Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги заҳириддин муҳаммад бобур номидаги



Download 6,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet41/292
Sana16.06.2022
Hajmi6,86 Mb.
#676149
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   292
Bog'liq
1-392

Ключевые слова: ландшафт, гора, предгорье, адыр экологическое изменение, физико-
географический процесс. 
Annotation: This article outlines the environmental changes that originated in the nature of 
the southwest Gissar as a result of the anthropogenic impact, their swiftness and influence on the 
landscapes.
Key words: landscape, mountain, foothills, ecological change, physic-geographical process. 
Жанубий Ўзбекистоннинг тахминан 57,8 фоизини тоғ ва тоғолди минтақаси 
ташкил этади (Республикада 21,3 фоиз). Бироқ, вилоятлар доирасида тоғли ҳудудлар 
салмоғи турлича бўлиб, Сурхондарё вилоятининг 70 фоиз (Джумаев Т., 1989), Қашқадарё 
вилоятининг 45,2 фоиз (Абдуллаев С.И., Усмонов И., 1981) ҳудуди тоғ ва тоғ олди 
минтақасига мансуб (Қурбонов П.А., 2012). Ушбу ҳудудларнинг жуда катта (тахминан 80 
фоизга яқин) қисми Ҳисор тизмаси (Қоратепа тизмасининг жануби ва Боботоғ 
тизмасининг ғарбий қисми қолган 20 фоиздан ортиғини ташкил этган ҳолда) ҳиссасига 
тўғри келади.
Ҳисор тоғ тизмасининг жануби-ғарбий қисми шу йўналишда Хонтахти, Яккабоғ, 
Чақчар, Жоникмар, Бешнов, Қорасирт, Қорачағат, Деҳқонобод, Бобосурхок, Богазар, 
Бойсунтоғ, Кетмончопти, Кўҳитанг, Сурхонтоғ, Сувсизтоғ каби ўнлаб тизмаларга бўлиниб 
кетган. Ушбу тизмаларнинг ғарбий ва шимоли – ғарбий ёнбағрларидан Қашқадарё ва 
унинг чап (Яккабоғдарё, Танхоздарё, Жиннидарё, Лангар, Оқсув, Ғузордарё – Катта ва 
Кичик Ўрадарё) ирмоқлари, шарқий ёнбағридан Сурхондарёнинг ўнг (Тўполон, Қоратоғ, 
Сангардак, Хўжаипок дарёлари) ирмоқлари ва Шеробод дарёлари бошланиб, улар 
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларининг катта майдонларини (Қашқадарёнинг асосий 
чап ирмоқлари Қашқадарё вилояти суғориладиган ерларининг 20 фоизини) сув билан 
таъминлаб беради. Ушбу дарёларининг ўнлаб йирик ирмоқлари ва уларга қўшиладиган 
юзлаб сойлар тоғларнинг ёнбағрини кучли парчалаган, тор ва чуқур водийларни ҳосил 
қилган. 
Ҳисор тоғларининг ўртача баландлиги 3600 метргача боради. Айрим чўққилари 
4400-4600 метр баландликкача етиб, уларнинг юқори қисмида совуқ криоген зона 
шаклланган. Жануби – ғарбий Ҳисор тизмаси меридионал йўналишда жойлашган бўлиб, 
ғарбий ёнбағрида 600-800 мм гача ёғин ёғади. Тоғларнинг баландлиги ва ҳароратнинг 
пастлиги сабаб Қашқадарё ва Сурхондарёнинг юқори қисмида 200 дан ортиқ тоғ 
музликлари шаклланган. 
Жанубий Ўзбекистонда яшаётган 5,5 млн. кишидан ортиқ аҳолининг тахминан 37 
фоизи (Қашқадарё вилояти аҳолисининг 40 фоизи, Сурхондарё вилояти аҳолисинининг 34 
фоизи) жануби-ғарбий Ҳисор тоғ ва тоғ олди ҳудудларига тўғри келади.
Табиатга бўлган салбий таъсир натижасида Ҳисор тизмасининг жануби – ғарбий 
тармоқларида қатор экологик ўзгаришлар рўй бермоқда. Масалан, Жануби – ғарбий Ҳисор 
тоғларининг ёнбағирларини ўз ичига оладиган Қашқадарё дарёсининг ҳавзасида, анчагина 
майдон сурилма ҳодисасини ривожланиши натижасида, хўжаликда фойдаланиши учун 
яроқсиз ерга айлантирилган. Сурилма ҳодисалари Жиннидарё, Кичик Ўрадарё, Оқсув ва 
Катта Ўрадарёни ҳавзаларида кучлироқ ривожланган. Шу дарёлар ҳавзасининг майдонини 
яримидан кўп қисми, эрозион жараёнларга ҳам маҳкум бўлган. Унинг тупроқ 
қопламининг 12 % и кучли ювилган, 40,5 % и ўртача ва кучсиз ювилган тупроқлар ташкил 
қилади [4, 58-б.]. 
Кузатишлар, баландлик мажмуа
лари 
ичида тоғ-ўрмон ландшафт мажмуалари тез 
тикланувчан эканлигини исботламоқда. Ҳисорнинг Қамаши, Деҳқонобод ва Шеробод 
туманлари доирасидаги паст тоғлар ва адирлар – геоботаник адир минтақаси бўлиб, 
денгиз сатҳидан 600-1200 м баландликларда жойлашган. Тоғ-ўрмон ландшафт 
мажмуаларига қараганда иқлимнинг анча қурғоқчил бўлиши, дарахт ва буталарнинг 


61 
ўсувчанлиги секин бўлиши туфайли кўчки ва сел оқими бу ҳудудларда тез-тез 
кузатилмоқда. Жумладан, Чақчар тизмасининг ғарбий қисмидаги Ғузор адирларида чорва 
молларининг кўп боқилиши туфайли ўсимликлар вегетация даврини тўлиқ ўтказа олмаяпти. 
Шунинг учун, оч тусли бўз тупроқлар тарқалган адирларнинг қуйи қисмида, вақтли, ўзанли 
оқимлар ҳосил бўлиб, жарларни вужудга келтириши, Оқибатда, Ғузор воҳасига туташ бўлган 
Ғузор дарёсининг ўрта оқимида яшовчи аҳоли кўплаб моддий зарар кўриши мумкин. Паст тоғ 
ва адирлар кенг майдонларни эгаллаган Яккабоғ, Қамаши, Деҳқонобод, Ғузор, Шеробод, 
Олтинсой, Бойсун, Сариосиё каби туманларнинг аҳолиси вақти-вақти билан бўлиб турадиган 
табиий офатлардан жабрланиб туриши кўпчиликка аён.
Сурхонтоғ ва Кетмончопти тизмаларининг шарқий ёнбағридаги ўрмонларнинг 
қуйи чегараси бир неча юз метрга баландлашиб, тахминан 1700-1800 метргача борган. 
Табиийки, бир неча ўн йил муқаддам уларнинг чегараси бундай бўлмаган. Ўрмонлар 
майдонининг қисқариши эса ҳавфли табиий географик жараёнларнинг фаол кечишига 
сабаб бўлади. Ўрмонлар кўплаб хавфли табиий географик жараёнларнинг олдини олишда 
ва уларга қарши чора сифатида асосий тўсиқ бажара олиши маълум. Масалан, биргина 
шамолнинг ҳаракатига ўрмонлар таъсири 250 м масофадан, ўрмондан қарши томонга 
ҳаракатида эса, 1500 м дан билина бошлайди. Ўрмон ичида шамол тезлиги 1м/сек дан 
ошмайди [3, 54-б.].
Жануби-ғарбий Ҳисор тоғ ландшафтларидаги экологик ўзгаришларни йирик 
миқёсда намоён бўлмасдан, тоғ ландшафтларини бир бутун яхлит табиий ҳудудий мажмуа 
ва тадрижий ўзгарувчи геотизим сифатида, шу билан биргаликда уларга бўлган 
антропоген таъсирларни тексислик-чўл ландшафтлари билан боғлиқ ҳолда қараш, 
тоғларни экологик, иқтисодий, ижтимоий, маънавий, тарбиявий, эстетик жиҳатдан юксак 
мавқега эга бўлган табиий географик объектлигини ҳисобга олган ҳолда мажмуали 
географик, геоэкологик, биогеографик тадқиқотларни олиб бориш ва бундай тадқиқот 
натижаларидан самарали фойдаланиш мамлакатимиз жанубида жойлашган Қашқадарё ва 
Сурхондарё вилоятлари иқтисодиёти ва аҳоли фаровонлиги учун муҳим аҳамиятга эга. 

Download 6,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   292




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish