Dosmanov Farhad A'zamkulovich
Abstract:
: During the years of independence, significant changes have taken place not
only in urban areas, but also in social demographic development. This article highlights the
importance of birth, death, and naturalization of demographic processes in increasing
urbanization.
Key words: birth rate, mortality, marriage, divorce, urbanization
Макон ва замонда доимо тўхтовсиз янгиланиб, ўзгариб турадиган кишилар гуруҳи
бўлмиш аҳоли ўсиш суръатидаги пасайиш унинг ҳудудий инъикосида бирдан
сезилмайдиган ижтимоий ҳодисадир. Аҳоли сони, ҳудудий-демографик таркиби, зичлиги,
табиий-механик ҳаракати жамиятнинг ўтмиши, бугуни ва келажак тараққиётини ўзида
ифодалайди. Айниқса, табиий ва механик ҳаракат аҳоли ҳудудий тақсимланиши ва
кўпайишида катта роль ўйнайди. Айни пайтда, ушбу ҳаракат, ҳар қандай давлатнинг
тараққиёт даражаси ва мавқеъини белгилайди, бир бутун ҳудуд демографик вазияти
ўзгаришига сабаб бўлади.
Дунёда ўтган асрнинг 70-йиллари ўрталарида урбанизация жараёни кенг миқёсда
ривожланиб мураккаб характер касб этди, шаҳар агломерациялари ривожланди ва шаҳар
аҳолиси тезлик билан кўпайди. Худди шу даврда, ишлаб чиқаришда аёллар бандлиги
ортиши, шаҳар аҳолиси улуши кўпайиши, аҳоли маданий савияси кўтарилиши, анъана ва
диннинг таъсири камайиши, соғлиқни сақлаш соҳасидаги эришилган ютуқлар, иқтисодий
чораларнинг амалга киритилиши, аҳоли ўсиш суръати пасайиши, болалар туғилишини
чеклашда ўта муҳим ўрин тутди (Е.Н. Перцик, 1991).
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётининг жаҳон хўжалик ва молиявий-
иқтисодий тизимига интеграциялашуви тобора чуқурлашиб бораётган бир пайтда, социал
омилларнинг демографик жараёнларга кўрсатаётган таъсири сезиларли ортиб бормоқда.
Айниқса, урбанизация жараёни нафақат, ижтимоий-иқтисодий тараққиёт, балки
демографик масалаларда ҳам муҳим аҳамият касб этмоқда. Чунки, демографик
жараёнлардан туғилиш, ўлим, никоҳ, ажралиш ҳодисалари урбанизация даражаси билан
бевосита боғлиқликда ўзгариб боради. Булардан фақатгина туғилиш, никоҳ жараёнидан
ташқари, қолган барча жараёнлар урбанизациялашган ҳудудларда юқори кўрсаткичларни
ташкил этади.
Мустақиллик йиллари шаҳар ва шаҳар типидаги аҳоли пунктларининг нафақат
сони, балки ҳудудий, ижтимоий-иқтисодий тараққиётида ҳам муҳим ўзгаришлар рўй
берди. Бу эса ўртача ва кичик шаҳар аҳоли пунктларининг жадал ривожланишига сабаб
бўлди. Аммо энг йирик шаҳар аҳоли пунктлари сонида ўзгаришлар кузатилмади. Шаҳар
аҳоли пунктларини ҳудудий ташкил этиш учун қилинган саъйи-ҳаракатлар, ушбу
ҳудудларда аҳоли пунктларига нисбатан қўйиладиган шаҳарсозлик талабларига риоя
этилган ҳолда, муҳандислик, транспорт, ижтимоий инфратузилма тармоқларини оқилона
жойлаштириш ва ривожлантириш, ижтимоий-иқтисодий, демографик, ҳудудий, экологик
жиҳатдан шаҳарга хос турмуш тарзининг шаклланишига замин бўлади.
Урбанизация даражаси кўтарилишида аҳолининг табиий ва механик ҳаракати
алоҳида ўрин тутади. Бунда аҳолининг механик харакати унинг табиий такрор барпо
бўлишига қараганда етакчи ҳисобланади. Аммо шаҳар аҳолиси механик ҳаракати асосан
кетувчиларнинг келганларга нисбатан салмоғи юқорилиги ҳисобига манфий тус
олганлиги, унинг мутлоқ кўпайишида сезилмади. Тадқиқот йиллар оралиғида шаҳар аҳоли
пунктларида ҳам табиий кўпайиш коэффициентида пасайиши рўй берди. Масалан, 1995
йилда 18 та шаҳар аҳоли пунктларида табиий кўпайиш коэффициенти 8 промиллени
366
ташкил этган бўлса, 2017 йилда улар сони 48 тага етган ҳолда, аҳолиси сони 2 баробарга
ошди. Бунинг эвазига, табиий кўпайиш коэффициенти 16-20 ‰ ва 20,0 ‰ дан баланд
бўлган гуруҳларга мансуб шаҳар ва шаҳар посёлкалари миқдори камайиб борди.
Чунончи, табиий кўпайиш коэффициенти 16-20 промиллегача бўлган шаҳар аҳоли
пунктларида 1995 йилда жами шаҳар аҳолисининг 30,2 % и яшаган ҳолда, улар сони 45 та
бўлган бўлса, 2017 йилда бу кўрсаткичлар 16,9 % ва 23 % га тенг бўлди. 20 ‰ ва ундан
баланд гуруҳда жойлашган шаҳарлар сони бу даврда 5,6 мартага қисқарди. Чунки, 62 та
шаҳарлардан атиги 7 та, Ургут, Тўрақўрғон, Чироқчи, Янги Нишон, Гагарин, Дўстлик ва
Қўнғирот шаҳарларигина бу гуруҳда қолди. Худди шундай жараён шаҳар типидаги
посёлкаларда ҳам рўй берди. Мазкур гуруҳлаш натижалари йилдан-йилга аҳоли табиий
кўпайиш коэффициенти кичик бўлган гуруҳларда шаҳар ва шаҳар посёлкалари тобора
тўпланаётганлигини кўрсатди.
Ўзбекистон шаҳарлари аҳолиси табиий кўпайиш кўрсаткичининг пасайиши
демографик жараёнлардан туғилиш даражаси қисқариши билан белгиланади. Жумладан,
шаҳар аҳолисида туғилиш коэффициенти ҳар минг кишига 1989 йилда 26,1 ‰, 2005 йилда
17,3 ‰, 2017 йилда 21,9 ‰ ни ташкил этди ёки 1,2 мартага камайди. Шаҳар аҳолисида
туғилиш ҳамиша кам сонли бўлиб келган, эндиликда эса бу жараённинг ҳам қисқариб
бориши, ўрганилаётган ҳудуд демографик вазияти ва унинг келажакдаги ривожланиш
йўналишини аниқлаб беришга хизмат қилади. Туғилиш жараёни шаҳар ва шаҳар типидаги
аҳоли пунктларида ҳам фақат камайиш томонга йўналганлигини 1995-2015 йиллар
оралиғидаги кўрсаткичлар ҳам тасдиқлайди.
Жумладан, 1995 йилда туғилиш коэффициенти 10 промиллегача бўлган шаҳар ва
шаҳарчалар сони атиги 8 та, яъни Қизкетган, Пристан, Қубла-Устюрт, Хушрўй, Иттифоқ,
Чиғириқ ва Эшонгузар бўлган бўлса, 2000 йилда улар сони 15 тага етди. 2017 йилда
Шофиркон, Қоратов Косон, Шаҳрисабз, Янги-Марғилон, Навбаҳор, Уйғур, Фарход,
Кимёгарлар, Хуррият, Нуробод, Искандар каби 22 та шаҳар аҳоли пунктларида туғилиш
даражаси 10 промиллегачани ташкил этди. 1995 йилда жами шаҳар аҳоли пунктларининг
30,8 % и, аҳолисининг 16,7 % ига тўғри келган 72 та шаҳар аҳоли пунктларида туғилиш
коэффициенти 30,1 промилле ва ундан баланд бўлган. 2000 йилда бундай туғилиш
коэффициенти Янгиқўрғон, Олтиариқ ва Чимёнда, 2017 йилда Қўнғирот, Қубла-Устюрт,
Зарбдор, Янгиқишлоқ, Деҳқонобод, Чироқчи, Шалқар, Чаркесар, Сариқ шаҳар ва
шаҳарчаларида кузатилди.
Туғилиш даражаси юқори бўлган шаҳар аҳоли пунктлари сони йилдан-йилга
камайиб бормоқда. Жумладан, 1995 йилда барча шаҳар аҳоли пунктларининг 24,8 % ида,
2000 йилда 6,9 % ида, 2017 йилда 6,0 % ида туғилиш коэффициенти 25,1-30,0 промиллега
тўғри келган. Аксинча, туғилиш даражаси 15,1-20,0 промилле бўлган шаҳар аҳоли
пунктларида кўпайиш рўй берди, яъни 1995 йилда, улар сони 29 та, 2000 йилда 82 та, 2017
йилда 106 тани ташкил этди.
Йирик шаҳарлар аҳолиси туғилиш даражаси таҳлил этилганда, унинг энг кичик
даражаси 1995 йилда Бухорода (16,6 ‰) ва энг баланди Нукусда (28,3 ‰), 2017 йилда эса
Чирчиқ (16,8 ‰) ва Қарши шаҳрида (25 ‰) қайд этилди. Барча йилларда, Наманган,
Жиззах, Андижон, Қарши, Марғилон шаҳарларида туғилиш даражаси юқори бўлиб
келмоқда. Аксинча, Самарқанд, Термиз, Фарғона, Навоий, Гулистон, Олмалиқ, Урганч
шаҳарларида унинг кўрсаткичи 20 ‰ га етмайди. Ҳолбуки, 1995 йилда мазкур шаҳарлар
аҳолисининг туғилиш даражаси бу кўрсаткичдан баланд бўлган. Урбанизациянинг муҳим
демографик жиҳатларидан яна бири, бу аҳоли ўлим ҳодисаси ҳисобланади. Ўзбекистонда
аҳоли ўлими даражаси ҳамиша паст бўлиб келган, аммо шаҳар аҳолисида жами ва қишлоқ
аҳолисига нисбатан унинг бирмунча баландлигини кузатиш мумкин. Тадқиқ этилаётган
ҳудудий таркибда 1989-2017 йиллар оралиғида аҳоли ўлими ҳодисаси кўрсаткичларида
сезиларли ўзгариш рўй бермади.
Аҳоли ўлимининг ҳудудий хусусиятларида шаҳар ва шаҳар типидаги аҳоли
пунктлари муҳим ўрин тутади. 1995 йилда республиканинг Андижон, Асака, Нукус, Боз,
367
Зафаробод, Қўйтош, Гагарин, Навоий, Ғозғон, Шалқар, Пойтуғ, Олтинкўл, Қўғирот,
Когон, Олот, Қоракўл, Учқўрғон, Халқообод, Уйчи, Самарқанд, Каттақўрғон, Булунғур,
Сайхунобод, Қувасой, Чолиш, Хозарасп, Ҳамза, Марғилон, Фарғона, Гулбаҳор каби, жами
бўлиб 63 та шаҳар ва шаҳар типидаги аҳоли пунктларида ўлим даражаси ҳар минг кишига
7 ‰ ва ундан кўпни ташкил этган. Булардан Тошкент вилоятидаги Олмалиқ (10,2 ‰),
Оҳангарон (16,2 ‰), Чирчиқ (9,1 ‰), Янгибозор (13,0 ‰), Қизилтоғ (11,9 ‰), Чорвоқ (9,8
‰), Чимён (10,6 ‰), Туябўғиз (10,0 ‰), Олмазор шаҳарчаларида (12,4 ‰) унинг нисбатан
ўта юқорилигини кўриш мумкин. Худди шундай, аҳоли ўлими 7 ‰ ва ундан баланд
бўлган шаҳар аҳоли пунктлари сони 2017 йилга келиб бирмунча камайди ва улар сони 46
та бўлди.
Ушбу шаҳарлар асосан Тошкент (Чирчиқ, Янгийўл, Оққўрғон, Бекобод, Оҳангарон,
Чиғириқ, Янгиобод ва. ҳоказо 25 та), Фарғона (Фарғона, Қўқон), Сирдарё (Гулистон,
Янгиер, Сайхунобод, Сирдарё, Бахт, Ховос,), Самарқанд (Самарқанд, Лаиш, Қаттақўрғон),
Қорақалпоғистон (Кегейли, Қўнғирод, Мўйноқ, Тахтакўпир), Андижон (Хўжайли, Боз),
Навоий
(Учқудуқ,
Шалқар),
Наманган
(Жумашўй,
Чоркесар)
вилоятларида
жойлашгандир. Республикадаги бошқа шаҳар аҳоли пунктлари аҳолиси ўлим даражаси
нисбатан паст ва кўрилаётган даврда анча қисқариб борди. Шаҳар ва шаҳарчалар
аҳолисида ўлим ва туғилиш даражасининг тобора қисқариб бориши демографик
ривожланишида ўтиш даврининг муддатини тезлаштиради холос, аммо бу жуда тезликда
рўй бермайди.
Хулоса қилиб айтганда, Мустақиллик йилларида шаҳар ва типидаги аҳоли пунктлари
сони ва демографик жараёнларидаги ўзгаришлардан кўпгина йирик қишлоқлар
шаҳарчаларга айланганлиги ва уларда аста-секинлик билан ноқишлоқ хўжалик фаолияти
кенг ёйила борганлигини, аммо аҳолиси демографик муносабатларида қишлоқ аҳолисига
хос қарашлар узоқ вақт сақланиб қолинаётганлигини келтириш ўринли. Бу эса сунъий
кўтарилган урбанизация даражасининг янада пасайишига замин бўлиши мумкин. Шу
боисдан, шаҳар аҳоли пунктларини ҳудудий тўғри ташкил этиш, минтақаларда ижтимоий
ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини замон талабида ривожлантириш мақсадга мувофиқ.
Do'stlaringiz bilan baham: |