87
- таълим жараѐнида иштирок этувчи ўқувчи шахси устиворлигини
таъминлаш;
- таълим мақсадининг натижага эришувини (кафолатланганлигини)
амалга ошириш;
- таълим жараѐни бошқарилувчи жараѐн эканлигидан келиб чиққан
ҳолда унинг мақсадли бошқарилувига эришиш;
- таълим мазмунини таъминловчи восита, усул шакллари
технологиясини ягона
бир тизимга келтириш
10
.
Янги
педагогик
технологияларнинг
асосий
тамойиллари
қуйидагилардан иборат:
1.
Узлуксиз малака ошириш;
2.
Мунтазам таҳлил қилиб бориш;
3.
Лойиҳалаштирувчи воситаларнинг энг зарурини танлаш;
4.
Танланган услубларнинг мақсадга мувофиқлигини аниқлай
билиш (таълим методлари);
5.
Олиниши зарур бўлган натижани олдиндан тахмин қилиш
(кафолатланган мақсадга эришиш);
6.
Таълим жараѐнининг яхлитлигини таъминлаш.
Янги педагогик технологияларнинг таълим жараѐнига татбиқ
этилиши, ўқув жараѐнига бир қатор янги элементларни олиб киради ва
булар қуйидагилар:
-
Ўқув бирликларини(мезонлар) белгилаш;
-
Диагностик таҳлил;
-
Тузатиш киритиш;
-
Қайта ишлаш(тўлдириш);
-
Кутилиши лозим бўлган(кафолатланган) натижани олиш;
-
Рейтинг(таққослаш).
Ўқув тарбия жараѐнида педагогик технологияларнинг тўғри
жорий
этилиши ўқитувчининг бу жараѐнда асосий ташкилотчи ѐки маслаҳатчи
сифатида фаолият юритишига олиб келади. Бу эса талабадан кўпроқ
мустақилликни, ижодни ва иродавий сифатларни талаб этади. Педагогик
технология асосида ўтказилган машғулотлар ѐшларнинг муҳим ҳаѐтий
ютуқ
ва
муаммоларига
ўз
муносабатларини
билдиришларига,
интилишларини қондириб, уларни фикрлашга, ўз нуқтаи назарларини
асослашга имконият яратади.
Ўқув жараѐнида талабаларга шахс сифатида қаралиши,
турли
педагогик технологиялар ҳамда замонавий услубларнинг қўлланиши,
талабаларни мустақил, эркин фикрлашга, изланишга, ҳар бир масалага
ижодий ѐндашиш, масъулиятни ҳис қилиш, илмий адабиѐтлардан унумли
фойдаланишга,
энг асосийси, ўқишга, фанга ва ўзи танлаган касбига
бўлган қизиқишларини, шунингдек педагогга нисбатан ҳурматини
10
Кларин М.В. Педагогическая технология в учебном процессе. – М.: Знание, 2009.
88
кучайтиради. Таълим ва тарбия жараѐнларида янги педагогик
технологияларни
қўллашда
ўтмиш
алломаларимизнинг
ғоя
ва
қарашларидан фойдаланиш талабаларни ўқитиш ва тарбиялашни янада
самарали бўлишини таъминлайди.
Хулоса
тарзида шуни таъкидлаш лозимки, янги педагогик
технологияларини самарали қўллаш орқали таълим жараѐнининг сифати
ортади, бу эса, ўз навбатида, ҳар томонлама етук, рақобатбардош кадрлар
тайѐрлашда муҳим аҳамият касб этади.
Do'stlaringiz bilan baham: