарбий, шимолий, шимоли-ғарбий ва шимоли-шарқий 
йўналишларда эсади. Бу йўналишлардаги шамоллар В. Е. Чуб, С.В. Мягков, С.И. 
Климовлар ёзганидек сув ҳавзаларига яқин жойлашган Самарқанд, Сирдарё, Жиззах ва 
Тошкент вилоятлари об-ҳавосига сезиларли таъсир кўрсатиб туради. Ушбу вилоятларга 
Навоий вилоятининг шарқий қисмида жойлашган Нурота ва Конимех туманлари ҳамда 
Навоий шаҳри атрофларини ҳам қўшиш мумкин. Нурота шаҳри Айдаркўлдан 45 км, 
Навоий шаҳри эса 70 км узоқликда жойлашган. Шимол ва шимоли-шарқий томонидан 
эсадиган тезлиги 8 м/секунддаги шамоллар Айдаркўлдан Нурота тоғ этакларига 30-40 
минутда, тезлиги 20 м/секунддаги шамол эса 15-20 минутда етиб келади. Агар шамол 
тезлиги 30 м/секундни ташкил қилса бундай шамол Нурота тоғларига 10-15 минутда 
етади. 1 соат ичида 100 км дан ортиқ радиусдаги ҳудудлар устини тўлиқ қоплайди. Бу 
ҳудудларга Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Тошкент вилоятлари ва Навоий вилоятининг 
шарқий қисмлари киради. 
Катта майдонни эгаллаган Айдар-Арнасой кўллар тизими, Чордара ва Кўксарой сув 
омборларининг атроф-ҳудудлар об-ҳавосига таъсири сезиларли даражада билинмоқда. 
Бунинг асосий сабабларидан бири сув ҳавзалари, атрофдаги қумли ҳудудлар ва тоғли 
ҳудудларнинг турлича исиши ва ушбу маҳаллий ҳаволарнинг бир-бирига таъсири, ҳамда 
тоғларнинг ҳаво оқимларига механик тўсиқлик қилишидир. Баҳор фаслининг охирги 
ойлари ва ёз фаслининг бошларида кучли қизиган қумлар устидан ҳавоининг тик 
кўтарилиши (термик конвексия) кучайди ва тўп-тўп булутларнинг хосил бўлишига 
шароит яратади. Шундай пайтда шимолий, шимоли-шарқий ва ғарбий йўналишлардан 
шамоллар эсса, кўллар устидаги нам ҳаво қумлар устидаги қуруқ иссиқ ҳаво билан 
аралашади, натижада тўхтаб-тўхтаб эсадиган ёки гирдобли кучли шамолларнинг хосил 
бўлишига шароит яратади. Ушбу ҳаво оқимлари тоғларга етиб келса, тоғлар ёнбағри 
бўйлаб юқорига кўтарилади. Динамик конвекция кўтарилаётганда ҳаво совийди, намликка 
тўйинади ва ёғинлар ёғади. Июль ва август ойларида ҳароратнинг баландлиги туфайли 
атмосферада нисбий намлик камайиб кетади, ҳаво тўйиниш даражасидан анча узоқ 
бўлади. Шу сабабли бу ойларда ёғин кам ёғади. Лекин, иссиқ ёз ойларида ҳам уч хилдаги 
маҳаллий ҳаволар, яъни сув ҳавзалари устидаги салқин чўл устидаги қуруқ, иссиқ, 
тоғлардаги нисбатан салқин ҳаволарнинг тўқнашиши ва аралашишида, қуруқ ва 
шиддатли кучли шамоллар ҳосил бўлади. Тоғларнинг ҳаво оқимлари йўлларидаги тўсиқ 
бўлиши уюрмали ёки шиддатли шамол бўлишига, баъзан тоғлардан жала ёғинлари 
ёғишига сабаб бўлади. 
Айдар-Арнасой кўллар тизими ва Чордара сув омборлари кеч куз ва қиш ойлари 
атроф-муҳитларда туманли кунларнинг кўпайишига ҳам таъсир кўрсатмоқда. Сув юзасидаги 


73 
ҳаво ҳарорати сув атрофларидаги қуруқлик ҳавоси ҳароратига нисбатан паст бўлган 
ҳолатлардан сув юзаси устидан буғланиш туманлари ҳосил бўлади. Шамолли об-ҳаво 
шароитида бу туманлар қуруқлик томон ҳаракатланади ва кўллар соҳилларида бир неча 
километр майдонни эгаллайди. Агарда қиш ойлари ҳавонинг бирданига кескин совиши юз 
берса сув ҳарорати пасайиб кетади. Бундай шароитда сув юзасидаги ҳаво нисбатан илиқроқ 
бўлади ва шамол сув юзасидаги ҳавони қуруқлик томон ҳайдаганда қирғоқ атрофларида бир 
неча ўн километргача масофада қалин адивиктив туманлар ҳосил бўлади.
Айдаркўл ҳосил бўлгандан кейин туманли кунларнинг кўпайганлигини маҳаллий 
жой чўпонлари ҳам тасдиқлашади. Бунда совуқ туманли кунлардан кейин деб гапириб 
беришади чўпонлар саксовул , жинғил, қум акацияси, шувоқ, янтоқ ва бошқа бута ва 
дарахтчалар музли қаттиқ қиров билан қопланади. 2017 йил қишда шундай қиров 10 
кундан ортиқ давом этди, қўй ва эчкиларни яйловда боқишининг иложи бўлмади. 
Шимолий Нурота тизмасининг шимолий ёнбағри ва тоғ этакларида жойлашган 
Янгиқишлоқ (Фориш), Синтоп, Ухум, Можрум, Темирқобиқ ва бошқа қишлоқлар аҳолиси 
ҳам Айдаркўлнинг таъсири катта бўлаётганини гапириб беришади. Уларнинг айтишича 
кўлнинг салқин ҳавоси йил давомида сезилиб туради. Кучли шамол кўл тамондан эсса 
чанг билан бирга туз келганини сезамиз дейишади. Бу қишлоқларда узумнинг
қоракишмиш тури кўп етиштирилади. Иссиқ ва қуруқ об-ҳаво шароитида яхши ҳосил 
берадиган бу узум Айдаркўл пайдо бўлгандан кейин “занг” касали билан касалланадиган 
бўлган. Айдаркўл пайдо бўлгандан кейин дейишади қишлоқлардаги кекса кишилар кучли 
шамоллар, жала ёғинлар ва сел ҳодисаси кўпайди. 2017 йил баҳор ойларида бир неча 
марта жала ёғинлар бўлиб кучли сел ҳодисаси тез-тез такрорланган. Сел ҳодисаси 
шимолий Нурота тизмасида эмас, жанубий Нурота тизимда ҳам кучли рўй берган. Буни 
Оқтоғ тизмасининг шимолий ёнбағрида жойлашган Қодоқ қишлоғи мисолида 
кўрсатишимиз мумкин. 2017 йил баҳорида рўй берган жала ёғинлар ва сел туфайли 
Қодоқсойнинг ўзанини 1,5-3,0 метргача чуқурлаштирган ва кенгайтирган. Сув ювиши 
туфайли 2,0-3,5 метрли жарлик ҳосил бўлган. Қишлоқда ёз ойлар сувни тўплайдиган 
узунлиги 20 метр эни 5-8 метр чуқурлиги 1,5 метрли ҳовуз сув олиб келган тош ва қумлар 
билан тўлган. Қишлоқдаги ёши 80 дан ошган кекса кишилар бундай селни кўрмаганини 
айтишади. 1969 йил серёғинли йил бўлиб йиллик ўртача ёғин миқдори 2017 йилга 
нисбатан 1,5-1,8 баробар кўп бўлган, лекин ёғин бир текис сел ҳосил қиладиган даражада 
ёғмагани учун сойларда емирилиш ювилиш ишлари 2017 йилдагидек бўлмаган. 
Айдар-Арнасой кўллар тизими, Чордара, Кўксарой сув омборларининг атрофдаги 
ҳудудлар иқлимига умуман табиатига таъсирини ўраганиш учун микроиқлим илмий 
тадқиқот 
ишларини 
бажаришни 
режалаштирганмиз, 
тадқиқот 
ишида 
кўллар 
қирғоқларидан турли масофада иқлим элементлари, яъни ҳаво ҳарорати, намлиги, ҳаво 
босими, шамол йўналиши, тезлиги, тупроқ ҳарорати метеорологик асбоблар ёрдамида 
ўлчанади. В. Е. Чуб, С.В. Мягков, С.И. Климовларнинг “Айдар-Арнасой кўллар тизими, 
Чордара ва Кўксарой сув омборларининг Самарқанд, Жиззах, Сирдарё ҳамда Тошкент 
вилоятларининг об-ҳавоси ва агроиқлимий ресурсларига салбий таъсири тўғрисида” ги 
мақоласидаги 
билдирилган 
фикрлар 
бизнинг 
тадқиқот 
дастуримизни 
янада 
кенгайтиришга, ўлчаш ва иқлимий таҳлил ишларимизни каттароқ масштабда бажариш 
зарур эканлилига ижобий ғоявий туртки берди.

Download 6,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   292




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish