Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги заҳириддин муҳаммад бобур номидаги



Download 6,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet273/292
Sana16.06.2022
Hajmi6,86 Mb.
#676149
1   ...   269   270   271   272   273   274   275   276   ...   292
Bog'liq
1-392

 
Адабиётлар: 
1.
Перцик Е. Н. География городов (геоурбанистика): Учебное пособие для геогр. 
спец. вузов. – Высш. шк., 1991. Б.131. 
ФАРҒОНА ВОДИЙСИ ШАҲАРЛАРИ ДЕМОГРАФИК САЛОҲИЯТИДАГИ 
ЎЗГАРИШЛАР 
Тўхтабоева Дилафрўз Эргашевна 
Ўзбекистон Миллий университети, 
таянч докторант
 
toxtaboyevad@mail.ru 
Резюме: Мақолада Фарғона водийсидаги 23 та кичик ва ўрта шаҳарларнинг аҳоли 
сони таркибидаги ўзгаришлар, уларнинг ўсиб бориши, табиий кўпайиши, демографик 
салоҳияти юқори ва паст бўлган шаҳарларни мустақилликнинг ўтган чорак асрдаги 
кўриниши ҳақида ёритилган.
Калит сўзлар: Фарғона водийси, аҳоли сони, аҳоли ўсиши, демографик салоҳият, 
кичик ва ўрта шаҳарлар, табиий кўпайиш. 
Резюме:
В статье излагаются изменения численности населения 23 малых и 
средних городов в Ферганской долине, их рост, естественный прирост, высокий и низкий 
демографический потенциал городов за последнюю четверть века. 
Ключевые слова:
 Ферганская долина, население, рост населения, демографический 
потенциал, малые и средние города, естественный прирост. 


368 
Resume:
 The article outlines the changes in the population size of 23 small and medium-
sized cities in the Fergana valley, their growth, natural increase, high and low demographic 
potential of cities over the past quarter century. 
Key Words:
 Fergana valley, population, population growth, demographic potential, small 
and medium cities, natural increase. 
 
Бугун дунёнинг бирон–бир ҳудудида бўлган воқеа–ҳодисалар ҳақида бир неча 
сонияда хабар топиш айни пайтда янгилик эмас. Мазкур масалалар қаторига урбанизация 
жараёнлари ҳам кириб, бу эса ривожланаётган давлатларда шаҳарларнинг тобора 
кенгайиб, тараққий этиб бораётганлиги билан изоҳланади. Бу эса шаҳарлардаги аҳоли 
сонининг тобора ортиб, зичлашиб бораётганлиги билан ҳам изоҳланади. Ушбу ҳолат 
ўзининг ижобий томонлари билан бирга бир қатор муаммоларни ҳам келтириб 
чиқармоқда-ки, айни пайтда улар глобал масалалардан бирига айланди. Бунинг ечимини 
катта шаҳарлар атрофидаги кичик ва ўрта шаҳарларни ривожлантириш орқали ҳал этиш 
мумкин. Натижада, катта шаҳарларда аҳоли сони жуда ҳам зичлашиб кетишини олди 
олинади. 
Бирлашган Миллатлар ташкилотининг аҳоли пунктлари бўйича Дастури (UN 
Habitat) га кўра, айни пайтда аҳолиси бир миллион кишидан кам бўлган катта ва кичик 
шаҳарларда ер юзи аҳолисининг 59 фоизи истиқомат қилади. Катта ва кичик шаҳарлар 
ўзгараётган жаҳон иқтисодиётининг марказларига айланиб бормоқда. Қишлоқлардан иш 
излаб келувчилар ҳисобига шаҳарлар кенгаймоқда. Инсоният тарихида илк бор жаҳон 
аҳолисининг катта қисми шаҳарларда истиқомат қилиши билан боғлиқ ҳодиса қайд 
қилинмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ҳам дунёда аҳоли сони тез ўсиб бораётган давлатлар 
қаторига киради. 2018 йил 1 январь ҳолатига кўра доимий аҳолиси сони 32,65 миллион 
кишини ташкил этиб, 2017 йилда 533,4 минг кишига ёки 1,7%га ўсган. Жумладан, шаҳар 
аҳолиси сони 16,53 млн кишини (жами аҳоли сонидаги улуши 50,6%), қишлоқ аҳолиси 
сони 16,12 млн кишини (49,4%) ташкил этди (2018 й). Республика ҳудудлари ичида 
Фарғона водийси аҳоли сонининг кўплиги, уларнинг зич жойлашганлиги билан ажралиб 
туради. Бу эса унинг демографик салоҳиятига катта таъсир кўрсатмоқда
Фарғона водийси мамлакатнинг атиги 4,1% ни эгаллаган ҳолда (майдони 19,2 минг 
км/кв), бутун республика аҳолисининг 28,4 фоизи (аҳолиси 9019,2 киши 01.01.2016 й) 
ушбу минтақада истиқомат қилади ва бу жиҳатдан водий бошқа барча ҳудудлардан устун 
туради. Яқин йилларгача Фарғона водийси аҳоли сони таркибида қишлоқ аҳолисининг 
кўплиги хос эди. Масалан, “1993 йил бошида водий бўйича 33,3% аҳоли шаҳарларда 
истиқомат қилган”[1, 90-б.] бўлса, 2009 йилдан кейин эса бу тенденция аксинча, қишлоқ 
аҳолисининг озайишига, шаҳар аҳолисининг устунлигига сабаб бўлди. Айни пайтда водий 
аҳолисининг 57,4 % и шаҳар жойларида истиқомат қилади (2015 й).
Мустақилликнинг ўтган чорак асри мобайнида водийнинг шаҳар манзилгоҳлари 
таркибида кичик ва ўрта шаҳарлар улуши ҳам ўзгариб борди. Масалан, 1991 йилда кичик 
ва ўрта шаҳарларда Андижон вилоятининг 13,1 %, Наманган вилоятининг 12,7 %, 
Фарғона вилоятининг 5,3 % аҳолиси яшаган бўлса, 2016 йилга келиб 12,3%, 11,8%; 5,6% 
кетма-кетликни ташкил этган ҳолда Андижон ва Наманган вилоятларида кичик ва ўрта 
шаҳарлар улуши 0,9 мартага камайиб, Фарғона вилоятида аксинча 1 мартага ошганлигини 
кўриш мумкин. Лекин, ушбу шаҳарларнинг умумий фоизида Андижон ва Наманган 
вилоятлари доимо етакчи бўлиб, бу эса шаҳарларнинг сонини кўплиги ва улардаги 
демографик салоҳиятнинг юқорилиги натижасидир (1–расмга қаралсин)[2].

Download 6,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   269   270   271   272   273   274   275   276   ...   292




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish